топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”

Maqolalar
Илм-фан

КОРХОНАНГИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МАВЖУДМИ?

   Ҳозирги кунда иш билан таъминлаш соҳасида жуда катта ишлар қилинмоқда. Янги кичик фирма, микрофирмалар, кичик корхоналар янада ривожлантириш бўича дастурлар ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” ги Қонуни 1992 йил 13 январда қабул қилинган. Қонуннинг 2-моддасида “Иш билан таъминланиш – фуқароларнинг қонун хужжатларига зид келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаолиятидир”.

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” ги Қонуннинг 5-моддасида “Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати қуйидаги принципларга асосланади:

-меҳнат қилиш ва ишни эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишда барча фуқароларга жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи ва мансаб мавқеидан, динга муносабати, эътиқодидан, жамоат бирлашмаларига мансублигидан, шунингдек ходимларнинг ишчанлик жиҳатларига ҳамда улар меҳнатининг натижаларига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлардан қатъи  назар кенг имкониятларни таъминлаш;

— кишиларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва

рағбатлантириш, уларда меҳнат қилиш ва ҳаёт кечиришда муносиб шароитларни таъминлайдиган унумли ва ижодий меҳнат қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;

— меҳнат қилишнинг иҳтиёрийлиги;

— иш билан таъминлаш соҳасида ижтимоий кафолатлар бериш ва аҳолини ишсизликдан

ҳимоя қилишни таъминлаш;

— ижтимоий ҳимояга ўта муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқаролар учун мавжуд иш жойларини сақлаб қолаётган ва янги иш жойларини яратаётган иш берувчиларни рағбатлантириш;

— иш билан таъминлаш соҳасидаги тадбирларни иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг бошқа йўналишлари билан мувофиқлаштириш;

— аҳолини иш билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда давлат органлари, касаба уюшмалари, ходимларнинг вакиллик органлари ва иш берувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги;

— аҳолини иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилишда давлатлараро ҳамкорлик”.

Қонуннинг 10-моддасига асосан “Ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш ёки меҳнат органларининг бепул воситачилиги орқали иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга” деб кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” ги Қонуннинг 18-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 22.12.1999 йилда 858-рақам билан рўйхатга олинган “Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) нинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ва бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақидаги ахборотни тақдим қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ,  туман (шаҳар) корхона (ташкилот, муассасалар) даги бўш иш жойлари бор йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда шунингдек, олдиндан икки ойдан кечиктирмасдан бўшатилиши мўлжалланаётган хар бир ҳодим тўғрисидаги ахборотларни туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига беришлиги шарт.

Агар иш берувчи ходимларга жиддий эҳтиёж рўй берса, марказга бўш иш жойларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар ўзга муддатларда ҳам, яъни эҳтиёжнинг пайдо бўлиши биланоқ берилиши мумкин.

Бўш иш жойларининг мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни яширганлиги, шунингдек бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар тўғрисидаги ахборотларни меҳнат органига ўз вақтида тақдим этмаганлиги учун мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 229-моддасига мувофиқ энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорида, бундан ташқари марказ томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга юборилган фуқароларни у ерда бўш иш жойлари (бўш лавозимлар) бўлгани ҳолда ишга олишдан  асоссиз бош тортган мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 50-моддасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорида маъмурий жарималар қўлланишлиги кўрсатиб ўтилган.

Асака туман Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан 2017 йилнинг ўтган 10 ойи давомида жами 42 нафар корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига нисбатан жами 19.770.300 сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.

Бугунги кунда корхона, ташкилот ва муассасаларга қулайликлар яратилиб, бўш иш ўринларини меҳнат органларига топшириш электрон тарзда амалга оширилмоқда.

Бу Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ish.mehnat.uz орқали туширилиши мумкин.

Иш билан таъминлашга кўмаклашиш — бу барчамизнинг асосий устивор вазифамиздир.

 
            Асака туман Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори: Қ.Усмонов

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.