топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Энг буюк жасорат (3-қисм)

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Жамият
Президент асарда машҳур археолог, академик Яҳё Ғуломов жасоратига тўхтаб, у ўз даврининг фидойи алломаси бўлган, у ўзининг мустақил фикрига эга, керак бўлса, юқори лавозим эгаларига ёқмайдиган тўғри гапларни ҳам дадил айта оладиган улкан олим эди, деб ёзади.
Тарихчилар яхши билади, одатда тепаликлар қаърида тарихий обидалар, бутун бир шаҳар қолдиқлари ястанган бўлади. Шўро даврида, фақат томлардагина пахта экилмай қолган бир пайтда анна шундай қадимий тепаликларни ҳам текислаб, пахта даласига айлантиришдек беъмани сиёсат авж олган эди. Бундай номаъқул ишга жасур олим Яҳё Ғуломов қарши чиққанини, бу инсон ўзининг қалбидаги маънавий жасорат ҳисси туфайли ҳаётий ва илмий қарашларида собит турганини маданий жамоатчилигимиз яхши билишини хотирлайди муаллиф.
Адолатни ҳамма нарсадан устун биладиган, тарих ва келажак олдидаги масъулиятни ҳис этадиган, ҳақиқий қандай одамгина шундай мардликка қодир бўлади?


Ўз шеърлари, бутун ҳаёти билан ўзбек аёлининг маънавий қиёфасини намоён этган атоқли шоирамиз Зулфияхонимни ҳам Президентимиз фидоий инсонлардан бири деб, жаҳон минбарларидан янграган шеърлари Шарқ аёлининг ақлу закоси, фазлу камолининг ёрқин ифодаси сифатида миллионлаб шеърият мухлисларини одамийлик ва садоқатдан сабоқ берганлигини алоҳида таъкидлайди.
Ғам-андуҳ ва ҳасратларни матонат билан енгиб, тоғдек бардоши билан вафо ва садоқат рамзига айланган Зулфия опа сингари аёлар ҳар қандай ҳурмат ва эҳтиромга муносибдир, деб ёзади муаллиф.
Маънавий жасорат соҳибларидан яна бири атоқли олим ва жамоат арбоби Озод Шарафиддиновнинг ҳам қалб жасоратига халқимиз тан беради, деб қайд этилади асарда.
1997 йилнинг ёз ойларида қанд касаллиги зўрайиб, домла оғир операцияни бшидан ўтказади, врачлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун бир оёғини кесишга мажбур бўладилар. Кейинчалик касаллик кучайиб, Озод ака иккинчи оёғидан ҳам жудо бўлди. Бу ҳам етмагандек, кўриш қуввати ҳам ниҳоятда заифлашиб қолади.
Асарда таъкидланишича, ана шундай оғир шароитда ҳам бу инсон бир журналнинг бош муҳаррири сифатида ўз бурчига, эътиқодига содиқ қолиб, лупа ёрдамида журнал материалларини таҳрир қилиб бориш билан бирга, қирқдан ортиқ йирик роман ва қиссаларни ўзбек тилига таржима қилгани, албатта, ҳар қандай одамни ҳайратга солиши табиийдир. О.Шарафиддинов қайси журнал бош муҳаррири эди?


Асарда ўзини ўзбек халқининг фарзанди деган ҳар қандай инсон ана шундай фидоий юртдошларимиз билан чексиз фахрланиши, униб-ўсиб келаётган болалари, шогирдарига маънавий жасорат тимсоли сифатида айнан мана шундай одамларни намуна қилиб кўрсатилиши лозимлиги таъкидланади. Халқимиз доимо маънавий жасорат ҳисси билан яшаган ва бу улуғ туйғу унинг ҳаётида йиллар, асрлар ўтгани сайин тобора кучайиб, юксалиб бормоқда. Чунки халқ маънавияти шундай бир буюк уммонки, ҳар қайси авлод ундан куч-қудрат, ғайрат ва илҳом олиб, ўзининг нақадар улкан ишларга қодир эканини намоён этади.
Шу маънода, Президент И.А.Каримов юртимизда амалга оширилган буюк бир ютуқни халқимиз томонидан амалга оширилган буюк маънавий жасорат намунаси эканлигини алоҳида таъкидлайди.
Бу қандай ютуқ?


Президент асарининг хотима қисмида маънавиятнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти ҳақидаги фикр-мулоҳазаларига якун ясалиб, маънавий юксалишга эришиш – бу бир йиллик ёки беш-ўн йиллик иш эмас, балки халқ, миллат ўз миллий маънавиятини йиллар, асрлар давомида юксалтириб, бойитиб боришига эътибор қаратилади. Чунки маънавият қотиб қолган ақидалар йиғиндиси эмас, аксинча, доимий ҳаракатдаги узлуксиз жараён бўлиб, тараққиёт давом этар экан, унинг шиддатли юриши туфайли маънавий ҳаёт олдига қўйиладиган янги-янги талаблар ҳам муттасил пайдо бўлаверади. 
Муаллиф “Замон суръатлари шиддат билан тезлашиб” муаммолар ортиб, кўпайиб борар экан, “табиийки, маънавий ҳаётимизда ҳам ана шу синовларда тобланиб, юксалиб, жамиятимиз, миллатимизнинг ёруғ ва соғлом келажагини ҳар қандай ўзгаришлардан безавол сақлаш ва яна нима қилишга қаратилган ҳаракатлар бўлаверади, деб ўқтиради?


Муаллиф ана шу мулоҳазалардан келиб чиқиб, “биз киммиз?” деган саволга жавоб бермасдан туриб, энг муҳими, маънавий бойликни, маънавиятни юксалтиришга доимий интилмасдан туриб, олдимизга қўйган эзгу мақсадларга эришиш мумкин эмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтади.
Асар хотимасида халқ ҳаёти бамисоли улуғ ва шарафли йўлдан илгарилаб бораётган улкан бир нарсага қиёсланади. Халқнинг бу нарсасини ҳеч қандай куч ортга қайтаролмайди. Нега деганда, халқнинг қалбида не-не авлодлардан мерос енгилмас куч, маънавият бор”, деб таъкидланади, асар хотимасида.
Бу улкан бир нарсага қиёсланиб, уни ҳеч қандай куч ортга қайтараолмайдиган нарса нима?


Қ. Эргашев, И.Шодмонқулов, ТДИУ

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.