топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+1.25
avatar

Ustyurt shabadasi

Батафсил

Мўйқаламда яралган мўъжиза

Ustyurt shabadasi

"Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони соҳибаси, «Келажак овози» республика кўрик танлови ғолиби, Ўзбекистон Давлат консерваторияси талабаси Гулруҳ Мамутова ижодидан:


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


   


Мўйқаламда яралган мўъжиза

Ustyurt shabadasi

"Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони соҳибаси, «Келажак овози» республика кўрик танлови ғолиби, Ўзбекистон Давлат консерваторияси талабаси Гулруҳ Мамутова ижодидан:


 


 


Қорақалпоғистон Республикаси Қиз кеткен канали 


 



 


«Бобом ҳовлиси»


 



 


Натюрморт


 


 

Садоқат

Ustyurt shabadasi

Саҳарлаб “паҳ… паҳ” отилган совуқ ўқ товуши-ю итнинг жон талвасасида аччиқ акиллашидан чўчиб уйғониб, беихтиёр деразага югирдим. Нақ пешонамда оппоқ қорни қип-қизил қонига белаб, ғалати маҳлуқ ётар, сал нарироқда эса овул “агент” деб ижирғанадиган Сарибой ота елкасига милтиқ осиб олган нотаниш амаки билан қуюқ хайрлашарди...


 


Ҳа, бу ит шубҳасиз Олапар эди. Биз Қипчоқнинг шўх ва эркатой болалари фронтовик Турдибой отанинг афсонавий Олапарини ўнлаб, хатто юзлаб итлар орасидан ҳам бехато танирдик. Чунки ўзимиз ана шу Олапар билан тенгма-тенг ўсдик, ёшма-ёш улғайдик. Ҳар ойнинг сўнгги шанбаси бўлди дегунча Турдибой бобо ногиронлик нафақасини олиб, тенг яримини Олапарга, қолаверса биз маҳалла болаларига ширинлик учун совурар… Олапар даставвал бобо қўлидан ўз улушини итларга хос чаққонлик билан юлиб олиб, икки ямлаб бир ютар, сўнг… чеккага ўтиб, бизнинг чайналганимизга ҳайрат ила тикилиб, жимгина ўтирар… Аммо, ҳеч кимнинг қўлидагига кўз олайтирмас, мабодо лапашангроқ биттамиз бехосдан оғзимиздаги “ош”имизни тушириб олсакда Олапар хиёнат йўлига кирмас, фақат Турдибой бободан имо-ишора бўлсагина, думини ликиллатиб, насибасини ердан кўтарарди.


Аслида Олапар Турдибой бобога фарзанд ўрнида бўлиб, ёлғизлигини билдирмас, аламли йиллар гувоҳи-ю, урушнинг инсон пешонасига босган қора муҳри эди, у!


Деразадаги нақш

Ustyurt shabadasi

Устюртнинг қиши ҳам чўкаётган Оролнинг феълидек кутилмаган тасодифларга тўла. Оқшом ҳаво очиқ бўлса, эрталаб шунақаям қуюн кўтариладики, ҳатто ўқишни ҳам йиғиштириб, иссиққина кўрпада, мафтункор табиат қўшиғини эшитиб, ўралиб ётсам дейсан. Аммо, қайда дейсиз. Совуқ бошланди дегунча уйимизда ташвиш кўпаяди. Менинг вазифам, қўшнимиз Сора момони парваришлаш. “Нима, сенга зарил кептими, − дейишади дугоналарим, − шу кампирнинг биргина хонали уйи бизга қолади, деб, мана, ўн йилдан буён шу “ялмоғиз”нинг вайсаганини эшитасан-а… Ана, ёлғиз ўғли, кимсан Оллаёр Дилабович жаноби олийлари, фан доктори, профессор, олим амакинг ўзлари волидаи табаррукларини парваришламасалар, сенга нима?! Умуман, шу Сора момога худо ёшни ҳам берган ўзи. Юзгамас, икки юзга чиқиб қолгандир-ов…


Номус кучи

Ustyurt shabadasi

Воқеий ҳикоя


 


Оқтурсун хола оиламизнинг эски қадрдонларидан. Эсимни танибманки, уйимизни уларнинг меҳрибон чеҳраларисиз тасаввур этолмайман. Менга қолса-ку, дунёда Оқтурсун холамдан  мулойим, меҳрибон аёл зоти йўқдек. Аммо, қўшнилар… Қўшнилар уларни худодан қарғиш олган дардисар, манманлиги бошига етган бахтиқаро, дейишади.


