топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ТАТУ Нукус филиали ўқитувчиси Байрам Файзуллаев техника фанлари доктори (Phd) бўлди

Muhammad al-Xorazmiy nomidagi TATU Nukus filiali
Илм-фан
Жорий йилнинг 30-ноябрь куни ТАТУ Нукус филиали ўқитувчиси Байрам Файзуллеав «Турли тавсифли объектлар ҳолатларини ташхислаш моделлари ва алгоритмлари» номли техника фанлари бўйича доктори (PhD) илмий даражаси учун йўналирилган ўз диссертациясини муносиб химоя қилди.
 
Мазкур илмий ишнинг аҳамиятли жиҳати ва янгилиги шундаки, унда  бутун дунё олимлари томонидан катта эьтибор қаратилаётган мураккаб тизимлар ҳолатини назорат қилиш ва тащхислаш шунингдек, такомиллаштириш, модель ва алгоритмларини  ишлаб чиқиш ва уни жорий қилиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилган. Яьни илмий ишда энергетика, кимё, биокимё ва нефт-кимёси объектлари ва бошқа тизимларда назорат килиш, замонавий ахборот технологиялари воситалари асосида техник ташхисларнинг интеллектуал усуллари чуқур таҳлил қилинган.
 
Маьлумот сифатида атаб ўтишимиз лозим мазкур докторлик диссертацияси Қўнғирот сода заводи унитар корхонаси жараёнлари ва ускуналари мисолларида ўрганилиб чикилган. Шунингдек, Байрам Файзуллаевнинг тақдиқот мавзуси бўйича илмий раҳбари техника фанлари доктори Батырбек Каипбергенов бошчилигида шу кунга қадар 31та илмий ишлари Республика ва халқаро илмий журналларида нашр килинган.
 
Албатта, техника соҳасидаги бундай илмий ишлар орқали мамлакатимизда иқтисодиёт, фан-техникада ижтимоий ҳаётимизда янги имконият ва қўлайликлар пайдо бўлади. Зеро, замонавий ахборот технологиялари воситаларини барча соҳаларга жорий қилиш орқали иқтисодий, ижтимоий  кўрсаткичларни яхшилаш имконига эга бўлишимиз мумкин.
 
ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати.
 
Манба: Makan.uz – Мамлакатимиздаги янгиликлар портали
 
Саламат АВЕЗОВ,
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали “Ўқув ёрдамчиси бўлими”нинг кабинет мудири, ÒzLiDeP аъзоси
 
Веб-сайт: ТАТУ Нукус филиали
Facebook: ТАТУ Нукус филиали
Facebook: ТАТУ НФ – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БТ
Telegram: ТАТУ НФ – Янгиликлар, эълонлар ва огоҳлантириш канали @titunf
Telegram: ТАТУ НФ – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БТ канали @titunfjaslarawqami
Fikr.uz: Махсус – ТАТУ Нукус филиали блоги
Davra.uz Ижтимоий тармоғи

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.