топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Антибиотикларга полирезистент шигелла флекснер чақирган ўткир дизентериянинг серологик ва клиник тавсифи

Maqolalar
Илм-фан
Мирзаева М.Р.,Арашова Г. А., Худойдодова С.Г.,[Тоиров М.К.]
                                              Бухоро давлат тиббиёт институти
   Калит сузлар:полирезистен, шигелла Флекснер, антибиотиклар, серологик, клиник, тавсифи.
   Ўткир диарея касалликларнинг келиб чиқишида энтеропатоген эшерихиялар билан бир қаторда   шигелла ва сальмонеллалар ҳам муҳим ўрин эгаллайди (Абдухалилова Г.К. ва муалл. 2010). Ўзбекистон  Республикасида  юқумли  касалликлар ва  айниқса,  ўткир ичак юқумли  касалликлари муаммоси  ўзининг ижтимоий-иқтисодий  аҳамияти билан долзарблигича қолмоқда.Охирги йилларда  антибиотикларга чидамли шигеллалар чақирган  бактериал  дизентерия  хасталиги  кўпайиб  бораётганлиги  муаммонинг долзарблигини яна бир бор тасдиқлайди (Н.Д.Юшук ва муалл., 2002).
   Бактериал дизентериянинг клиник кечиши ва оқибатлари шигеллаларнинг патогенлик, вирулентлик хусусиятларига ҳамда микрооганизмнинг ҳар хил антибиотикларга нисбатан чидамлилигига холатига боғлиқ.   Бу эса, охирги йилларда шигеллаларнинг антибиотикларга чидамли бўлган штаммлари кўпайиб бораётганлигига ва бактериал дизентерия хасталигининг этиотроп, патогенетик давоси етарлича мукаммаллашмаганлигига боғлиқдир (Урунова Д.М., 2005).
 Ишнинг   мақсади-Антибиотикларга полирезистент шигелла флекснер чақирган бактериал дизентериянинг серологик манзараси ва клиник кечишини ўрганиш.
  Материаллар ва услублар. Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанган, Флекснер ўткир дизентериясига чалинган, 16–55 ёшдаги 210 нафар бемор кузатув остига олинди. Кузатув остидаги беморларда ўткир дизентерия ташҳиси клиник услублар билан қўйилди ва бактериологик, серологик услублар билан тасдиқланди. Касаллик динамикасида умумий сийдик таҳлили, умумий қон тахлили каби текширишлари ўтказилди. Касаллик этиологиясини аниқлаш мақсадида, антибиотиклар билан даволашдан олдин ва кейин, нажас уч карра бактериологик йўл билан текширилди. Бактериологик текширишлар билан бир вақтда икки маротаба копрологик текширишлар (шифохонага ётқизилганда ва жавоб беришдан олдин) ўтказилди. Копрологик текширишлар нажасда шиллиқ, лейкоцитлар, эритроцитлар, эпителиал хужайралар ва содда хайвонларни аниқлаш имконини берди. Ўткир бактериал дизентерия хасталигини бактериологик текшириш натижасида қуйидагиларга эришилди: касаллик ташхисини тўғри қўйиш, шифохонадан чиқиш олдидан беморларда бактерия ташувчанлик ва сурункали шаклга ўтганлигини текшириш, хасталикни сурункали шаклига ўтишини назорат қилиш, шигеллаларнинг амалиётда ишлатилиб келинаётган антибиотикларга сезгирлигини аниқлаш, бактериал дизентерия хасталигининг этиологик омили ва шигеллалар флекснернинг серологик пейзажини аниқлаш.
   Олинган натижалар ва  таҳлили. Барча беморларда ташҳис бактериологик йўл билан тасдиқланган бўлиб, асосий ва назорат гурухи беморларида  кўпроқ Флекснер 2а серовари ажратиб олинди (1-жадвал).                                                                                                                    
                                                                                                                   1-жадвал.
Асосий ва назорат гурухидаги беморлардан ажратиб олинган шигелла Флекснер сероварларини аниқланиш даражаси (M ± m)

Sh. Flexneri сероварлари
Ажратилган культуралар сони
                        Беморлар сони
Асосий
 N =115
Назорат
n = 95
Р
1
Sh. Flexneri1а
3
1 (0.87±0.8)
2 (2.10±1.5)
> 0.05
2
Sh. Flexneri 1в
7
3 (2.6±1.5)
4 (4.21±2.0)
> 0.05
3
Sh. Flexneri  2а
92
56(48.7±5.2)
36(37.9±4.9)
< 0.01
4
Sh. Flexneri 2в
12
2 (1.74±1.2)
10(10.5±3.1)
< 0.01
5
Sh. Flexneri 3а
10
5 (4.34±1.9)
5 (5.26±2.3)
> 0.01
6
Sh. Flexneri 3в
2
1 (0.87±0.8)
1 (1.1±1.04)
> 0.01
7
Sh. Flexneri 6
16
5 (4.34±1.9)
11(11.57±3.3)
> 0.05
8
Sh. Flexneri нотипик
68
42(36.5±4.5)
26(27.36±4.6)
< 0.01
9
Жами
210
115 (100.0)
95 (100.0)
-
Эслатма: Р – таққосланаётган гурухлар орасидаги статистик ишончлилик фарқи.
  
