топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ҳоким ва ёшлар

TATU Qarshi filiali
Илм-фан
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган "Ҳоким ва ёшлар" лойиҳаси доирасида 2017 йил 8 сентябрь куни Қарши давлат университети фаоллар залида Қарши шаҳридаги олий таълим муассасалари талаба-ёшлари билан ўтказилган учрашувда Қарши шаҳар ҳокими Ж.Ғ.Фозилов ҳамда шаҳар ташкилот раҳбарлари иштирок этди.


Тадбирда сўзга чиққан Қарши шаҳар ҳокими Ж.Ғ.Фозилов мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида сўз юритиб, ёш авлод жамиятимизнинг ташаббускор ва фаол қатлами сифатида ҳамиша қўллаб-қувватланаётгани, уларнинг ҳар томонлама баркамол улғайиши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилаётганини хамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ҳаракат негизида мутлақо бошқача принцип ва ёндашувлар  асосида ишлайдиган, ёшларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қила оладиган, ҳар қандай расмиятчилик ва кампаниябозликлардан холи, ҳақиқий демократик ташкилот — Ўзбекистон ёшлар иттифоқини тузиш ва 30 июнь санасини мамлакатимизда «Ёшлар куни» сифатида нишонлашни таклиф этгани барчамизни тўлқинлантириб  юборганини  алоҳида таъкидлади.
Албатта, билдирилган ана шу юксак ишончга муносиб бўлиш, янада кўп ўқиш, изланиш, эл-юрт равнақига хизмат қиладиган янги ташаббус ва ғояларни илгари суриш, уларни ҳаётга татбиқ этиш орқали мамлакатимиз иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшиш барча ёшларимизнинг  мақсадидир.
Тадбирда ташаббускор ва фаол талаба-ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирдилар.Қарши шахрида талаба ёшларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
 
 
Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.