топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

248-06 Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигининг клиник-эндоскопик манзараси ва терапиясини рефлюксат муҳитига боғлиқлиги

Maqolalar
Илм-фан
 
Орзиев З.М., Юлдашева Д.Ҳ.
Бухоро Давлат тиббиёт институти. Бухоро шаҳри.
 
Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГЭРК) кислотага боғлиқ хасталиклар орасида алоҳида ўрин тутиб, ҳозирги вақтда, ушбу касаллик “XXI аср хасталиги» деб эътироф этилмокда [1,2,5,6]. ГЭРК нинг овқат ҳазм қилиш трактининг юқори соҳаси патологияси сифатида тан олиниши, терапиянинг турли йўналишларини ишлаб чиқилишига туртки бўлди. Уларнинг кўпчилигида “ step up” ва “step dovn” режими мавжуд бўлиб, рефлюксат агрессив омилларини сўндиришга йўналтирилган. Рефлюксатнинг интенсив ва экспозитив табиати бевосита унинг рН мухитига боглик булиб, айнан рефлюксатнинг агрессив таъсири  касалликнинг ривожланишига таъсир кўрсатади. Шу ерда мантиқан агрессив омилларни сўндириш эмас, балки  рефлюксат муҳити тури (РМТ) ни инобатга олган ҳолда дифференциал даволашга ёндошилганда касалликни тўғри ва самарали даволашга эришилади. Чунки, ГЭРК нинг рефлюксат характерига қаралганда нафақат кислотали, балки ишқорий  ҳамда аралашган бўлади. Агар даволашда РМТ ни инобатга олиш, ГЭРК нинг аҳоли орасида тарқалиш кўрсаткичининг пасайишига, асоратларини олдини олишга сабаб бўлади. 1990 йилларга қадар Н2 — блокаторлар (ранитидин, циметидин ва ҳ.к) кенг доирада юқори дозада қўлланилиб келинган. Мазкур препаратларнинг даво самарадорлиги озлиги ва ножўя таъсирлари юқорилиги сабаб, даволаш схемасига бошқача ёндошилиб, протон канали блокаторлари киритилди. Аввал прокинетиклар монотерапия кўринишида  қўлланилган, беморларда даво самарадорлиги 70-80% бўлган [1,2,3,4,8]. Ҳозирги вақтда ГЭРК ни даволашни энг самарадор гуруҳи   протон канали блокаторларидир. Таҳлил қилган илмий адабиётларимиз  ва олиб борган тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, аммо ҳозиргача ГЭРКнинг РМТ га боғлиқ ҳолда қиёсий даволаш бўйича маълумотлар етарли эмас. Шулардан келиб чиқиб, ГЭРК клиник-эндоскопик манзараси туб моҳиятини ташкил этувчи аломатларнинг содир бўлиш даражасини РМТга алоқадорлигини инобатга олган ҳолда дифференциал  даволашни олдимизга мақсад қилиб қўйдик.
Материал ва услублар. ГЭРК ташхиси қўйилган 74 нафар беморнинг клиник, лаборатор ва инструментал текшириш натижалари олинди. Беморларнинг 34 нафари аёл, 40 нафари эркак жинсига мансуб бўлиб, ёшлари 18 ёшдан 57 ёш оралиғида, ўртача 34±4,2  йилни ташкил этди. Беморлар ёши, сони, жинси, касаллик анамнези давомийлиги, Кетле индекси даражаси ва ҳ.