топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
0.00
avatar

Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти Бухоро филиали

Батафсил

“Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида республика “Китоб байрами” ўтказилди.

Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти Бухоро филиали
Илм-фан
2015 йил 27 май куни Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиали Ахборот ресурс марказида “Адабиётга эътибор-маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида республика “Китоб байрами” ўтказилди. Гуллар ва байроқлар билан байрамона безатилган бино фойесида китоб, газета ва журналлар савдоси ташкил этилди. Миллий либосли қизлар карнай-сурнай садолари остида тадбир иштирокчиларини кутиб олинди. Тадбирга вилоятдаги олий ўқув юртлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллеж талабалари қатнашишди ва китоблар дунёсининг энг дурдона намуналаридан баҳраманд бўлишди. Байрамга вилоятдаги  шоир ва ёзувчилар ҳам ташриф буюришди. Тадбир доирасида “Менинг биринчи китобим” лойиҳаси ўтказилди. Унда биринчи маротаба китоби чоп этилган ёшлар ўз асарларини йиғилган талаба-ёшларга тақдим этишди.
 
Шоир ва ёзувчиларнинг ёшлар билан учрашувлари бўлиб ўтди. Тадбир ташриф буюрган талаба-ёшларга бир олам қувонч бахш этди.

ТИМИ Бухоро филиалида семинар-тренинг ўтказилди

Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти Бухоро филиали
Илм-фан
Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиалида 2015 йил 26 май куни замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг ва самарали фойдаланиш орқали маънавий баркамол, мустақил ва эркин фикрлайдиган ёшларни тарбиялаш ва рағбатлантириш мақсадида “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши томонидан “Олий таълим муассасалари талабаларининг ахборот коммуникация технологиялари йўналиши бўйича профессионал малакаларини оширишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ўтказилди.
Ушбу семинарда Республика “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази бўлим бошлиғи А.Норхўжаев ҳамда тренер Д.Амирқуловалар иштирок этиб,  филиалнинг фаол талаба-ёшларига “Энг яхши талабалар сайти”, “Энг яхши талабалар блоги” танловлари, шунингдек, иқтидорли талабалар учун ёзги медиа-оромгоҳлар ҳамда бир неча қулайликларни қамраб олувчи ташаббуслар ҳақида маҳорат дарслари(мастер-класс) ўтишди.
 
Тадбир давомида иштирокчи талабалар тўрт гуруҳга бўлиниб “Энг яхши талабалар сайти қандай бўлиши керак?” мавзусида ўз таклифларини ўртага ташлашди ва тренинг сўнгида ҳар бир гуруҳ аъзолари талаба-ёшларнинг таълим ва ижтимоий ҳаётни уйғунлаштира оладиган энг яхши сайти учун лойиҳаларини тақдим этишди. 

ОИЛА— МУҚАДДАС

Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти Бухоро филиали
Илм-фан
15 май Халқаро Оила куни
15 май куни Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиалининг барча академик гуруҳларида бўлиб ўтган Ахборот соати “15 май – Халқаро Оила куни”га бағишланди.
Жаҳон халқлари каби Ўзбекистонда ҳам 15-май — Халқаро Оила куни байрам сифатида нишонланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрида бўлиб ўтган ялпи йиғилишида 1994 йилдан бошлаб, ҳар йили 15 май кунини Халқаро Оила куни сифатида нишонлашга қарор қилинди. Бу қарорни қабул қилишдан мақсад — барча тараққийпарвар ва тинчликпарвар инсоният диққатини инсон ўз умрини ўтказадиган, ўз орзу умидлари, бахту саодатини ҳамда тинчлигини таъминлайдиган маскан — оиланинг мустаҳкам бўлишига қаратишдир.
 
Мустақил Ўзбекистонда олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг асл маъноси ҳам, оилани, онани, фарзандни ва қарияларни ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилади. Буни ўтаётган йилларимизнинг номланишидан ҳам англашимиз мумкин. Инсон манфаатлари, Оила, Аёллар… Соғлом авлод, Оналар ва болалар, Меҳр ва мурувват, Ижтимоий ҳимоя, Соғлом бола, Кексаларни эъзозлаш йили. Президентимиз И.Каримов ташаббуси билан ташкил этилган Республика «Оила» илмий-амалий Маркази ва унинг вилоятлардаги бўлимлари оила муаммоларини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш орқали, оилаларга моддий ва маънавий ёрдам беришга оид тавсиялар ишлаб чиқишади. Оилани қўллаб-қувватловчи ташкилотларга ёрдам кўрсатишни, ёшларни истиқлол ғояси, Ватанга, оилага, маҳалласига ҳурмат руҳида тарбиялашни ўзининг бирламчи вазифаси, деб билади. Ҳукуматимизнинг аёллар ва ўсиб келаётган авлод саломатлигини яхшилаш борасидаги ғамхўрлиги сабабли чақалоқлар ўртасидаги ўлим кўрсаткичлари сезиларли камайди. Туғиш ёшидаги аёллар ўртасида ўлим камайди. Ёшларнинг, улар ота-оналарининг оила ва никоҳ масалаларига муносабатлари ҳам ўзгарди. Оила барқарорлигини кафолатловчи қонунлар ва меъёрлар ҳаётимизга сингиб бормоқда. 2007 йил «Ижтимоий ҳимоя йили» деб эълон қилиниши муносабати билан мамлакатимиз оилаларининг маълум бир қисмини ташкил этувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, оиласида алоҳида ёрдамга муҳтож фарзандлари бор оилаларга кенг имкониятлар яратилди. Жумладан, Президентимизнинг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида давлат бюджетидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўлаш учун ажратиладиган бюджет маблағларини 1,5 баравар ошириш кўзда тутилган. Бунинг ҳисобидан йил давомида яна 100 минг кам таъминланган оила ойлик моддий ёрдам олиш имкониятига эга бўлади. Айни вақтда моддий ёрдам тўлаш муддати икки баравар — 3 ойдан 6 ойгача узайтирилди. Бевосита кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун эса бюджетнинг 9 фоизга яқин қисми (460 миллиард сўм) сарфланади. Бу МДҲ давлатлари ва дунёнинг кўпчилик ривожланган мамлакатларига қараганда анча юқоридир. Статистик маълумотларга қараганда, ҳар йили юртимизда 160-170 мингдан зиёд никоҳ қайд этилади. Бу эса, ҳар 1000 аҳолига 6,8 тадан янги оила тўғри келади, дегани Ҳар бир оиланинг ўзига яраша қувончи, ташвишлари бўлиб, барча соғлом фикрловчи инсониятнинг фикру ўйи оиладаги ташвишларни камайтириб, никоҳни муқаддас қадриятга айлантиришдир. Бу эзгу истак бутун дунё инсонпарвар кучларининг ягона мақсади бўлиб, бу борада айниқса, Ўзбекистоннинг тажрибаси таҳсинга лойиқ.

