топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Инсон қалбига йўл (3-қисм)

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Жамият
И.А.Кармов санъат ва маданиятга доир фикр–мулоҳазаларини умумлаштириб, қуйидаги хулосага келади. “Санъат ва маданиятдек қудратли куч орқали инсон қалбига йўл топиш ҳақида сўз юритар эканмиз, ҳаммамиз яхши тушунамизки, ҳар қайси истеъдод эгаси ўзига хос бир олам, шу сабабли ижод аҳлига қандайдир ақл ўргатиш, энг асосийси, уларни бошқаришга уриниш мумкин эмас. Лекин бу ҳаётда уларни бирлаштирадиган илҳомлантирадиган, янги ижодий марралар сари илҳомлантирадиган муқаддас тушунчалар борки, улар Ватан ва халқ манфаати, эзгулик ва инсонийлик тамойиллари билан узвий боғлиқдир”.
Асарда кўрсатилишича, ҳар қайси инсон ва жамиятнинг маънавий дунёсига айнан шундай кўз билан қараш, одамни онгли яшашга, етукликка чорлайдиган бундай беқиёс қудрат манбаининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини чуқур ва атрофлича таҳлил қилиш муҳим бир ҳақиқатни, яъни биз асарни ўқиб англаётган ҳақиқатни англатади ва тасдиқлайди.
Бу англатилаётган ва тасдиқланаётган ҳақиқат нима?

Муаллифнинг таъкидлашича, маънавият ҳақида ҳар қанча даъватлар, муҳим назарий фикрлар билдирилмасин, агар уларни жамият онгига сингдириш учун доимий иш олиб бормасак, бу борадаги фаолиятимизни ҳар томонлама пухта ўйланган тизимли равишда ташкил этмасак, табиийки, биз кўзланган мақсадга эришаолмаймиз, яъни, инсон қалбига йўл тополмаймиз.
Шунинг учун ҳам биз бугунги кунда инсоннинг қалби ва тафаккурига бевосита таъсир кўрсатадиган барча соҳалардаги фаолиятимизни халқнинг маънавий эҳтиёжлари, замон тааблари асосида янада кучайтиришимиз, янги босқичга кўтаришимиз зарур.
Асарда инсон қалбига йўл аввало таълим-тарбиядан бошланиши айтилиб, қачонки бу ҳақда гап кетса, аждодларимиз қолдирган бебаҳо меросни эслаш билан бирга, ота-оналаримиз қатори биз учун энг яқин бўлган яна бир буюк зот – ўқитувчи ва мураббийларнинг олижаноб меҳнатини ҳурмат билан тилга оламиз, деб қайд этилади.
 
Муаллифнинг таъкидлашича, бу ёруғ оламда ҳар бир одам ўзининг меҳрибон ота-онасига, устоз ва муаллимларга нисбатан ҳамиша бир туйғу билан яшайди.
Бу қандай туйғу?
   
Мактаб деган улуғ даргоҳнинг инсон ва жамият тараққиётидаги ҳиссаси ва таъсирини, нафақат ёшларимиз, балки бутун халқимиз келажагини ҳал қиладиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатини ҳеч нарса билан ўлчаб, қиёслаб бўлмайди, деб ёзади, президент И.А.Каримов.
Президентимиз маърифатпарвар боболаримизнинг фикрини давом эттириб, агарки дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир. Чиндан ҳам, ўқитувчи наинки синф хонасига файз ва зиё олиб кирадиган, баки минг-минглаб мурғак қалбларга эзгулик ёғдусини бахш этадиган, ўз ўқувчиларига ҳақиқатан ҳам ҳаёт мактабини берадиган мўътабар зотдир, деб баҳо беради. Она тилимизда бу борада икки маъноли ибора кўп ишлатилади. Бундай чуқур маъноли ибораларнинг мавжудлиги ҳам бу муқаддас жойнинг, заҳматкаш ўқитувчи меҳнатининг давлат ва жамият ҳаётида қанчалик муҳим ўрин тутишидан далолат беради.
Бу ибораларни топинг?

Муаллиф янги жамият бунёдкори бўлмиш янги инсонни тарбиялашда ҳозирги пайтда маҳаллаларимизда самарали фаолият олиб бораётган, бу ноёб тузилмани том маънода ўзини-ўзи бошқариш идорасига айлантиришда катта ҳисса қўшиб келаётган маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий масалалар бўйича маслаҳатчиларининг ижобий таъсири тобора ортиб бораётганлиги хусусида тўхтаб, айнан шу инсонларнинг одамлар кўнглига йўл топиб, уларнинг дарду ташвишига шерик бўлиб, ўз вақтида бераётган амалий ёрдамлари, тўғри ва ўринли маслаҳатлари туфайли оила ва маҳалла муҳитида, бутун диёримизда тинчлик ва ососйишталик, ўзаро меҳр-оқибат туйғулари кучайиб бораётганлигини эл-юртимиз юксак қадрлайди. Айниқса, ёш йигит ва қизларимизнинг мустақил ҳаётга кириб бориши, ёш оилаларнинг жамиятдан ўзига қандай ўрин топишида бу фидоий ва меҳрибон, жонкуяр одамларнинг қанчалик муҳим роль ўйнаётганини ҳурмат билан эътироф этишимиз лозим, деб таъкидлайди.
Ёш оилаларнинг жамиятдан топаётган ўрнининг номи нима?

Оиладаги меҳр-муҳаббат муҳити тўғрисида И.А.Каримов қуйидагича фикр юритади: “Ушбу туйғудан маҳрум бўлган киши ўз яқинларини, ватандошларини, Ватанини ҳурмат қилишга қодир бўлмайди, одамларга яхшилик қила олмайди. Оиладаги меҳр-муҳаббат ва самимият, оила аъзоларининг бир-бирига эътиборлилиги ва ғамхўрлиги болалар руҳиятига кучли таъсир қилади”.
Асарда ота-оналар ҳаётнинг муҳим аҳамиятли ҳолатларида болаларга ёлғон сўзламаслиги керак. Бола ҳар кандай ёлғон, алдаш, сохтакорликни авқулодда ўткирлик билан тез сезади; уни пайқаб саросима ва васвасага тушади, шубҳа-гумонга ғарқ бўлади. Агар бирор гапни болага айтиш мумкин бўлмаса, у ҳолда бемани гапни ўйлаб топиб, сўнгра каловланиб қолгандан ёки ёлғон сўзлаб алдагандан, буни бола билиб қолганидан кўра ҳамма вақт яхшиси тўғри жавоб беришдан кочиш ёки болага билдиришнинг маълум бир чегарасидан нарига ўтмаслик лозим. Ҳеч қачон «Буни билишга ёшлик қиласан» ёки «Буни сен барибир тушунмайсан», демаслик керак.
Бундай жавоблар боланинг юрагидаги кизиқувчанлик ва худбинликни кўзлайди. Яхшиси «Мен буни сенга айта олмайман: ҳар бир киши маълум бир сирларни ўзида сақлашга мажбурдир, ўзгаларнинг сирига аралашиб ҳадеб сўрайвериш одобдан эмас ва камтарликка кирмайди», деб
жавоб берган маъкул, деб маслаҳат берилади. Бу билан тўғрилик ва самимиятга зиён етмайди, аксинча бурч, интизом ва яна бир йўналишдан аник сабоқ берилади, деб кўрсатади муаллиф.
Сабоқ бериладиган бурч, интизомдан ташқари яна бир йўналишнинг номини топинг?
Қ. Эргашев, И.Шодмонқулов, ТДИУ

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.