к. лар репрезентатив тарзда  иккита мустақил гуруҳга ажратилди. Ушбу тақсимотга  ягона мезон – РМТ кўрсаткичи асос қилиб олинди. I  гуруҳдаги 38 нафар беморда рефлюксат муҳити кислотали (КМ = 2,6+0,3) ва қолган 36 нафарида ишқорий  (ИМ = 8,7+0,4) эканлиги аниқланган. ГЭРК нинг биринчи боскичида номедикаментоз даво олиб борилди. Бунда асосан беморларда яшаш шароити ва овқатланишга аҳамият берилди. Иккинчи боскичида эса медикаментоз даво олиб борилди. I гуруҳдаги беморларга прокинетик препаратлардан домперидон (10 мг таблеткада) 4 маҳал + протон канали ингибиторларидан рабепразол (20 мг  капсулада) суткасига 1 марта наҳорга нонуштадан олдин 8 ҳафта давомида берилди. II гуруҳдаги беморларга прокинетик препаратлардан домперидон (10 мг таблеткада) 4 махал + махсус даво сифатида қўшимча урсофалк (250 мг капсулада) суткада 1 маҳал 8 ҳафта давомида берилди. Барча беморларни даволашдан олдин касаллик анамнези, клиник белгилари махсус сўровнома орқали ўрганилди. Стационарда даволанган барча беморларда даводан олдин ва кейин умумий қон таҳлили, умумий сийдик таҳлили, ошқозон сокини наҳорда текширилди. Даволаш давомийлиги схема бўйича олиб борилди. Домперидон, рабепразол ва урсофальк препаратининг терапевтик самарадорлиги Likert нинг 5 балли шкаласи асосида даволашнинг 1, 28, 56-кунларида баҳоланди: 0 балл – симптомлар йўқ; 1 балл – кучсиз даражада симптомлар (ўйламаса ҳатто сезмайди); 2 балл – ўрта даражада, лекин беморни доимий безовта қилади (ҳис этмасликни иложи йўқ, аммо кундузги фаоллик ҳамда уйқуни бузмайди); 3 балл – кучли (кундузги фаоллик ва уйқуни бузади); 4 – ўта кучли (яққол равишда кундузги фаоллик ва уйқуни бузади). Амалий жиҳатдан соғлом 12 кишининг рН – метрия натижалари ўртача 6,9 ± 0,3 ташкил этиб улардан назорат гуруҳи кўрсаткичи сифатида фойдаланилди. Олинган маълумотлар Стьюдентнинг t – мезони қўлланган ҳолда статистик қайта ишланди ва Р<0,05 эга бўлган натижалар тафовути ишончли деб тан олинди.
Натижалар ва муҳокама.ГЭРК билан оғриган икки гуруҳ беморлардаги клиник ҳамда эндоскопик таҳлиллар алоҳида ўрганилди. Клиник ҳамда эндоскопик  белгиларнинг намоён бўлиш хусусиятларини ҳар томонлама ва кенг қамровда таърифлаш учун дастлаб ушбу хасталикнинг моҳиятини ташкил қилувчи асосий белгилар мажмуаси аниқланди. Сўнгра, ушбу аломатларнинг асосий икки кўрсаткичи (уларнинг учраш ва ҳис этилиш даражалари) атрофлича баҳоланди. Тадқиқот давомида ГЭРКнинг клиник — эндоскопик аломатлари РМТга алоқадор равишда намоён бўлиши қайд этилди. Ушбу ҳолат 80%дан ортиқ беморларда кузатилди. Шуни таъкидлаш лозимки, ГЭРКда кузатиладиган барча клиник ҳамда эндоскопик аломатлар  РМТга айнан бир хил даражада алоқадор бўлиб намоён бўлмади. РМТга хослик даражаси уларнинг баъзиларида жуда юқори даражада бўлса, айримларида эса нисбатан пастроқ бўлди. 1 — жадвалдан кўриниб турибдики, ушбу қонуниятга кўпроқ жиғилдон қайнаши, оғиздаги аччиқ таъм каби белгилар мос келди. Шуни таъкидлаш лозимки, кислотали муҳитга ўта хос равишда жиғилдон  қайнаши (97,3%), кекириш (94,7%) ишқорий муҳитга эса оғиздаги аччиқ таъм (91,6%), қолган клиник аломатлар: одинофагия, регургитация ҳар иккала муҳит учун деярли тенг даражада кузатилди.
Жадвал 1
Қиёсий даволаш фонида клиник белгиларни баҳолаш (М±м)
      