Ўтганларни хотирлаш, кексаларни эъзозлаш – фарзандлик бурчимиз.

Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти Бухоро филиали
Илм-фан
2015 йил 13 май куни вилоятда бўлиб ўтгантадбир Президент И.Каримовнинг 9 май-“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан оммавий ахборот воситалари ходимлари саволларига берган жавобларига бағишланди. Зиёлилар, ташкилот раҳбарлари, маънавият тарғиботчилари, маҳаллалар фаоллари ва ёшлар иштирокида бўлиб ўтган тадбирни вилоят ҳокими,Олий Мажлис Сенат аъзоси М.Т.Эсанов олиб борди.
Тадбирда Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиали доценти, фалсафа фанлари номзоди А.Ҳасанов ўз таассуротлари билан қатнашди. Президентимиз таъкидлаганидек, Хотира-ўтганларни эслатиб туради, ўзликнианглатади, қадр-инсонни улуғлайди. Эъзоз-бу арабча сўздан олинган бўлиб, “юксак даражадаги ҳурмат-эҳтиром”- деган маънони англатади.Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида юртимиз кексалари эъзозланган юртга айланди. Кексаларни эъзозлаш йили, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70-йиллиги тантаналарига тўғри келди. Уруш  Ўзбекистон учун жуда қимматга тушди,ярим миллион юртдошимиз бу урушда ҳалок бўлгани,қанчадан-қанчаси ногирон, майиб-мажруҳ бўлиб қайтгани, қанчадан-қанча аёллар бева, болалар етим бўлиб қолганини ҳеч қайси оила ҳали-бери эсидан чиқармагани таъкидланди. Юртбошимиз шуларни ҳисобга олган ҳолда бундан 17 йил олдин 9 май- Ғалаба кунигаюртимизда “Хотира ва қадрлаш куни”деб ном бергани бугун ўзининг исботини топди. Бугун доруломон тинчлик даврида яшаяпмиз. Бошимиздан кечирган қонли ва бешафқат уруш бошқа ҳеч қачон қайтмаслиги учун тинчликучун курашиш давр талаби эканлигини таъкидлади. Бунинг учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотларнинг ўрни ва таъсирини кучайтириш муҳимлигини уқтирилди.
Дунёнинг турли ўлкаларида давом этаётган зиддиятва қарама-қаршиликларнифақатгина сиёсий йўл билан ҳал этиш тарафдоримиздегани кишидағурур ва ифтихор туйғусини кучайтиради.
 
Айниқса президентимизнинг“Дунёнинг энг бахтли мамлакатлари қаторида 158 та мамлакат орасида 44 ўринда бўлганимиз бизнинг ютуқларимизни дунё ҳамжамияти яна бир бор тан олганини кўрсатади” деб айтган гаплари ҳар ўзбекистонлик фуқаро қаторида менга ҳам катта таассурот уйғотди, деди А.Ҳасанов талабалар билан бўлган суҳбатда.

