топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Инсон қалбига йўл (4-қисм)

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Жамият
Оила бир канча функцияларни бажарадиган ижтимоий институт ҳисобланади. Бу функциялар ичида муайян бир мафкура доирасида мустаҳкамланган ғоялар, қадриятлар, ғоялар тизими асосида дунёқарашни шакллантириш функцияси ҳам бор, деб таъкидлайди юртбошимиз.
Яхши фарзандлар отанинг изидан боради, дўстлари, қадрдонларини хурмат килади, укаларини тарбиялайди, қариндош-уруғларига меҳр-оқибатли бўлади. Булар ота меҳри ва умид билан қалбига эккан маънавият уруғининг янги меваларидир. Ота қолдирган яхши номни фарзандлари ахлоқи ва одоби, ҳалол мехнати, эл ўртасидаги ҳурмати, обрў-эътибори билан улуғлайдилар, руҳини шод киладилар. «Одам ўлганидан кейин ҳам унинг фойдасига ёзилиб турадиган амаллар бор, дейилади ҳадисларда. Булардан бири комил фарзанддир».
Халқимизда ота изидан борган фарзанд ҳақида яхши бир мақол бор. У қайси мақол?

Асарда ёш авлоднинг маънавий тарбиясида миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва ўтмиш аждодларимизнинг бой илмий меросини чуқур ўрганиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланади. 
Президент И.А.Каримов таъкидлаганидек: «Биз тақдиримизни ўз қўлимизга олиб, азалий қадриятларимизга суяниб, шу билан бирга, тараққий топган давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, мана шундай олижаноб интилишлар билан яшаётганимиз, халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган озод, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этаётганимиз, бу йўлда эришаётган ютуқларимизни халқаро ҳамжамият тан олгани – бундай имкониятларнинг барчасини айнан мустақиллик берганини бугун ҳаммамиз чуқур англаймиз.
Ана шундай ҳақиқатни халқимиз ҳар томонлама тўғри тушуниб, танлаган тараққиёт йўлимизни қай тариқа қабул қилгани ва қўллаб-қувватлагани олдимизга қўйган мақсадларга эришишнинг асосий манбаи ва гарови эканини ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда».
Хўш халқимиз танлаган йўлимизни қай тариқа қабул қилди?

Юртбошимизнинг қайд этишича инсоният тарихи шу нарсани қатъий равишда исботлаганки, мафкура дунёсида бўшлиққа йўл қўйиб бўлмас экан. Қаерда шундай ҳолат юз берган тақдирда бўш қолган мафкура майдонини бизга бегона, орзу-интилишларимизга мутлақо ёт ғоялар эгаллашга уриниши ҳам тарихан исботланганлиги шубҳасиз. Агарда ён-атрофимиздаги воқеликка теранроқ назар ташлайдиган бўлсак, табиий захираларга бой, геополитик нуқтаи назардан ғоят қулай ҳудудда жойлашган юртимизга кўз олайтирадиган, бизга таъсирини ўтказишни истайдиган турли носоғлом кучлар мавжудлигини инкор этолмаймиз. Улар ўз ниятларини амалга ошириш учун ҳеч нарсадан тап тортмаслиги бугунги кунда аён бўлиб қолди. Бу кучлар катта маблағ ва замонавий қурол-аслаҳаларга эга. Лекин уларнинг энг ёвуз қуроли – миллий қадриятларимизга тўғри келмайдиган, энг ёмони, эртага ўрнимизни эгаллаши лозим бўлган ёш авлоднинг қалби ва тафаккурини заҳарлайдиган ёмон бир қуролдир. Президент бу ёмон қурол ўрнида ишлатган ибораси катакчаларда яширинган.

