топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Оила мукаддас маскан

TATU Urganch Filiali
Илм-фан
 
   

 
Сўзга чиққанлар   оила жамиятнинг муқаддас маскани эканини, энг асосий тарбия макони, оиладаги ота ибрати, она меҳри, бобо ва бувилар ўгитлари орқали миллий қадриятларимизга бўлган имон-эътиқод, ҳалоллик, меҳр-оқибат авлоддан авлодга ўташини,  фарзандларимиз онги ва қалбида муҳрланиб боришини туширтириб ўтдилар. Иқтисодий жиҳатдан фаровон, ижтимоий-ахлоқий ва ғоявий муҳити соғлом оила негизида юзага келган жамият ва давлатнинг пойдевори мустаҳкам бўлади. Чунки бундай оилаларда маънавий баркамол инсон вояга етади, унинг ҳис-туйғулари, дунёқараши, тафаккури эл-юртга ҳалол хизмат қилишдек инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган. Халқимиз азал-азалдан оилани муқаддас даргоҳ деб билади. Шу боис уни қадрлайди, меҳр ва муҳаббат билан эъзозлайди. Оила жамиятнинг дастлабки муҳим бўғини сифатида мустаҳкам қурилиши, никоҳга кирувчилар ота ёки она бўлишнинг юксак масъулият эканлигини англашлари лозим.Чунки оиланинг фаровонлиги — бу жамият фаровонлиги ва равнақини таъминлайди. Оиланинг фаровонлиги эса оила қурувчиларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигига, рўзғор ва фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятни бирдай ҳис қилишларига бевосита боғлиқдир.
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.