топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

7 номдаги янги қўлланма

Maqolalar
Илм-фан
МТМга қамраб олинмаган болаларни китобхонликка ўргатиш ва мактабга тайёрлашда зарур манба
ссислар болага кичик ёшидан бошлаб китоб ўқиб бериш, уни китоб билан дўстлаштириш лозимлигини таъкидлашади. Агар ота-оналар уйида кичик кутубхона ташкил этиб, мутолаа муҳитини яратса, болалари келажакда маънавиятли ва маърифатли инсон бўлиб етишади.

Халқ таълими вазирлиги томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда Таълимда глобал ҳамкорлик ташкилоти гранти асосида амалга оширилаётган “Мактабгача ва умумий ўрта таълимни ривожлантириш” лойиҳаси айни шу мақсадга қаратилган. Лойиҳа доирасида қишлоқ жойлардаги мактабгача таълимга қамраб олинмаган 3–6 ёшли фарзандлари бўлган оилаларга 7 номдаги китоб¬ларни бепул тарқатиш кўзда тутилган. Ушбу тўпламга қизиқарли эртак ва шеърлар жамланган бўлиб, болаларнинг дунёқарашини кенгайтириш, мутолаа маданиятини шакллантиришга хизмат қилади. Жумладан:

1. «Оилада мутолаа қиламиз» — ота-оналар учун қўлланма. Унга оилада китоб ўқишни ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар ҳамда мактабгача таълимга қўйилган давлат талабларига мувофиқ, болалар бадиий адабиёт бўйича эгаллаши лозим бўлган минимал билим ва малакалар киритилган.

2. «Китоблар оламига илк саёҳатим». 3–5 ёшли болаларга мўлжалланган эртак ва шеърлардан иборат. Китобга “Фил билан хўрозча”, “Икки эчки”, “Шолғом” каби эртаклар ва А.Раҳматнинг “Айиқчам”, Т.Ортиқхўжаевнинг “Кулча нон”, А.Бартонинг “Қуёнча” ва “Копток” номли шеърлари жамланган.

3. «Менинг севимли китобим» — олдинги китобнинг мантиқий давомидир. Китоб¬дан “Олтин тарвуз”, “Бўғирсоқ”, “Уч айиқ” каби қизиқарли эртаклар ҳамда Т.Йўлдошнинг “Ойим уйда бўлсалар”, “Меҳмон”, Й.Шомансурнинг “Ширмой нон”, А.Абдураззоқнинг “Тойчоғим” каби ажо¬йиб шеърлари ўрин олган.

4. «Китоблар — менинг дўстларим» — 5–7 ёшдаги болаларга мос эртак, ривоят ва шеърлардан иборат. Китобга “Овчи, Кўкча ва Доно”, “Қизил қалпоқча” эртаклари, “Нон ҳиди” номли ривоят, Т.Ҳолматовнинг “Она табиат”, В.Берестовнинг “Эрта тонгда”, Р.Файзнинг “Момоқаймоқ” каби шеърлари киритилган.

5. «Салом, мактабим» — 5–7 ёшли болалар учун “Зумрад ва Қиммат”, “Ур тўқмоқ”, “Тулкивой” каби қизиқарли ўзбек халқ эртаклари ҳамда Б.Исроилнинг “Шундай ўлкам бор”, З.Диёрнинг “Капалак”, Й.Сулаймоннинг “Устозим” каби шеърларини ўз ичига олган.

6. «Оламни ўрганамиз» қўлланмаси 5–7 ёшли болаларнинг атроф-олам, табиат тўғрисидаги ва элементар математик тушунчаларини ривожлантирувчи материаллардан иборат.

7. «Жаҳон халқлари эртаклари» эса 29 та энг сара эртакни жамлаган.

Китоблардаги ҳар бир асар ўзбек ва рус тилларида, қорақалпоғистонлик болалар учун ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида берилган. Ранг-баранг, асар мазмунига мос расмлар китоб саҳифаларига жозиба бахш этган. Ҳар бир эртак, ривоят ва шеърдан сўнг берилган савол ва топшириқлар кичкинтойларнинг асар ғоясини чуқурроқ англашига, воқеа-ҳодисалар ҳақида мулоҳаза юритиб, фикрини эркин айта олиши, мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришига ёрдам беради.

Китоблар тўплами биринчи босқичда 200000, иккинчи босқичда 153000 оилага тарқатилади. Шу мақсадда “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлинмалари ва ҳудудий халқ таълими бош¬қаруви идоралари томонидан оилаларнинг рўйхати шакллантирилди. Бунда улардаги мактабгача таълимга қамраб олинмаган 3–6 ёшли болалар сони, оила жойлашган маҳалланинг туман марказидан узоқлиги, оиланинг кам таъминланганлиги каби жиҳатлар ҳисобга олинди.

Энг кўп китоблар тўплами Самарқанд, Сурхондарё, Наманган, Андижон, Жиззах вилоятларига жўнатилди. Бу ҳудудларда оилалар тўлиқроқ ўрганилганидан далолат беради. Навоий, Фарғона, Хоразм вилоятларида эса қўлланма билан таъминланиши лозим бўлган оилалар сони нисбатан кам кўрсатилган.

Китоблар тўплами оилаларга энг яқин жойлашган мактабгача таълим муассасалари орқали тарқатилади. Бунинг учун республика бўйича 2144 та МТМ танлаб олинди. Тегишли тавсияномага кўра, тўплам ота-оналарга МТМда тузилган ишчи гуруҳ (МФЙ раиси — ишчи гуруҳ раҳбари, МТМ мудираси, МФЙ маслаҳатчиси, МТМ педагоглари, ҳисобчиси ва васийлик кенгаши раисидан иборат) томонидан тарқатилади.

Ишчи гуруҳ китобларни ота-оналарга (ёки бобо-бувиларга) тегишли тартибда тар¬қатиш чоғида лойиҳадан кўзланган мақсад тўғрисида тақдимот ўтказади, фойдаланиш методикаси юзасидан тушунча беради. Китобларни тарқатиш натижалари бўйича туман(шаҳар) ХТМФМТТЭБга ҳисобот тақдим этади. Лойиҳага кўра, МТМ педагоглари ҳар ойнинг белгиланган кунлари оила бошлиқлари ва болалар билан учрашиб, ҳар бир китоб¬дан тўғри фойдаланиш бўйича машғулотлар ўтказади.

Айни пайтда барча китоб¬лар белгиланган МТМларга етказилиб, оилаларга тарқатиш жараёни бошланди.

Мавлуда НИШОНОВА,

“Мактабгача ва умумий ўрта таълимни ривожлантириш” лойиҳаси консультанти

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.