топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Қорақалпоғистонлик 15 талабанинг 50 фоизлик контракт пули тўлаб берилди

Muhammad al-Xorazmiy nomidagi TATU Nukus filiali
Илм-фан
Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган “Иттифоқ таълим гранти” лойиҳаси совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
 
Тадбирда боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 15 нафар талабага контракт тўловининг 50 фоизи миқдоридаги махсус сертификат ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
 9.JPG
– Мазкур лойиҳа доирасида олий таълимнинг кундузги таълим йўналишида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар, яъни чин етим, ногирон, меҳрибонлик уйида тарбияланган ёшлар қўллаб-қувватлаб келинмоқда, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг ўринбосари Бибижан Аралбаева. – Бу тадбир ёшларимизнинг кўплаб имкониятларини юзага чиқаришга замин яратиши шубҳасиз. 
 
Тақдирланганлар орасида Нукус давлат педагогика институтининг Жисмоний маданият ва спорт факультети 1-босқич талабаси Гуласем Қутанова ҳам бор. У ота-онасидан эрта айрилиб, опасининг қўлида синглиси билан яшаб келмоқда. Гуласем Қорақалпоғистоннинг машҳур “Қирқ қиз” футбол жамоасида ярим ҳужумчи позициясида ўйнаб келмоқда. 2012 йилда футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи лига ўйинида 1-ўринни эгаллаган.
 12.JPG
– Ушбу имконият менинг ҳаётимни белгилаб берди, – дейди Г.Қутанова. – Тўлов-шартнома асосида ўқишга деярли имкониятим йўқ эди. Бу ҳолат ўқишимни давом эттира олмаслигимни англатар эди. Мана шундай имкониятларни яратгани учун давлатимиздан, барча мутасаддилардан чексиз миннатдорман.
 
Есимхон Қаноатов, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
 
Манба: KRuz.uz – Қорақалпоғистон Янгиликлар сайти
 
Саламат АВЕЗОВ,
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали “Ўқув ёрдамчиси бўлими”нинг кабинет мудири, ÒzLiDeP аъзоси
 
Веб-сайт: ТАТУ Нукус филиали
Facebook: ТАТУ Нукус филиали
Facebook: ТАТУ НФ – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БТ
Telegram: ТАТУ НФ – Янгиликлар, эълонлар ва огоҳлантириш канали @titunf
Telegram: ТАТУ НФ – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БТ канали @titunfjaslarawqami
Fikr.uz: Махсус – ТАТУ Нукус филиали блоги
Davra.uz Ижтимоий тармоғи

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.