топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Президент И.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асарининг мазмун-моҳиятини ХТРПХОМАОҚТ курсларида ўрганиш бўйича тавсиялар

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Жамият
1.Президент Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли китобининг мазмун-моҲиятини қайта тайёрлаш ва малака ошириш институтларида фаолият олиб бораётган Ҳар бир профессор-ўқитувчи чуқур билиши ва амалиётга қўллай олиши лозим.

2. Барча Ҳудудий ПКҚТМОИларда малака ошириш курслари ўқув-мавзу режасидаги ижтимоий – гуманитар фанлар бўйича машғулотлар олиб борувчи профессор-ўқитувчиларга мавзуларни Президент Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асарининг мазмун-моҲияти билан боғлаб ўтишлари тавсия этилади. Асар мазмуни бошқа фанлар мазмунига Ҳам сингдирилади.

3. Семинар машғулотларига Ҳар бир тингловчи олдиндан тегишли мавзулар бўйича материалларни мустақил мутолаа этиб, конспект ва тезислар тузган Ҳолда фаол иштирок этиши ва мазкур семинар машғулоитларни интерфаол асосдаги тренинг, баҲс, мунозара ва шу каби усулларда ташкил қилиш назарда тутилади.

4. Таълим соҲасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҲотларга бағишланган машғулотларни Ҳар бир Ҳудуднинг ривожланиш хусусиятларидан келиб чиқиб, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури (1997 йил) Ҳамда «2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури»нинг Ҳаётга жорий этилишига доир маҲаллий материаллар, маълумотлар, мисолларга таянган ва ижодий ёндашган Ҳолда ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарини ўрганишда ушбу рисола тузувчилари томонидан ишлаб чиқилган ва маънавий юксалишга бағишланган кўргазмали воситалардан фойдаланиш тавсия этилади.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш институтлари профессор-ўқитувчилари ёрдамида юқорида келтирилган тавсияларга ижодий ёндашган Ҳолда ушбу асар бўйича курс тингловчиларига малака ишлари тайёрлатиш, Ҳимоя қилиш, улар билан махсус дастур асосида давра суҲбатлари ўтказиш, мунозара, семинар-тренинг ва бошқа интерфаол усулларда семинарлар олиб бориш, шу асосда, Президент Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асари мазмун-моҲиятини тингловчиларнинг эътибори ва онгу-шуурига етказиш ўтказиладиган барча машғулотларнинг бош мақсади бўлиб Ҳисобланиши даркор.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, ғоят муҲим ва Ҳал қилувчи масалалар ўртага қўйилган мазкур асардан мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларининг юқори синфларида, академик лицей ва касб-Ҳунар коллежларида таҲсил олаётган ўқувчилар, олий ўқув юртларининг талабалари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтлари тингловчилари, олим ва тадқиқотчилар, ўқитувчилр, ижодкор зиёлилар, кенг жамоатчилик вакиллари, умуман, маънавият ва маърифат дунёси билан қизиқадиган барча инсонларнинг фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир.


Андижон вилояти педагог кадрларни
қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
институти

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.