Республика фан олимпиадаси Бухорода

Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти Бухоро филиали
Илм-фан
2015 йил 13 – 14 май кунлари Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиалида талабалар ўртасида “Гидравлика” фанидан II босқич Республика фан олимпиадаси бўлиб ўтди.
Олимпиада Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар орасида энг иқтидорлиларини аниқлаш, қўллаб-қувватлаш, уларни қобилиятларини янада ривожлантириш бўйича Талабалар республика фан олимпиадасини ташкил қилиш ва ўтказиш хақидаги Олий ва Ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 7  апрелдаги 123-сонли буйруғи,  “Олий таълим муассасалари  талабалари республика фан олимпиадаси тўғрисидаги Низом” талаблари асосида ташкил этилди.
 Унда Республикамизнинг 18 та Олий таьлим муассасаси талаба-ёшлари илмий раҳбарлари етакчилигида 4 та тур юзасидан ўз билим ва маҳоратлари билан куч синашишди. Синов жараёнлари ҳакамлар ҳайъати томонидан бошқариб борилди ва ҳар бир тур топшириқ бўйича иштирокларнинг бажарган ишлари холисона баҳоланди. Унга кўра Тошкент Ирригация ва Мелиорация институтидан А.Қ.Ходжиев илмий раҳбарлигида иштирок этган талаба  Ўктам Адҳамов 355 балл билан 1-ўринни,  Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти Бухоро филиалидан  У.А.Жўраев илмий раҳбарлигида иштирок этган талаба Фурқат Жумаев 332 балл билан 2- ўринни, Тошкент Архетектура ва Қурилиш институтидан Ш.А.Рахимов илмий раҳбарлигида иштирок этган талаба Ботир Дусатов эса 276 балл билан 3- ўринни эгаллаб ғолибликни қўлга киритишди.
 Олимпиада иштирокчилари фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.
 
 

Муомала, либос ва биз

Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти Бухоро филиали
Илм-фан
2015 йил 13-18 апрел кунлари Тошкент Ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиалида Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, филиал Хотин-қизлар Қўмитаси ва вилоят Хотин-қизлар Қўмитаси билан ҳамкорликда “Ораста қизлар” тўгарагининг “Муомала, либос ва биз” мавзусида ягона тақдимот тадбирлари бўлиб ўтди. Ҳафталикнинг биринчи куни Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асари “Маънавиятга таҳдид – ўзлигимиз ва келажагимизга таҳдид” деб номланган 3-бобини ўрганишга бағишланди. Иккинчи кун “Муомала, либос ва биз” тақдимоти намойиши ва муҳокамаси, учинчи куни “Бизнинг таълим муассасамизда талаба қизлар қандай либос кийиши керак” мавзусида талаба қизларнинг энг яхши либослари намойиши ва тўртинчи куни “Ораста қизлар” тўгараги машғулотларининг якуний хулосалари муҳокамаси  бўлиб ўтди. Тадбирларда филиалнинг Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Б.Каримов, Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Қурбонова, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ.Тўхтаева, филиал шифокори, психолог, Абдухолиқ Ғиждувоний маҳалласи маслаҳатчиси, талаба-қизларнинг ота-оналари ва барча талаба қизлар қатнашишди.
         
 Ўзбек қизига
 
Ярашар  эгнига  кийганда  атлас
Кокилин белида  қирқта  ўрса бас,
Кўрганлар лол қолиб қилсалар  хавас ,
Билинг  бу  ўзбекнинг  ўзбек  қизлари!
                  
                   Юзларин ой каби тўлганда  кўринг,
                   Қошларига  ўсма  қўйганда  кўринг,
                   Сўзларида  маъно  сирлашиб билинг,
                   Кўринг  бу  ўзбекнинг  ўзбек  қизлари.
 
Замон деб  ўзликни  унутишмайди,
Мода деб атласни  алишишмайди,
Чирой  деб уятдан воз  кечишмайди,
Ахир  бу  ўзбекнинг  ўзбек  қизлари.
                  
                   Нодира, Увайсий, Зебунисолар,
                   Ёзган  ашъорларин  шиор  деб  билар,
                   Тўмарис  шаҳдини  гултумор  қилар
                   Қаранг бу  ўзбекнинг  ўзбек  қизлари.
 
Улар  ҳар  соҳада серғайрат, илдам,
Ҳоҳ  спорт, ҳоҳ ҳунар, илмда ҳар дам.
Демангиз  орзуси  бўлса  ҳамда кам
Орзулари  осмон ўзбек  қизлари!
 
                   Ёшлик  денгизининг  дурисиз  асли,
                   Вафо,  садоқатнинг  кўзгуси  мисли,
                   Шарқнинг  гулшанисиз  ўзбекнинг  насли,
                   Сиз  ишонч, сиз  ҳаё  ўзбек  қизлари!
Тошкент ирригация ва мелиорация институти  Бухоро филиали
2-босқич талабаси
 