Жадвалдан, ўткир дизетерияга чалинган асосий ва назорат гурухидаги беморларидан асосан шигелла flexneri 2а ва flexneri нотипик сероварлари ажратиб олинганлиги кўриниб турибди. Полирезистент шигеллалар чақирган ўткир Флекснер дизентериясида кўп ҳолларда шигелла flexneri нотипик ва flexneri 2а серовари ажратилганлиги маълум бўлди. Шигелла flexneri 1a, flexneri 1b ва flexneri 3b сероварлар энг кам даражада ажратиб олинди. 
   Текширилган беморлар шартли равишда икки гуруҳга бўлинди. Биринчи–асосий (бундан кейин асосий гуруҳ) гурухда антибиотикларга полирезистент шигелла Флекснер  чақирган, бактериал дизентерия хасталигига чалинган 115 нафар беморлар кузатилди. Иккинчи–назорат гурухида (бундан кейин назорат гуруҳ) эса амалиётда қўлланилиб келинаётган антибиотикларга сезгир штаммлар чақирган, бактериал дизентерия хасталигига чалинган 95 нафар беморлар кузатилди. ЖССТ нинг 1963 йилдаги геронтологик таснифи асосида беморлар  ёш  бўйича тақсимланганда қуйидагича кўринишга эга бўлди.
   Текширилган беморларни асосан 16–35 ёшдагилар ташкил этди (79,04%). 20,96% беморлар эса 36–55 ёшдаги кишилардир. Шуни таъкидлаш зарурки, шигеллаларнинг полирезистент штаммлари чақирган бактериал дизентерия хасталиги ишончли равишда (Р<0.01) 16–25 ёшдаги кишилар орасида кўпроқ қайд қилинди. Назорат гуруҳидаги беморлар ёш бўйича ҳар учала гуруҳда ҳам (33,3%) тенг тақсимланди (Р>0.05).
   Кўриниб турибдики, шигеллаларнинг полирезистент штаммлари чақирган ўткир бактериал дизентерия хасталиги кўпроқ 16–25 ёшдагилар ўртасида учраганлиги аниқланди.
   Илмий ишнинг кейинги босқичида асосий ва назорат гурухидаги беморларда касалликнинг клиник шакллари таҳлил қилинди (2-жадвал). Текширишлар шуни кўрсатдики, полирезистент шигелла Флекснер чақирган ўткир дизентерия хасталигининг гастроэнтероколитик шакли асосий гуруҳдаги 73 (63,48%), назорат гуруҳидаги 34 (35,78%) нафар беморда қайд қилинди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, асосий гуруҳ беморларида хасталик ўрта оғир (27,83%) ва оғир (72,17%) шаклларда кечган бўлса, назорат гурухидаги беморларда касаллик асосан енгил (33,68%) ва ўрта оғир (56,84%) шаклларда кечганлиги аниқланди. Кўриниб турибдики, полирезистент шигелла Флекснер чақирган ўткир дизентерия асосан ўрта оғир ва оғир шаклларда кечди.
                                                                                                                         2-жадвал.
Асосий ва назорат гурухидаги беморларни касалликнинг клиник шакллари ва кечиш оғирлиги бўйича тақсимланиши, (%, М±m)

