топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Миллий ифтихоримиз рамзи

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
Миллий ифтихоримиз рамзи
Байроқ қадим-қадимдан Ватан озодлиги, миллат бирлиги ва ғалабаси тимсоли бўлиб келган. Байроғимиздаги ҳар бир ранг ва белгида халқимизнинг асрий анъаналари, миллий қадриятларимиз акс этган.

 Мовий ранг азалдан куч-қудрат, тинчлик, тенглик, беғуборлик, донишмандлик тимсоли саналган. Оқ ранг поклик ва фаровонлик, халқимизнинг бағри кенглик ва оқ кўнгиллилиги ифодаси. Яшил ранг яшариш ва янгиланиш тимсоли. Қизил чизиқлар томирларимизда жўшиб оқаѐтган ҳаѐтий қудрат — мангулик ифодасидир. Байроғимиздаги ярим ой ва юлдузлар тасвири озодлик, барқарорлик, келажакка ишонч, иймон-эътиқод тимсолидир. Шарқда ўн икки рақам мукаммаллик рамзи саналган. Ўн икки ой, ўн икки бурж… Соҳибқирон Амир Темур ҳам давлат бошқарувида раият нинг ўн икки қатламига алоҳида эътибор қаратгани маълум. Бинобарин, байроғимиздаги ҳилол ва ўн икки юлдуз ҳам ўзига хос теран маънога эга.
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган. Бу қонунда байроғимизнинг шакл-шамойили, фойдаланиш йўл-йўриқлари аниқ кўрсатиб берилган. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи мамлакат Президенти, Олий Мажлис, Ўзбекистон ҳукумати, маҳаллий давлат идоралари, Ўзбекистоннинг турли ваколатхоналари иш олиб бораѐтган биноларда, Ўзбекистоннинг рамзий делегациялари қатнашаѐтган халқаро тадбирларда кўтарилади. Бу қоидалар алоҳида қонун асосида белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига  нисбатан ҳурматсизлик билдирган шахс ѐки ташкилот белгиланган тартибда жазоланади.

 Бугун у Ўзбекистоннинг чет мамлакатларидаги элчихоналари узра Ватанимиз ва халқимизнинг ѐрқин тимсоли бўлиб балқимоқда. Халқаро спорт мусобақаларида ғолиб бўлган юртдошларимиз шарафига байроғимиз баланд кўтарилганида ўзларини Ўзбекистон фарзанди деб билгувчи ҳар бир кишининг қалбида ғурур ва ифтихор туйғулари жўш уради. Зеро, Ватан байроғи унинг ўзи каби азиз ва мукаррамдир.
 
 
 

1 изоҳ

avatar
18  ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат  байроғи қабул қилинган кун барчамизга қутлуғ бўлсин! Юртимиз доимо тинч, осмонимиз мусаффо бўлиб, ифтихоримиз рамзи — миллий байроғимиз бошимиз узра ҳамиша ҳилпирайверсин! Шоир таъкидлаганидек: «Камалакдек товланар истиқлолим маёғи -Ўзбекистон байроғи! Ўзбекистон байроғи»
 
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.