топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Буюк келажакнинг остонасида

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Жамият

 



 Меҳнатсевар элим, жонкуяр элим,


 Заҳматла ўтарди ҳар ёзу қиши


 Оқибат туҳматлар тилди-ку дилим


 “Мукофот”инг бўлди “ўзбекнинг иши”.


 


Вужудинг эзарди истибдод тоши,


Саксонинчи йиллар поёнасида,


Ғайрат–ла майдонга чиқди  Юртбоши,


Ватаним  истиқлол остонасида:


 


“Эскича яшамоқ ҳеч мумкин эмас,


Қаддингни кўтаргин, бағринг тут бутун.


Эскича яшашга  замон йўл қўймас,


Озодлик йўлидан  шахдам юр  бугун.


 


Ўтмишдан ҳосил эт тегишли сабоқ,


Тарихий хотира зарур инсонга.


Ёрқин келажакка ишонч билан боқ,


Умидсизлик завол берур имонга.


 


Истиқлол боболар орзуси эди,


Унга эришмоқлик бўлмади осон.


Не–не фидойилар тинмай ғам еди,


Жон тикди қанча марду қанча посбон”


 


Чин каромат каби янгради нидо,


Насиб этсин энди буюк истиқбол.


Жасорат ўтидан порлади зиё,


Юрт узра нур сочар файзли истиқлол.


 


Меҳнатсевар элим, жонкуяр элим,


Заҳматинг роҳатин кўрар кун келди.


Ҳуррият завқидан  мунаввар дилим,


Ободликка дадил қадам қўй энди.


 


Дилда севинч, кўзда шукрона ёши


Ҳар бир кунимизнинг  поёнасида.


Халқин олға бошлар азиз Юртбоши,


Буюк келажакнинг остонасида.


 


Cаидафзал Саиджалолов


 


                              

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.