Клиник шакллари
Текши-
рилган беморлар сони
                            Кечим оғирлиги
      Енгил
     Ўрта оғир
        Оғир
1
Гастроэнтероколитик
_73_
 34
_______-____
12 (35,29±8,2)
12 (16,44± 4,3)
20 (58,82±8,4)
P < 0,001
_61(83,56± 4,3)
2 (5,88±4,0)
P < 0,001
2
Колитик
_42_
  61
_____- _____
20(32,79±6,01)
_20(47.62± 7,7)
34(55,7±6,36)
P > 0,05
_22 (52,38± 7,7)
7(11,5±4,0)
P < 0,001
3
Жами
_115_
   95
_____- _____
32(33,68±4,8)
_32 (27,83± 4,1)
54(56,84±5,0)
P < 0,001
_83(72,17± 4,1)
9(9,47±2,9)
P < 0,001
Эслатма: – суратда асосий гурух беморлари кўрсаткичлари;
–        махражда назорат гурух беморлари кўрсаткичлари;            
–        P–таққосланаётган гуруҳлар орасидаги статистик ишончлилик фарқи.
   Кузатувимиздаги Флекснер ўткир дизентериясининг турли шакллари ва кечиши билан оғриган 210 нафар бемордан 37,2%и касаллик бошланишининг 1 – 3 кунида, 32,4%и эса касаллик бошлангандан 4 – 6 кун ўтгач шифохонага ётқизилган.  Беморларнинг 30,4%и касаллик бошланишининг 7 кунидан сўнг касалхонага ётқизилган. Флекснер ўткир дизентериясининг асосий гурухидаги 115 нафар бемордан касаллик бошланишининг 1–3- кунида 31 (26,95%), 4 – 6- кунида 30 (26,08%) нафари ва 7- кундан кейин 54 (46,95%) нафари касалхонага ётқизилган.
   Флекснер ўткир дизентериясига чалинган кузатувимиздаги асосий гуруҳ беморларининг кўп қисми асосан касаллик бошлангандан 4–7 кун ўтгач шифохогана ётқизилган. Натижада кўпгина беморларда касалликнинг оғир шакллари кузатилган. Беморларнинг қарийб 50% и касаллик бошланишидан то шифохонага ётқизилгунгача бўлган даврда турли хил антибиотиклар ва сульфаниламид воситаларини қабул қилишган. Флекснер ўткир дизентериясига чалинган назорат гуруҳидаги 95 бемордан 47 (49.47%) нафари касаллик бошланишининг 1–3 кунида, 38 (40,0%) нафари 4–6 кунида ва 10 (10,52%) нафари эса 7 кундан сўнг касалхонага ётқизилган. Фикримизча, бу назорат гуруҳи беморларида касаллик асосан ўткир бошлангани ва енгил, ўрта оғир шаклларида кечгани учун бўлиши мумкин.
   Хулосалар.
   1. Антибиотикларга полирезистент шигелла флекснер чақирган ўткир дизентерия асосан ўрта оғир ва оғир шаклларда, антибиотикларга сезгир штаммлар чақирган хасталик эса енгил ва ўрта оғир шаклларда кечди.
   2.Текшириш олиб борилган йилларда Бухоро вилоятида бактериал дизентерия хасталигининг этиологик тизимида антибиотикларга полирезистент шигелла флекснер 2а серовари устунлик қилганлиги маълум бўлди.
                             
                                         АДАБИЁТЛАР
   1.Абидов А.А.,Норбаев Н.М. Культурально-биохимические свойства и антибиотикочувствительность возбудителей брюшного тифа и дизентерии.Юқумли касалликларнинг долзарб муаммолари, иккиламчи иммунтанқислик ва уни коррекциялаш. ЭМЮКИТИ 40 йиллигига бағишланган тўплам.-Тошкент – 2001.- 181-184 б.
   2.Ющук Н.Д., Розенблюм А.Ю., Островский Н.Н.Клинико–лабораторная характеристика острой дизентерии Флекснера// Журн. эпидемиол. инф. бол.- 1999. — №1. С. 29-32.
   3.Абдухалилова Г.К., Нечмирева Т.С., Ахмедова М.Д, Холматова К.Ш. К вопросу встречаемости различных видов эшерихий при острых диареях. IХ Республиканский съезд эпидемиологов, гигиенистов, санитарных врачей и инфекционистов Узбекистана. Ташкент-2010.     
   4.Урунова Д.М. Роль лейкоцитарного индекса интоксикации в оценке синдрома интоксикации при острой дизентерии// Инфекц., иммунол. и фармакол.-2005. — №1. – С. 68-70.
                                                                  РЕЗЮМЕ
КЛИНИЧЕСКАЯ ХАРАКТЕРИСТИКА ОСТРОЙ ДИЗЕНТЕРИИ ВЫЗВАННОЙ АНТИБИОТИКОРЕЗИСТЕНТНЫМИ ШИГЕЛЛАМИ ФЛЕКСНЕРА
 Мирзаева М.Р.,Арашова Г. А., Худойдодова С.Г.,[Тоиров М.К.]
 
     Изучена клиническая характеристика у 210 больных острой дизентерией Флекснера. Исследованиями установлено, что острая дизентерия вызванная антибиотикорезистент-ными шигеллами  протекает тяжелее по сравнению с острой дизентерией, вызванной антибиотикочувствительными шигеллами Флекснера. 
                                                               SUMMARY
   About 210 patientes  wits hard  sharp dysentery of Flexner. Which appeared because of poliresistants to antibiotics shigella peculiarities of clinic duration in the independence curing method are studied.
 
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.