 
Белги-
лар:
РМТгаалоқадор равишда намоёнлик даражаси
Ликерт шкаласида  балларда
КМ
n=38
даво
дан олдин
даво
дан кейин 28-кун
даво
дан кейин 56-кун
ИМ
n=36
даво
дан олдин
даво
дан кейин
28-кун
даво
дан кейин 56-кун
Жиғил
донқай
наши
37(97,3%)
 
3,5±0,9
3,0±0,7
1,6±0,8
27 (75%)
2.1±0,5*
1,8.±0,4*
1,3.±0,2*
Кекириш
 
36 (94,7%)
3,3±0,6
2,8±0,5
1,4±0,4
6 (16,6%)
1,4±0,8*
1,2±0,8*
1,0±0,5*
Оғиздаги  аччиқ таъм
13 (34,2%)
1,8±0,4
 
1,5±0,4
1,2±0,3
33 (91,6%)
3,8±0,9**
3,3±0,9**
2,3±0,5**
Дисфагия
29 (76,3%)
2,2±0,5
1,5±0,2
1,1±0,4
33 (91,6%)
2,5±0,6
2,0±0,4
1,4±0,3
    Одинофагия
4 (10,5%)
2,4±0,6
1,8±0,6
1,3±0,5
20 (55,5 %)
3,1±0,7*
2,6±0,5*
2,1±0,4*
    Регургитация
33(86,8%)
 
3,1±0,7
 
2,1±0,7
 
1,3±0,6
 
32 (88,8%)
 
3,7±0,9*
2,7±0,4*
2,0±0,5*
Эслатма: * p<0,05; ** p<0,001 даволашгача бўлган натижаларга нисбатан  ишонарли фарқлар.
Клиник аломатларнинг беморлар томонидан ҳис этилиши даражасини Ликертнинг 4 баллик шкаласи ёрдамида баҳолаш давомида қуйидаги натижалар қўлга киритилди: РМТ кислотали кўрсаткични ташкил қилган ГЭРК билан хасталанган беморларда жиғилдон қайнаш аломати ҳис этилиши жиҳатидан алоҳида ўрин эгаллади, ҳамда Ликерт шкаласи бўйича 3,5 ± 0,9 балли кўринишга эга бўлди. Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу симптом РМТ ишқорий тусли беморларда анча паст кўринишда (2,1±0,5) бўлди ҳамда КМли беморларнинг айнан шу кўрсаткичидан статистик ишонарли фарқ қилди р<0,05. Аксинча, кекириш ИМли беморларда камроқ намоён бўлди ва унинг ҳис этилиш даражаси 1,4±0,8 баллни, КМли беморларда эса 3,3 ± 0,6 баллни ташкил этди р<0,05.  Оғиздаги  аччиқ таъм аломати РМТ ишқорий тусли беморларда нисбатан яққол намоён бўлди ва унинг ҳис этилиш даражаси 3,8 ± 0,9 баллни ташкил қилди. Айнан шу кўрсаткич КМли беморларда анча паст даражада кўзга ташланди ва унинг ҳис этилиш даражаси Ликерт шкаласи бўйича 1,8±0,4 баллга тенг бўлди. Ҳар иккала гуруҳ беморларидаги мазкур кўрсаткичлар фарқ статистик (р<0,001) ишончли бўлиб чиқди.
Даволаш давомида кислотали рефлюксат муҳитига эга бўлган беморларда домперидон + рабепразол препаратини қабул қилишнинг 28- кунида асосий клиник белги  жиғилдон қайнаши 3,5±0,9 дан 3,0±0,7 га, 56 – кунида эса 1,6±0,8 га, кекириш препаратни қабул қилишнинг 28- кунида 3,3±0,6 дан 2,8±0,5 га, 56 – кунида эса 1,4±0,4 га камайди. Ишқорий рефлюксат муҳитига эга бўлган беморларда домперидон+урсофальк препаратини қабул қилишнинг 28- кунида асосий клиник белгиси оғиздаги аччиқ таъм 3,8±0,9 дан 3,3±0,9 га,  56 – кунида эса 2,3±0,5 га, дисфагия препаратни қабул қилишнинг 28- кунида 2,5±0,6 дан 2,0±0,4га, 56 – кунида эса 1,4±0,3 га камайди.
ЭФГДС дан  даводан олдин ва кейин ўтказилди.
         Жадвал 2
Қиёсий даволаш фонида эндоскопик белгиларни баҳолаш (М±м)
 Эндоскопик белгиси
Рефлюксат характери
домперидон  + рабепразол даводан сўнг
домперидон+урсофальк даводан сўнг
КР    n= 38
Абс ( %)
ИР  n= 36
Абс (%)
Катарал эзофагит
N=12
 
N=12
 
 
12(100)
 
12(100)
Эрозив эзофагит
N=16
N=5
 
15(94)
4(80)
Эрозиялардан кон кетиши
N=3
N=6
3(100)
6(100)
Қизилўнгачда яраларнинг пайдо булиши
N=4
N=2
3(75)
 
2(100)
 
