топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Психологик саломатликни мустаҳкамлаш

TATU Urganch Filiali
Илм-фан
 Мухаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Урганч филиалида 951-17 ва 952-17 гуруҳи талабалари билан   “Талабалар ўртасида нохуш ҳолатларни олдини олиш ва психик саломатликни мустаҳкамлаш” мақсадида  психологик  тренинг  бўлиб ўтди. Психологик тренингни филиал психологи Худойберганова М олиб борди. Тренингдан кўзланган мақсад ҳаётдан қониқиш, қаноатланиш, тўкис ҳаёт, умрнинг бебаҳо неъмат эканлиги, ҳар қандай вазиятда ҳам келажакка ишонч билан яшаш ҳиссини шакллантиришдан иборатдир. Тренинг олтита босқичда олиб борилди:
               1)Кириш қисми.Танишув. Менинг севимли мевам. Ёқтирган  мевасини танлаш.
               2)Асосий қисм. Айланма беланчак.
               3)Психокоррекцион машқ. Бахтиёр дамлар машқи.
               4)Сеҳрли стул машқи.
               5)Тренер маърузаси.
               6)Якунлаш.
Тренингда талабалар фаол иштирок қилишди. Айланма беланчак  машқида талабалар бахтли бўлиш учун инсон нима қилиши керак деган саволларга ўз фикрларини билдирдилар. Бахтиёр дамлар машқида эса талабалар  ўтмишдаги бахтиёр дамларига қайтиб ўтмишни эслашди. Кейин эса" Мен ўзимни таҳлил қиламан " номли ижодий машқ ўтказилди, бунда талабалар олдиндан тайёрлаб қўйилган қуёш ва ёмғир расмларига ўзларидаги ижобий ва салбий сифатларини  кўрсатиб беришди.   Тренер маърузаси тингланди. Бахтли бўлиш муаммоларсиз, бахтсиз воқеа-ҳодисалардан холис бўлиб яшаш дегани эмас, фақат уларни ҳаётнинг бир қисми деб қабул қилиш, уларга чидаш ва бардош бериб яшашга ўрганиш деганидир.
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.