Массагетлар қалъаси

Ustyurt shabadasi

Афсона


 


Чор-атрофи ўтлоқ, жозибали Қрим тоғларининг серсув, серқуёш этагида тўсатдан чиройли қум қалъа пайдо бўлибди. Ҳа, қалъага олисдан назар ташлаган кимса ҳақиқатан ҳам гўзаллик маъбудаси Деметра меҳри йўғрилган бу жаннатмакон жойларда саҳройиларнинг олтинсимон қум қалъасини кўрганда ҳайратга тушиши табиий ҳол эди...


 


Устига-устак, қалъа халқининг кимлигини билишганларида, кўпни кўрган хоқонлар ҳам мум тишлаб, лол қолишибди. Аммо ҳеч ким қўрғонга юрак ютиб келолмас, беодоблик ҳиссини бўғувчи ғайритабиий қудрат ҳукм сурарди унда.


Аму ва Сир афсонаси

Ustyurt shabadasi

Афсона

 

 Қадим-қадим замонда, Она Турон заминда, қорли тоғлар бағрида Тянь ва Шань исмли икки навқирон ўғлон яшаган экан. Улар буюк бобокалонлари, тепасидан оппоқ-оппоқ қорлар аримаган, етти олам мўъжизаси – Помир тоғларидан куч олиб, ер фарзандларини тўкин-сочин ҳаётга бошлабди.


Аҳд ва нақд

Ustyurt shabadasi


Бувимникида биз элликдан кўпроқ невара-чеваралармиз. Барчамиз жон-дилимиздан уларга эркалансак-да, 


бувим кўпроқ нимжонгина синглим Юнонага ён босадилар, уни яхши кўрадилар. Нимага дейсизми? Юнона бувимларга ўхшаб, уни жуда шўх, чаққон, ўз пойини ўйиб, керак жойдан “нақд”лай оладиганлардан. Мен бўлсам, бувимларнинг таъкидлашича, худо фақат бўй берган-у, ўй бермаганлардан, аҳдлашсам ҳам, нақд бирон ишнинг бошини ушлай олмайдиган менинг беқарорлигимдан куюниб, бувим ўзининг ёшлигидаги севимли ҳикоясини бошлайди. 



Бир оғиз қалтис сўз

Ustyurt shabadasi

 

Азиз дугонам Гулмиранинг кўзлари ожиз. Аммо у билан жуда иноқ, боғчадан дўстлашганимиз сабабли, мен унинг бу камчилигини батамом унутгандим.  Ҳатто ҳаётга интилишу ўй-фикр, фанларга қизиқишимиз ҳам мослигидан ҳеч ким бизни ажрата олмаса керак деб ўйлардим.


Йўлбарс тунаган тунлар

Ustyurt shabadasi

 



Бешқалъа – қўнғиротлик Ойназар бойнинг ёлғизи, тарихда “Яғинчи бек” номи билан машҳур, катта Қипчоқ сардор


и, бек отам Мамут ёлғиз бўлган. У ўн икки ёшда кичкина бий аталиб, қипчоқлик оқсоқол бойлар кенгашида қатнашган, алоҳида маслаҳатхонаси бўлган. Аммо гап бунда ҳам эмас. Қизиғи шундаки, хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, унинг худо ярлақаган эгизак акаси инсон фарзанди бўлмай, йиртқич ҳайвонлар султони, сариқ, ола, баҳайбат она йўлбарсдан туғилган, Мамут отам ҳам арслондек савлатли, йўлбарсдек ҳайбатли, тишининг оқини кўрсатиб кулмаган, ўта мағрур киши бўлганлар.