ГЭРК хасталигининг даводан сўнг эндоскопик манзараси иккала гуруҳдаги катарал эзофагит билан касалланган беморларда 100% соғайиш кузатилди. Эрозив эзофагитдан КМ рефлюксатига эга бўлган беморларда 94%, ИМ рефлюксатга эга касалларда 80% соғайиш, эрозияларда қон кетиши ҳар иккала гуруҳ беморларида 100% тузалиш бўлди.
Олиб борилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ГЭРК хасталигида учрайдиган клиник ҳамда эндоскопик аломатлар РМТ алоқадор равишда намоён бўлар экан. Ушбу хасталикнинг туб моҳиятини ташкил этувчи аломатларнинг айрими КМли, яна бир қисми ИМли рефлюксат эга ҳолларда яққолроқ кўзга ташланади. Шу билан бирга РМТ га алоқадор равишда қиёсий даволаш олиб борилганда беморларнинг согайиши юқори кўрсаткични ташкил қилди.
Хулоса.
1. ГЭРК хасталигида учрайдиган клиник аломатлар РМТ алоқадор равишда намоён бўлар экан. ГЭРК рефлюксат КМ эга бўлса жиғилдон қайнаши, ИМлигида эса оғиздаги аччиқ таъм белгилари нисбатан кўпроқ учрайди.
2. Эндоскопик аломатлар рефлюксат КМли бўлганда эрозияли, ИМли пайтларда эса аксинча эрозиясиз рефлюкс – эзофагит манзараси кўпроқ кўзга чалинди.
3. Рабепразол дори воситаси – протон канали блокаторлари гуруҳига кириб, 20 мг қобиқли таблеткада чиқарилади. Халқаро патентланмаган номи Rabeprazolum.КМ рефлюксатга эга бўлган беморларда рабепразол препарати берилганда париетал ҳужайралардан Н+/К+-АТФ аза ферментини ингибирлаш орқали базал ва стимулловчи НСl нинг чиқишини тормозлайди, НСl нинг қизилўнгачга берадиган зарарли таъсирини пасайтиради.Терапевтик самарадорлиги 87-94%га эришилди.
4. Урсофальк – гепатопротектор гуруҳига кириб, 250 мг капсуладабл N10x1 (Dr. Falk Pharma) чиқарилади. Халқаро патентланмаган номи Ursodeoxycholic Acid. ИМ рефлюксатга эга беморларга берилганда ўт кислоталарининг қизилўнгачга берадиган зарарли таъсирини пасайтиради.Ўт ҳосил бўлишини ва чиқишини тезлаштиради, ўт димланишини камайтириб, ўт тошлари ҳосил бўлишини камайтиради.
5. Домперидон – қусишга қарши дори воситалари гуруҳига кириб, 10 мг қобиқли таблеткада чиқарилади. Халқаро патентланмаган номи –domperidone. Прокинетик, периферик дофамин рецепорларни блоклаш орқали, қизилўнгач, ошқозон, ичакларининг перистальтикасини оширади. КР ва ИР ларининг ретроград таъсирини камайтиради.
6. ГЭРК кўп омилли, патогенези мураккаб касаллик бўлиб, даволашда дифференциал йўл талаб қилади, умумий терапевтик даволашда ҳамма вақт самарадорлик ижобий бўлмайди.Чунки хар бир янги препарат патогенезнинг алоҳида звеносига ёки алоҳида симптомларга таъсир қилади, бу бемор яшаш сифатининг яхшиланишига олиб келади. Айнан урсофальк препарати билан  даволаш олиб борилганда ИМ рефлюксатга эга касалларда ўтнинг қизилўнгачга берадиган зарарли таъсирини пасайтиради. Домперидон рефлюксатнинг йўналишини бир томонга таъминлаб, агрессив омилнинг зарарловчи таъсирини пасайтиради. ГЭКР ни РМТ турини инобатга олган ҳолда дифференциал даволаш  хавфли асоратлари (Баррет қизилўнгачи, қизилўнгач аденокарциномаси) олди олинади, балки беморларда фармакоэкономик самарадорликнинг сифати ошишини таъминланади.
 
