топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Вилоят Ахборот кутубхона марказига ташриф

TATU Urganch Filiali
Илм-фан

Филиал  Ахборот ресурс маркази директори  М.Бобожанова,1-даражали мутахассис К.Саурова ва  филиал 1-курс талабалари билан биргаликда 2018-йил октябр ойининг биринчи ҳафтасида режага асосан  Вилоят Ахборот кутубхона марказига  экскурсия ташкил қилинди.Экскурсиядан кўзланган мақсад  талабаларни АКМга аъзо қилиб, АКМдаги китоб фондидаги адабиётлар ва электрон дарсликлар билан таништириш. АКМ да Библиография бўлимининг ҳуқуқий  ахборот  сектори мудири Матсапаева Иззатжон талабаларни  альфавитли картатекалар  ва бадиий адабиётлар  каталоглари билан таништириб, картотекаларни тартибли ёзилишлари тўғрисида маълумот бериб ўтди. Газета журнал ва мақолалар, шеърлар картотекалари титати, ББК ва УДКлари тўғрисида қисқача тушунтириш бериб ўтди. Ўлкашунослик бўлими мудири К.Матрасулова ўлкамиз тарихига оид бўлган қадимий миллий либослар, сопол  идишлар, қадимий Хива шаҳрининг ва Урганч шаҳрининг макети билан талабаларни  таништириб ўтди.Талабаларимиз экскурсиядан ўзлари учун олам олам завқ олишди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.