топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Мўйноқ тумани ёшларини ОТМларига кириш учун тест синовларига тайёрлаш мақсадида бепул репетиторлик курслари ташкил этилди

Muhammad al-Xorazmiy nomidagi TATU Nukus filiali
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини ривожлантиришда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Мўйноқ тумани ёшларини ОТМларига кириш учун тест синовларига тайёрлаш мақсадида бепул репетиторлик курслари ташкил қилинмоқда.
 
Мазкур курсларда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали, Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педогогика институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали ўқитувчилари қорақалпоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, математика, физика, химия ва бошқа қатор фанлардан туман ёшларига дарслар ташкил қилинмоқда.
 
– “Биз ҳозир Мўйноқдамиз, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали ўқитувчилари ОТМларига кириш учун тест синовларига тайёрлаш мақсадида туман ёшларига математика физика фанларидан махсус дарсларини ўтмоқдамиз. Курслар орқали Мўйноқ ёшларининг аниқ фанларга деган қизиқиши юқори эканлигини кўриб қувондик – дейди, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали ўкитувчиси Жанназар Калимбетов биз билан телефон орқали мулоқатида.
 
Маьлумот сифатида атаб ўтиш лозим, Мўйноқда ҳозирда жами 590 нафар абитуриентларига дарслар ўтилмоқда.
 
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати.
 
Саламат АВЕЗОВ,
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали “Ўқув ёрдамчиси бўлими”нинг кабинет мудири, ÒzLiDeP аъзоси.
 
Веб-сайт: ТАТУ Нукус филиали
Facebook: ТАТУ Нукус филиали
Facebook: ТАТУ НФ – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БТ
Telegram: ТАТУ НФ – Янгиликлар, эълонлар ва огоҳлантириш канали @titunf
Telegram: ТАТУ НФ – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БТ канали @titunfjaslarawqami
Fikr.uz: Махсус – ТАТУ Нукус филиали блоги
Davra.uz Ижтимоий тармоғи

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.