Меҳрибону Зокирова

Тинчлик ва осойишталик учун курашмоқ керак

Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти Бухоро филиали
Илм-фан
2015 йил 13 май куни Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиалида «Тинчлик ва осойишталик учун курашмоқ керак» мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда Маънавият ва маърифат ишларибўйича директор ўринбосари Б.Каримов Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ў.Қурбонова,  Гидромелиорация факултети декан ўринбосари З.Қорёғдиев, Ижтимоий-гуманитар фанлар, тиллар ва жисмоний тарбия кафедраси мудири А.Ғафуров, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.
Ҳозирги мана шу тинч ва осуда ҳаёт, мусаффо осмон, фарзандларнинг беғубор кулгиси, ота-оналаримизнинг шукронавор ҳаёт кечиришлари диёримиздаги барқарорлик туфайлидир. Тинчлик қарор топган заминда хотиржамлик ва фаровонлик ҳукм суради. Мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, осуда ҳаётни асраш барча фуқароларнинг асосий бурчларидан биридир. Тадбирда ана шу хусусда фикр юритилди.
Жумладан, А.Ғафуров мавзу юзасидан мулоҳазаларини баён этар экан, қуйидаги фикрларга алоҳида урғу бериб ўтди: “Агар бугун дунёда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга назар ташлайдиган бўлсак, тинчлик-хотиржамлик, юрт хавфсизлигини таъминлаш борган сари ҳамма нарсадан ҳам муҳим ва асосий вазифа экани аён бўлади. Давлатимиз раҳбари мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ “Тинчлик ва хотиржамликни сақлаш – энг асосий вазифамиз эканлигини”, “Тинчлик учун курашмоқ керак”лигини бизларга қайта-қайта уқтириб, огоҳликка чақириб келганларининг маъноси, мазмуни бугун тобора кўзимизга яққолроқ кўринмоқда.
Бир неча йилдан буён айрим араб мамлакатларида, ҳозирги пайтда Украина ва Яқин Шарқда энг замонавий қуролларни ишлатган ҳолда бўлаётган қирғинбарот урушлар, минг-минглаб бегуноҳ одамларнинг қони тўкилиб, ҳаётдан кўз юмаётгани, қандайдир махфий, ёвуз кучлар  орқали дунёда янги-янги уруш ўчоқлари пайдо қилинаётганлиги бизларни ҳар нафасда ниҳоятда ҳушёр бўлишга ундайди. Телеэкранлар орқали кўриб турибмиз, дунёнинг турли минтақаларида қарама-қарши кучлар бир-бирининг устига бомбаларни ёғдираяпти. Бунинг оқибатида тинч яшаб турган минглаб одамлар, аёллар ва болалар, кексалар  жабр кўриб, бегуноҳ одамлар қурбон бўлмоқда. Тинч аҳолининг хонадонлари вайронага айланяпти.
Уруш ва нотинчлик ҳукм сураётган мамлакатларда одамларнинг эртанги кунга ишончи сўниб, эртага нима бўлишини, фарзандлари қандай аҳволга тушишини билмай, бошини чангаллаганча қайғуга ботяпти, ёруғ оламдан хафа бўлиб, ғам-ғуссаси ортяпти. Минг шукурки, Президентимизнинг узоқни кўзлаган, оқилона сиёсатлари туфайли бу бало-қазолардан холи яшаяпмиз. Юртбошимизнинг кўрсатган йўл-йўриқларига амал қилиб, меҳнаткаш халқимиз билан биргаликда кунни кун, тунни тун демай сидқидилдан қилаётган меҳнатимиз ҳисобидан мамлакатимиз йил сайин иқтисодий жиҳатдан бақувват бўлиб, обод ва фаровон бўлиб бормоқда”.  
“— Айрим давлатларда бўлаётган қонли тўқнашувлар тинчликнинг қадри нечоғлик баланд­лигини янада теранроқ англатади. Ота-боболари туғилиб ўс­ган, фарзандларининг киндик қони тўкилган тарихий шаҳарларни бировнинг ноғорасига ўйнаб, вайронага айлантираётган бузғунчилар ўз қилмишлари эртага қимматга тушишини бугун ўйлаб кўрмаяптилар. Ҳа, биз тинчлик тарафдоримиз! Ер юзининг бирор кичик нуқтасида ҳам нотинчлик бўлишини истамаймиз. Дунё болалари она алласини тинглаб ухлашини, она алласи билан мусаффо тонгларни қарши олишини истаймиз. Зеро, тинчлик бор жойда файзу барака бор. Тинчлик бор жойда тўю тантаналарга ўрин бор” – дея ўз мулоҳазаларини билдирди талаба-ёшлар номидан сўзга чиққан И.Фозилов
 
Тадбир якунида мавзуга оид “Тинчлик учун курашмоқ керак” ҳужжатли фильми намойишидан сўнг мавзу юзасидан очиқ мулоқот, баҳс-мунозара бўлиб ўтди. 

