топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Энг буюк жасорат (2-қисм)

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Жамият
Асарда бу буюк жасур инсоннинг асарлари ва унинг шахсий ибрати ҳозирги кунда ёшларни ватанпарварлик, миллий истиқлол ғояси руҳида, миллий қадриятларимизга садоқат, мустақиллигимизни асраб-авайлаш ва ҳимоя қилишга тайёр туриш руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга эканлиги кўрсатилади.
У яратган тариқат (оқим) ўрта асрлардаги сўфийлик оқимларидан бири бўлиб, бу оқим Ўрта Осиё, Эрон, Кичик Осиё ва бошқа мамлакатларга тарқалган. Кубровия тариқатидан кейинчалик бир қанча шахобчалар ажралиб чиқиб, бутун дунёда тасаввуфнинг энг кўп тарқалган йўлларидан бирига айланади. Булар бу жасур устознинг шогирдлари томонидан тарқатилган бўлиб, шу кунимизгача айрим мамлакатларда: Ҳиндистонда Фирдавсия, Бағдодда Нурия, Хуросонда Рукния, Кашмирда Ҳамадония, кўринишларида давом этмоқда. Бу Кубровия тариқати Эрон ва айрим Ғарб мамлакатларида, Америка, Англияда қайси кўринишда фаолият юритмоқда?
   
Муаллиф Амир Темурнинг жаҳон олдидаги хизматлари ниҳоятда катта эканлигини айтиб, XV асрда французлар ҳазрат соҳибқиронга олтиндан ҳайкалча қуйдириб, унга “Европа халоскори”га деган сўзлар ёздириб, Париж музейларидан бирида қўйишганлигини кейинчалик олтин ҳайкалча ўғирлаб кетилганлигини, лекин шуҳрати сўнмаганлигини, Европа хавф-хатар остида қолганда, Амир Темур 1402 йилнинг 20 июлида Анқара ёнида бўлган урушда Боязид Йилдиримни тор-мор этиб, бутун Европани турклар истилосидан сақлаб қолганлигини, 1395 йилнинг 17 апрел куни Тўхтамишни Терек дарёси бўйида тор-мор келтириб, Олтин ўрдага ўлим зарбасини берганлигини, 1370-1390 йиллари Мўғулистон ва 1381-1404 йиллари Эрон, Озарбайжон, Ироқ ва Шом (Сурия) устига қилинган юришлар натижасида бу мамлакатларда кўпдан давом этиб келаётган феодал тарқоқлик ва маҳаллий урушларга барҳам берилиб, тинчлик ўрнатилганлигини қайд этиб, натижада, Чингизхон хуружидан бери Хитой, Қурия ва бошқа шарқ мамлакатлари билан бир денгиз ҳавзасида жойлашган мамлакатлар ўртасида асрлар давомида давом этиб келган савдо ва маданий алоқалар қайтадан тикланганлигини таъкидлайди. Бу жойда қайси денгиз ҳавзаси назарда тутилмоқда?
 
Темур давлати ўз даврида нисбатан марказлашган давлат эди. Амир Темур давлатни бошқаришда барча ижтимоий табақалар (саййидлар, руҳонийлар, олим фозиллар, аҳли ҳунар, зироатчилар, сипоҳийлар, савдо-сотиқ аҳли ва бошқаларнинг мақсад ва манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда қаттиққўллик билан давлатни бошқарди.
Амир Темур салтанатининг тўрт асосий устуни бор эди. Амир Темур салтанатнинг шу тўрт устунига суяниб иш тутди ва давлатини шакллантиришда, уни бошқаришда шу устунларга суяна билди.
Бу устунларнинг учтаси: Ислом ва шариат ақидалари, қадимдан амалда бўлган одатлар–йўсун ва тузуклар, (қонун устуворлиги), ва раийат (меҳнаткаш халқ) дир.
Асарда тўртинчи устун нима эди, деб кўрсатилган?