Асарда нега айнан ғанимларимиз ҳали ҳаётий тажрибага эга бўлмаган, оқ-қорани таниб улгурмаган ёшларга эътибор қаратмоқда деган савол туғилиши, чунки айнан ёшлар мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда асосий таянч куч эканлиги, ёшлар маънавиятини ошириш масалаларининг бирламчи ёки иккиламчи вазифалари йўқлиги, уларнинг барчаси бир йўла ҳамда доимий диққат-эътибор ва ҳушёрлик марказида туриши лозимлиги таъкидланади. Шунинг учун таълим-тарбия, билим ва дунёқарашга катта аҳамият берилмоқда, деб ёзади муаллиф. Бола тарбияси бешикдан бошлаганидек, маънавий баркамоллик ибтидосини ҳам оила, боғча, мактаб, олий ўқув юртлари ва ҳоказо масканлардан бошланади. Бу тарбия нима бўлса, эгри кўчатни синдирмасдан тўғрилаш қанчалик қийин бўлганидек, маънавий камолатга эришиш ҳам шунчалик кечикади, ё оғир кечади?
   
Ҳозирги кунда матбуот, оммавий ахборот воситалари шундай қудратли кучга айланмоқдаки, ўз келажагини ўйлайдиган ҳар қайси халқ ва миллат буни сезмаслиги, ҳис этмаслиги мумкин эмас, деб ёзилади мазкур асарда.
Оммавий ахборот воситалари — энг асосий, қудратли ва таъсирчан тарғибот қуроли ҳисобланади. Чунки оммавий ахборот воситалари омманинг ўзига хос тарбиячиси, муҳим тадбирларнинг ташкилотчиси, долзарб муаммоларни ҳал қилишнинг таъсирчан қуроли бўлиб хизмат қилади. Айнан оммавий ахборот воситалари орқали миллий қадриятларимиз ва умуминсоний қадриятлар, миллий ғоя ва демократик тамойиллар тарғиб-ташвиқ қилинади. Оммавий ахборот воситалари доимо демократия ва сўз эркинлигининг ўзига хос ўлчови, кўрсаткичи бўлиб келган. Эркин ва мустақил оммавий ахборот воситалари демократик тараққиётни мустаҳкамлаб, ва уни яна нима қилади?
   
Асарда бугунги кунда Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларини мустақил ижтимоий кучга, сиёсий тизимнинг тўлақонли бўғинига ва жамоатчилик фикрини шакллантирувчи таъсирчан воситага айлантириш вазифаси долзарб бўлиб қолаётганлиги таъкидланади. Оммавий ахборот воситаларининг эркин ва мустақил фаолият юритишлари учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилган, журналистларни тайёрлаш масаласига давлат даражасида эътибор берилмоқда, журналист-кадрларни ўзимизда тайёрлаш билан қаноатланмай, бу соҳа мутахассисларининг хорижда таълим олишларидан маблағ аялмаётир. Кўриниб турибдики, оммавий ахборот воситаларининг ривожланиши учун қулай муҳит яратилган.
Ғарбда оммавий ахборот воситаларига қўпол бўлса ҳам жамият манфаатларини “қўриқловчи кўппак”, деб нисбат берадилар. Етук демократик давлатларда улар жамиятнинг “кўзлари”, “қулоқлари” вазифасини бажарадилар. Бизда эса оммавий ахборот воситаларини ҳақиқий бир сиёсий кучга айлантириш муаммоси юзага қалқиб чиқмоқда. Бу оммавий ахборот воситаларини сиёсий қандай кучга айлантириш муаммоси?
   
Муаллиф асарда биз демократияни қандай тушунсак, оммавий ахборот воситаларига ҳам шундай вазифаларни юклаймиз. Биз демократияни мустақиллик, эркинлик ва масъулият деб тушунар эканмиз, оммавий ахборот воситаларидан ҳам мустақиллик, эркинлик ва масъулиятни кутамиз. Демак, журналистлар бу тушунчаларини англаши, уларга эҳтиёж сезиши, уларни қадрлаши, улардан фойдалана билиши ва улар учун курашиши зарур.
 
Қ. Эргашев, И.Шодмонқулов, ТДИУ

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.