Ёшлар маънавияти ва миллий қадриятлар

Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти Бухоро филиали
Илм-фан
Турли халқлар ва миллатларнинг тарихи,  миллий  маданияти  урф-одат  ва  қадриятларини йўқ бўлиб  кетишига  сабаб  бўлаётган “Оммавий  маданият” илғор фикрловчи кишиларни бевосита ташвишга солмоқда.
Айни пайтда замонавийлик, тезкор  тараққиёт  билан  ҳамқадам  бўлмиш  ёшларнинг  ҳаёт  тарзига  айланиб  бормоқда.  Албатта  бу  қувонарли  ҳол. Чунки бир  неча  тилда  сўзлаша  олиш, интернет  оламига  кириб  дунё  янгиликларидан  бохабар бўлиш имкониятининг  мавжудлиги, уларнинг  билими,  дунёқараши  кенгаяётганидан  дарак  беради. Бироқ,  глобаллашув жараёнларида  турли  ғоялар  кураши,  ахборот  хуружлари, мафкуравий  тазйиқларнинг  тобора  авж  олаётгани  сир  эмас  албатта. Бугун  арзимасдек  туюлган  кичик  хабар  ҳам  инсонларнинг  айниқса  ёшларнинг  ҳаётига  катта  салбий  ўзгартиришлар киритишда қодир  кучга  айланмоқда.  Аслида, ”Оммавий  маданият”  соясида  кириб  келаётган  ахлоқсизлик, беҳаёлик, зўравонлик  ва  бузуқлик  каби  ёмон  иллатлар  дунёдаги  ҳеч  бир  халқнинг  миллий  маданиятига ҳам, умумбашарий  қадриятларига  ҳам  мос  келмайди. Айниқса  бизнинг  заминимизда  туғилиб  ўсган,  жаҳон  маданияти  ва цивилизациясига  ўз  ҳиссаларини  қўшган  Имом-ал  Бухорий, Ал-Хоразмий, Аҳмад  Фарғоний, Абу  Райҳон  Беруний,  Ибн Сино, Мирзо Улуғбек  ва  бошқа  кўплаб  буюк  аждодларимиз  қолдирган  мерос бугун  ҳам  долзарблигини  йўқотгани  йўқ.
Халқимизнинг гўзал  маънавий  қадриятларига  йўғрилган ор-номус, уят  ва  андиша, шарму-ҳаё каби  тушунчалари  ҳаётимизга  сингиб  кетган.  Айниқса, кексаларга  ҳурмат, ота-онага эҳтиром, мардлик  ва  жасурлик  сингари  туйғуларимиз  узоқ  ўтмишдан бугунги  кунгача  ўз  кўрку  тароватини,  миллийлигимизни  кўрсатиб  турадиган қадрият  ва  урф-одатларимиз бутун  дунё  халқларини  ром  этиб  келади. Бизнинг маънавиятимизга, қадриятларимизга ва анъаналаримизга мос келмайдиган ахлоқсизликни тарғиб қилувчи “Оммавий маданият”  бугун ёшларнинг тарбиясига, ахлоқига, муомала маданиятига салбий таъсир кўрсатаётгани эса ачинарли ҳол. Негаки, ёмон иллатлар ҳамма вақт   юқумли бўлган. Уларни юқтирмаслик учун кучли мафкуравий иммунитет керак бўлади. Бундай иммунитетни ҳосил қилишда энг аввало тарихий онг, тарихий хотира ва қадриятларга бўлган ҳурматни шакллантириш лозим. Бу борада Президентимиз  И.Каримовнинг қуйидаги фикрларини келтириш мақсадга мувофиқ: “Биз халқимизнинг дунёда хеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир- оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин”.
Хулоса қилиб айтганда, бугун ёшларни юксак интеллектуал салоҳиятга эга маънавий баркамол шахс бўлиб етишишида миллий-маънавий тарбия муҳим аҳамият касб этади. Бинобарин, қайсики жамиятнинг, халқнинг миллий маънавияти, дин-у диёнати кучли ва мукаммал бўлса, бундай жамиятга ҳар қандай ёт  ғоялар раҳна сололмайди. Зеро, ўз мамлакатининг бой тарихи, миллий қадриятлари, урф-одат ва анъаналари, аждодлари хотираси, халқининг бебаҳо меросини асраб авайлашдек масулиятни ўз зиммасига олган ҳар бир ёш авлод бугун “Оммавиймаданият” таҳдидларига ўзининг ҳур фикри ва ҳаётий позицияси билан бемалол қарши чиқа олади.
 Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, юртимиздаги тинчликни қадрлаш биз ёшларнинг комил инсон бўлиб камол топишимизда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. 
 
                                                      Тошкент ирригация ва мелиорация институти  Бухоро филиали
2-босқич талабаси
Меҳрибону Зокирова
 
 

Хотира – барҳаёт, қадр – мангу

Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти Бухоро филиали
Илм-фан
  “Ўтганлар хотирасини ўз ёдида сақлаб, эъзозлаб яшаш халқимиз учун энг муқаддас фазилат бўлиб келган. Бундай одат миллий қадриятимизга айланиб қон-қонимиз, суяк-суягимизга сингиб кетган. Ушбу қадрият халқимизнинг ўзига хос, бошқалардан ажралиб турадиган ноёб фазилатдир”
Ислом Каримов
 
Президентимиз ташаббуси билан 2015 йил мамлакатимизда Кексаларни эъзозлаш йили, деб номланди. Шу муносабат билан қабул қилинган Давлат дастури доирасида ёши улуғ инсонларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, тизимли асосда соғломлаштириш каби хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Тошкент Ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиалида 8 май куни 2015 йил-“Кексаларни эъзозлаш йили”, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги ҳамда 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан  “Хотира – барҳаёт, қадр – мангумавзуида ўтказилган тадбирда ана шулар хусусида атрофлича сўз юритилди. Тадбирда филиал директориР.Мусурманов, Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Б.Каримов, институтнинг ёши улуғ профессор-ўқитувчилари ҳамда Бухоро шаҳар Абдухолиқ Ғиждувоний маҳалласи меҳнат фахрийлари ва талаба-ёшлар иштирок этишди.
“Бугун барча ватандошларимиз, бутун халқимиз Хотира ва қадрлаш куни деб ном олган улуғ айёмни, фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70йиллигини кенг нишонламоқда. Шу кунларда барчамиз ўз инсоний бурчимизни адо этиб, бугунги тинч ҳаётимиз учун, мусаффо осмонимиз учун жанг майдонларида жон бериб урушдан қайтмаганларни эслаймиз, уларнинг арвоҳларини шод этиб, ўчмас хотираси олдида бош эгамиз.Жорий йилнинг “Кексаларни эъзозлаш йили” деб номланиши муносабати билан қабул қилинган Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифалар нуронийларга бўлган эътибор кўлами нечоғли кенглигини яна бир карра тасдиқлади. Унда ёши улуғ инсонлар, энг аввало, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини қўллаб-қувватлаш, уларга кўрсатиладиган тиббий ҳамда ижтимоий хизмат даражаси ва сифатини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўзда тутилган. Айни пайтда бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Президентимизнинг “1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида”ги, “Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари эъзоз ва эҳтиромнинг ёрқин ифодасидир”, деб таъкидлади институтнинг Ижтимоий гуманитар фанлар, тиллар ва жисмоний тарбия кафедраси доценти А.Ҳасанов
“Ҳаётимизга, хонадонларимизга файз ва барака берадиган кекса нуронийларимиз, фахрийларимизнинг кўнглини кўтариш, уларнинг ҳаётини узайтиришга, умрини мазмунли қилишга қўлимиздан келганча ҳисса қўшиш, уларга ғамхўрлик ва меҳрибонлик кўрсатиш биз ёшларнинг инсоний бурчимиз эканини, бу ҳаёт ғанимат эканини унутмаслигимиз лозим” деди тадбирда талаба-ёшлар номидан сўзга чиққан М.Зокирова.
Тадбир сўнгида ёши улуғ профессор-ўқитувчилар ҳамда меҳмонларга институт номидан байрам совғалари улашилди.