Муаллиф Амир Темурнинг жасорати ҳақида давом этиб, у биринчи навбатда халқига ҳамда мамлакатига эрк, тинчлик ва фаровонлик олиб келди. У Чингизхон хуружидан кейин вайрон бўлиб ётган шаҳарларни қайтадан тиклади, ободу-фаровон қилди, Самарқанд, Бухоро, Шом каби шаҳарларни жаҳонга кўз-кўз қилса арзигудек шаҳарларга айлантирди.
Самарқандда 1371 йилнинг боши–1372 йилнинг иккинчи ярмида шаҳарнинг кунботар тарафида баланд тепалик ёнбағрида Арки олий деб аталган мустаҳкам бир қалъа қад кўтарди. Шаҳарнинг девори мустаҳкам қилиб тикланди, унинг олтита дарвозаси: Оҳанин, Феруза, Сўзангарон, Гозургоҳ, Бухоро ва Чорраҳа дарвозалари тикланди. Шаҳар арки ичида тўрт ашёналик иккита улкан сарой қад кўтарди, деб ёзади. Муаллиф китобда қайд этган бу икки саройнинг номи катакчаларда яширинган?

Амир Темур Самарқандда ҳар бир мўмин-мусулмон учун муқаддас ҳисобланган зиёратгоҳларни обод қилишга алоҳида эътибор берди. 
У Самарқанд теварагида бир талай чиройли шаҳарчалар қурдирди ва уларга Миср, Дамашқ, Бағдод, Шероз, Султония деб от қўйди. Фикримизча, бу билан Темур Самарқандни жаҳоннинг ёруғ юлдузи, унинг теварак-атрофидаги шаҳарларни эса унинг атрофида айланиб турган йўлдош сайёра демоқчидек эди.
Амир Темур ота шаҳри Кеш (Шаҳрисабз)ни ҳам обод қилди. Бу ерда Дор ут-тиловат (Қуръон тиловат қилинадиган уй) деб аталувчи жамоат биноси қурдирди. 1370 йили бу ерга Темур отасининг пири Шамсуддин Кулолни дафн эттирган.
Шаҳрисабзда Амир Темур қурдирган (1380-1404) энг катта ва машҳур бино бу Оқсаройдир.
Амир Темур тариқат пешволари, Яссавия тариқатининг намоёндаларини ҳам ҳурмат қилган. Тошкент яқинида бино этилган Занги ота ва унинг турмуш ўртоғи Анбар она мақбаралари – бу хурматнинг бир белгисидир.
Занги отанинг ҳақиқий исмини топинг?
   

Президент асарда илм-фан ва маданият салтанат учун озуқа эканлигини қайд этиб,. буни Амир Темур яхши билганлигини ёзади. Шунинг учун ҳам у олим ва фозил кишиларни ўзига дўст тутган, уларнинг иззат-ҳурматини ўрнига қўйган, давлатни идора қилишда уларнинг кенгаш ва маслаҳатларидан фойдаланган.
Ибн Арабшоҳнинг айтишича, Темур шоирлар ва ҳазил-мутойиба аҳлидан кўра олимларни кўпроқ хуш кўрарди.
Тарихчиларнинг гувоҳлик беришича, Амир Темур ўз саройига етук олимларни, хусусан, фақиҳларни, математика, астрономия, тиббиёт, фалсафа, тарих, мусиқашунослик, илми аруз фанларининг етук намоёндаларини тўплаган.
“Ҳақиқий қаҳрамонлик ҳар куни, ҳар соатда фидоий бўлиш, ўзини томчи ва томчи, заррама-зарра буюк мақсадлар сари чарчамай, толиқмай тинимсиз сафарбар этиб бориш, бу фазилатни доимий, кундалик қандай мезонига айлантириш – ҳақиқий қаҳрамонликдир”, деб айтган эди Президент И.А.Каримов?
 
Қ. Эргашев, И.Шодмонқулов, ТДИУ

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.