                                  
 
 
 
 
 
 
Список литературы
1. Белялов Ф.И. Гастроэзофагеальная рефлюксная болезнь. Пособие для врачей. М., 2009; с. 23.
  2. Буеверов А. О., Лапина TJJ. Дуоденогастроэзофагеальный рефлюкс как причина рефлюкс-эзофагита // Фарматека. — 2006. — № 1.-С. 1-5.
3. Иваников И.О., Исаков В.А., Маев И.В. Рациональная диагностика и терапия гастроэзофагеальной рефлюксной болезни. Тер. арх. 2004; 76 (2): 1-
4. Ивашкин В.Т., Трухманов А.С. Программное лечение гастроэзофагеальной рефлюксной болезни в повседневной практике врача. Рос. журн. гастроэнтерол., гепатол., колопроктол. 2003; 6: 18-26.
5.Мухин Н.А., Моисеев В.С., Мартынов А.И. Внутренние болезни. «ГЕОТАР — Медиа» Москва 2009. С.3-12
6.Томаш О.В., Руденко Н.Н. Гастроэзофагеальная рефлюксная болезнь: традиционный взгляд и новые подходы к лечению // Сучасна гастроентерол. — 2009. — № 3 (47). — С. 98-106.
7. Неераж Шарма, Амит Агравал, Жанисе Фрееман, Марсело Ф. Вела, Доналд Кастелл. Анализ стойких симптомов гастроэзофагеальной рефлюксной болезни на фоне лечения ИПП с учетом данных рН – импедансометрии // Клиническая Гастроэнтерология и Гепатология. Русское издание, Том 1, 2008; 3:193-197.
8. Dent J. From 1906 to 2006 — a century of major evolution of understanding of gastro-oesophageal reflux disease.// Aliment. Pharmacol. & Therapeutics. -2006: Vol.24 (9).- Р. 1269–1281.
 
 
 
Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини клиник-эндоскопик манзараси ва терапиясини рефлюксат муҳитига боғлиқлиги
Орзиев З.М., Юлдашева Д.Х.
ХУЛОСА
         Ушбу мақолада ГЭРБ билан хасталанган 74  беморда касалликнинг клиник ва эндоскопик аломатларининг РМТ га боғлиқлиги ва дифференциал терапияси  тубдан ўрганиб чиқилган. Текширишлар натижаси ГЭРБ клиник аломатларининг намоён бўлиши  кислотали рефлюксларда жиғилдон  қайнаши, кекириш белгилари устиворлиги, ишқорий рефлюкслар учун одинофагия, дисфагия, оғиз аччиқ бўлиши каби клиник белгилар кузатилди. РМТга боғлиқ ҳолда дифференциал даво олиб борилганда даволаш самарадорлиги юқори баҳоланди.
Калит сўзлар: гастроэзофагеал рефлюкс хасталиги, рефлюксат муҳити, кислотали мухит, ишқорий муҳит, домперидон, рабепразол, урсофальк.
 
«Особенности клинико-эндоскопической картины и терапии гастроэзофагеальной  рефлюксной болезни с учетом характера рефлюксата»
Орзиев З.М., Юлдашева Д.Х.
РЕЗЮМЕ
         В этой работе проведено глубокое исследование клинико- эндоскопических симптомов и дифференциальной терапии у 74пациентов с заболеванием  ГЭРБ с учетом характера рефлюксата. В случаях щелочного рефлюкса более выраженными оказались одинофагия, дисфагия и горечь во рту, а когда рефлюксат приобретал кислый характер, то существенно возрастала значимость изжоги и отрыжки.
  Ключевые слова:гастроэзофагеальная рефлюксная болезнь, характер рефлюксата, кисьлая среда, щелочной рефлюкс, домперидон, рабепразол урсофальк
«Features of a kliniko-endoscopic picture and therapy of a gastroesophageal reflux disease taking into account character refluxate»
Orziev Z.M.,Yuldasheva D.H.
                        Bukhara State Medical Institute. City Bukhara.
SUMMARY
In this article the clinical signs of the 74 patients experiencedfrom gastroesophageal reflux disease are profoundly researched .The results of the carried researches showed  that character of  bile acid reflux leaves a certain mark on features of display of clinical signs of gastroesophageal reflux disease. Such clinical signs as a pain behind a breast, оdinofagy, disfagy  and bitterness in a mouth have appeared more characteristic for alkaline, and others as a heartburn, a pain in shoulder-blade areas and an eructation, on the contrary, for sour indicators of  bile acid reflux.  If environment of  reflux is acid  it will become erosive, and if that is alkaline it will become erosionless form gastritis.
Key words:gastroesophageal reflux disease, acid and alkaline environment, bile acid reflux domperidon, rаbeprasol, ursofa`lk,
 
 
 
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.