ТОМЧИЛАРДА ТИНЧЛИК ЖИЛОСИ

Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти Бухоро филиали
Илм-фан
1 май – “Фавворалар куни” муносабати билан Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиалида вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши билан ҳамкорликда “Томчиларда тинчлик жилоси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Институт ҳовлисидаги фаввора атрофида профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва меҳмонлар ҳамда карнай-сурнай наволари, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси Бухоро тумани “Лола” ашула ва рақс ансамбили хонандалари, вилоят Қўғирчоқ театри актёрлари жамоаси иштироки тадбирга байрамона шукуҳ бағишлади.
Тадбирда филиал директори Р.Мусурманов, Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Б.Каримов, вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси, “Бухоро мавжлари” маънавий-маърифий журнали бош муҳаррири,шоир Тошпўлат Аҳмад, филиал доценти А.Ҳасанов, Ижтимоий-гуманитар фанлар, тиллар ва жисмоний тарбия кафедраси мудири А.Ғафуровлар байрамнингтарихи ва мазмун-моҳияти, бугунги кундаги аҳамиятихусусида сўз юритдилар.
Бу байрам чинакам ёшлар байрами, миллий қадриятларимиз, она юртимизнинг бой тарихи ва мустақиллигимиз ютуқларини қадрлайдиган, Ватанимиз ва халқимизни чин дилдан севадиган баркамол авлодни тарбиялаш, жамиятда ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳини, тинчлик тотувликни мустаҳкамлаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилади. Фавворалар нафақат тинч ва осойишта ҳаётимиз, балки мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларининг ёрқин ифодаси сифатида халқимизнинг кўп асрлик тарихини ўзида мужассам этган. Шарқда XIV-XV асрларда ҳам фавворалар урф бўлган. Соҳибқирон Амир Темурнинг Самарқанддаги Дилкушо боғида бўлган испан элчиси Руи Гонсалес де Клавихо ҳайрат билан шундай ёзган эди: “Подшоҳ саройида суви тепага отилиб турувчи фаввора бўлиб, унда қизил олмалар қалқиб турарди...”. археологик қазиш ишлари пайтида бундай иншоотлар Шаҳрисабздаги Оқсарой, Бухородаги Ситораи Моҳи Хосса мажмуаси ва бошқа тарихий иншоотларда ҳам топилган. Буларнинг барчаси аждодларимизнинг юксак бунёдкорлик маҳорати ва яратувчанлик салоҳиятидан далолат беради”,деб таъкидладивилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси, шоир Тошпўлат Аҳмад.
Тадбир давомида филиалнинг жамоат ишларида фаол,иқтидорли талабалари филиал маъмурияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
 
Тадбирга ташриф буюрган қўшиқчи ва санъаткорларнинг ҳар бир чиқишлари талаба-ёшларга кўтаринки руҳ ва байрам кайфиятини бахш этди.

ТАЛАБАЛАРНИНГ II-АНЪАНАВИЙ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АНЖУМАНИ

Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти Бухоро филиали
Илм-фан
Тадбир ТИМИ Бухоро филиали, Бухоро вилоят ИТҲБ, Ўздаверлойиҳа ИТИ Бухоро филиали ва Бухоро вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2014 йил 17 феврал 21-сонли Қўшма қарори ҳамда ТИМИ Бухоро филиалидиректорининг      2015 йил 15 январ 17-сонли буйруғиасосида ташкил қилинди.
ТИМИ Бухоро филиали талабаларидан ва Тошкент ирригация ва мелиорация институти магистрлари ва талабаларидан жами 207 та маъруза ташкилий қўмитага тақдим қилинди. Маъруза мавзулари ва унда келтирилган маълумотлар ташкилий қўмита аъзолари томонидан ўрганилиб, талабалар илмий ишлари танловига 1-шўъбага 49та,  2-шўъбага  64та,  3-шўъбага  39та,  3-шўъбага  55та маърузалар тавсия қилинди.
17-апрель  куни филиал катта мажлислар залида анжуманнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 17-20-апрель кунлари 4 та шўъбаларда талабаларнинг илмий маърузалари тингланди ва шўъба аъзолари томонидан баҳоланиб борилди. Анжуман якунида совриндорлар рағбатлантирилди.
            “Суғорма ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда сув тежамкор технологияларни жорий қилиш, суғориш ва зах қочиришнинг замонавий усуллари”номли 1-шўъбада “Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш давр талаби” мавзусида, А.Жўраев илмий раҳбарлигида СХ ва М 4/1 гуруҳ талабаси К.Хамраев, “Сув хўжалигини механизациялаш, электрлаштириш, технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш” номли 2-шўъбада “Тик қудуқ насосларини сув сатҳига боғлиқ ҳолда автоматик бошқариш” мавзусида, А.Худойбердиев  илмий раҳбарлигида Электр энергетика 2/1 гуруҳ талабаси М.Раҳмонов, “Ер ресурсларини бошқариш ва улардан самарали фойдаланишнинг ташкилий ва иқтисодий муаммолари”номли 3-шўбада “Топокартографик маҳсулотларни тайёрлашда автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланиш” мавзусида, Ж.Пиримов илмий раҳбарлигида ЕТ ва ЕК 3/1 О.Нуриддинов, “Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалалари” номли 4-шўбада “Детерминантларни ўзаро кўпайтириш” мавзусида, А.Атоев илмий раҳбарлигида ЕЕ 1/1 – гуруҳ талабаси Ж.Мирназамовлар биринчи ўринларниэгаллашди.
 
Талабаларнинг II-анъанавий илмий – анжуманида ижобий деб топилган 150 та материалларнитўпламсифатида нашрқилиш тавсия қилинди.

ТАЛАБАЛАРНИНГ II-АНЪАНАВИЙ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АНЖУМАНИ

Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти Бухоро филиали
Илм-фан
Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиалида2015 йил-“Кексаларни эъзозлаш йили”,  филиали  ташкил қилинганлигининг 5 йиллигимуносабати билан 25-26 март кунлари талабаларнинг II-анъанавий илмий -назарий анжумани ўтказилди.
Тадбир ТИМИ Бухоро филиали, Бухоро вилоят ИТҲБ, Ўздаверлойиҳа ИТИ Бухоро филиали ва Бухоро вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2014 йил 17 феврал
21-сонли Қўшма қарори ҳамда ТИМИ Бухоро филиалидиректорининг 2015 йил 15 январ
17-сонли буйруғиасосида ташкил қилинди.
ТИМИ Бухоро филиали талабаларидан ва Тошкент ирригация ва мелиорация институти магистрлари ва талабаларидан жами 207 та маъруза ташкилий қўмитага тақдим қилинди. Маъруза мавзулари ва унда келтирилган маълумотлар ташкилий қўмита аъзолари томонидан ўрганилиб, талабалар илмий ишлари танловига 1-шўъбага 49та,  2-шўъбага  64та,  3-шўъбага  39та,  3-шўъбага  55та маърузалар тавсия қилинди.
17-апрель  куни филиал катта мажлислар залида анжуманнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 17-20-апрель кунлари 4 та шўъбаларда талабаларнинг илмий маърузалари тингланди ва шўъба аъзолари томонидан баҳоланиб борилди. Анжуман якунида совриндорлар рағбатлантирилди.
            “Суғорма ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда сув тежамкор технологияларни жорий қилиш, суғориш ва зах қочиришнинг замонавий усуллари”номли 1-шўъбада “Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш давр талаби” мавзусида, А.Жўраев илмий раҳбарлигида СХ ва М 4/1 гуруҳ талабаси К.Хамраев, “Сув хўжалигини механизациялаш, электрлаштириш, технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш” номли 2-шўъбада “Тик қудуқ насосларини сув сатҳига боғлиқ ҳолда автоматик бошқариш” мавзусида, А.Худойбердиев  илмий раҳбарлигида Электр энергетика 2/1 гуруҳ талабаси М.Раҳмонов, “Ер ресурсларини бошқариш ва улардан самарали фойдаланишнинг ташкилий ва иқтисодий муаммолари”номли 3-шўбада “Топокартографик маҳсулотларни тайёрлашда автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланиш” мавзусида, Ж.Примов илмий раҳбарлигида ЕТ ва ЕК 3/1 О.Нуриддинов, “Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалалари” номли 4-шўбада “Детерминантларни ўзаро кўпайтириш” мавзусида, А.Атоев илмий раҳбарлигида ЕЕ 1/1 – гуруҳ талабаси Ж.Мирназамовлар биринчи ўринларниэгаллашди.
 
Талабаларнинг II-анъанавий илмий – анжуманида ижобий деб топилган 150 та материалларнитўпламсифатида нашрқилиш тавсия қилинди.  
 

ТИМИ Бухоро филиали "Камолот" ЁИҲ томонидан “Одам савдоси – келажакка таҳдид” мавзусида тадбир ўтказилди

Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти Бухоро филиали
Илм-фан
Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиалида “Одам савдоси – келажакка таҳдид” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни филиал “Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси Д.Жумаев олиб борди ва қуйидаги фикрларни билдирди: Дунёда одам савдоси билан боғлиқ вазият тахлили бу борадаги аҳволнинг ҳамон жиддийлигича қолаётганлигини кўрсатмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотига кўра дунёда ҳар йили тахминам 2 млн. 700 минг нафар шахс одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Ҳар йили 600 минг нафардан 800 минг нафаргача аёллар ва болалар алдов йўллари билан чет элларга олиб кетилиб сотиб юборилмоқда. Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритгач тадбиркорлик ва хусусий бизнесга кенг йўл очилди. Хорижий давлатлар билан иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилди, юртимиз фуқароларининг хорижий мамлакатларга бемалол чиқишлари учун имконият ва етарли шарт-шароитлар яратилди. Афсуски, айрим шахслар бундай шарт-шароит ва имконият-лардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, фуқароларимизни турли алдов ва фирибгарлик йўллари билан хорижга олиб чиқиб кетишга уринмоқдалар. Бунинг оқибатида юртимиз фуқаролари ҳам одам савдоси қурбонига айланмоқда. Таҳлиллар, мамлакатимиз фуқароларини фоҳишалик билан шуғуллантириш учун асосан Бирлашган Араб Амирликлари, Қозоғистон, Россия, Тайланд, Туркия, Хиндистон, Исроил, Малайзия, Жанубий Корея, Япония ва Коста-Рика давлатларига мажбурий меҳнат ёки хизмат кўрсатиш учун эса-Қозоғистон ва Россияга олиб чиқиб кетилаётганлигини кўрсатмоқда. Шу ўринда табиий савол туғилади; республикамизда одам савдосининг олдини олиш унга қарши курашиш борасида қандай ишлар амалга оширилган ва бу фаолиятдаги вазифаларимиз нималардан иборат? Президентимиз И.А.Каримов ташаббуси ва ғоялари асосида мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида аввало халқимиз учун муносиб турмуш шароитини яратиш, юртимиз аҳолисини ҳар қандай тахдид ва хавф-хатардан асраш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларида улуғ мақсадлар мужассамдир. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, ҳуқуқий демократик давлатда инсон тинч осойишта ва фаровон ҳаёт кечириши учун биринчи навбатда унинг хавфсизлиги таъминланиши, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари қадр қиммати ҳаёти ва соғлиги ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қилинган бўлиши шарт. Сузга чиқди: Ў.Қурбонова: Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг жамиятимизга олиб келиши мумкин бўлган салбий оқибатларини чуқур англанган ҳолда ўтган йиллар мобайнида Республикамизда бундай жиноятларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Аввало, бу даврда одам савдоси жиноятларига бархам беришнинг норматив-ҳуқуқий базаси шаклантирилди. Давлатимиз одамларнинг яширин трафикига қарши курашиш ва унинг қурбонларини ҳимоя қилишга қаратилган асосий халқаро ҳужжатларга қўшилди. Яқин тарихга назар ташлайдиган бўлсак, бу борада норматив-ҳуқуқий база деярли мавжуд эмас эди. 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят Кодексида илк бор одам савдосига қарши куришиш мақсадида бундай ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Жумладан, Жиноят Кодексининг 135-моддаси шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоялаш ва одам савдоси жиноят-ларининг олдини олишга қаратилган эди. 2008 йилдан буён эса Жиноят Кодексининг ушбу моддаси янада такомиллаштирилиб, қуйидаги таҳрирда баён этилди: 135-модда. Одам савдоси Одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш- уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали; б) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан; в) ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан; г) айбдорга моддий жихатдан ёки бошқа жихатдан қарам бўлган шахсга нисбатан; д) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; е) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; ж) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда; з) жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда; и) қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, худди шунингдек жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб қўйган, яширган ёхуд йўқ қилиб юборган ҳолда; к) киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) мақсадида содир этилган бўлса,- беш йилдан саккиз йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса; б) жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса; в) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса; г) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса,- саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади». Одам савдоси билан боғлик жиноятлар трансмиллий, яъни ҳудуд ва чагара танламайдиган қилмиш эканлигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси бундай салбий кўринишларга қарши курашиш борасида халқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратди дея фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. Кун тартибидаги масала юзасидан, Гидромелиорация факултети декани ўринбосари З.Қорёғдиев сўзга чиқиб, ноқонуний миграция салмоғининг ортишига, муайян давлат ҳудудига ноқнонуний кириб келганлар сонининг ортиб иқтисодий демографик ва криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатишга, шунингдек, хорижга чиқиш ва муайян давлат ҳудудида бўлиш қоидаларининг бузилишига олиб келади. Одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар бундай савдонинг қуборнига айланаётганларни имкон қадар ўз назоратида ушлаб туриш ва кўпроқ фойда олиш мақсадида уларнинг шахсига оид ҳужжатларни (паспорт миграция карточкаси ва ҳ.к) ноқонуний эгалаб хорижий давлатда эркин ҳаракатланиш ҳимояси остида бўлган давлатнинг тегишли ваколатхоналарига мурожаат этишга тўсқинлик қиладилар. Оқибатда бундай шахслар ўзини ҳуқуқий ҳимоялаш имкониятидан махрум этилади. Одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар, ўз хусусиятига кўра латент ҳарактерга эга. Чунки одам савдоси қурбонлари уларга нисбатан жисмоний ёки рухий таъзийқ ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлиши ёки ўзининг ноқонуний хорижга чиққанлиги фош бўлишидан чўчиб ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга мурожаат этмайдилар. Бундай ҳолат эса одам савдоси билан шуғулланган шахсларнинг жавобгарликдан қутулиб қолишига ҳамда жиноий фаолиятни давом эттиришига олиб келиши таъкидланди. Тадбир давомида талабалар ҳам фаол иштирок этишди ва ўзларини қизиқтирган саволларига тадбир ташкилотчилари томонидан жавоблар олишди.