топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ИШОНЧНИ ОҚЛАЙМИЗ

Muhammad al-Xorazmiy nomidagi TATU Nukus filiali
Илм-фан
Бугун қайси соҳани қараманг, унда ёшларимиз фаоллигининг гувоҳи бўламиз. Жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳам ёшларимиз ўз билим ва иқтидорларни намоён қилмоқда.
 
Бугунги кунда ТАТУнинг биргина Нукус филиалида юзга яқин профессор-ўқитувчилар 850дан зиёд талаба, 10 нафар магистрантга соҳа сирларини ўргатмокда. Муассасамизда замонавий билим олишимиз учун барча имкониялар яратилган. Жумладан, олтита компютер синфи, учта телекоммуникация лабораторияси, иккита лингафон ва видеоконференция заллари ва электрон кутубхона мавжуд бўлиб, барчаси талабаларнинг пухта билим олишларига йўналтирилган.
 
Таълим жараёни замонавий янги педагогик технологиялар асосида олиб бориляпти. Талабаларнинг мустақил билим олишлари учун виртуал таълим тизими яратилган. Шу билан бирга, дастурий таъминот бўйича ўндан ортиқ лойиҳаларга Интеллектуал мулк агентлиги томонидан лицензиялар олинган. Бу лойиҳалар ўз самарасини бермоқда. Бунга Тошкент шаҳрида 17-18 ноябр кунлари “Венкон” компанияси томонидан ўтказилган дастурлаш бўйича “Vencom code invent” чемпионатида Нукус филиали жамоаси ғолиб бўлгани далил бўла олади.
 
Ўқув даргоҳида таълим сифатини янада мустаҳкамлаш ва талабаларнинг юқори савияда билим олишлари учун ҳар йили бир нечта ўқитувчи хорижда малака ошириб қайтмоқдалар. Албатта, жаҳон ахборот майдони борган сари шиддат билан ривожланиб бораётган бир пайтда, таълим соҳасида олиб борилаётган бундай саъй-ҳаракатлар АТ соҳасининг етук тутахассислари етишиб чиқишида пойдевор вазифасини ўтайди.
 
Ватанимиз келажаги биз каби ёшлар қўлида. Шундай экан, барча имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, ватанимиз тараққиёти ва унинг дунё миқёсидаги обрў-эътиборини янада қўтариш учун бор куч-ғайратимизни сафлаймиз ва биз албатта ишончни оқлаймиз!
 
Айгул ТУМАЕВА,
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали 1-босқич магистранти
 
Xabar 51 (1369)-son 21-dekabr 2018
O'zbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi nashri


Саламат АВЕЗОВ,
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали “Ўқув ёрдамчиси бўлими”нинг кабинет мудири, ÒzLiDeP аъзоси.
 
Веб-сайт: ТАТУ Нукус филиали
Facebook: ТАТУ Нукус филиали
Facebook: ТАТУ НФ – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БТ
Telegram: ТАТУ НФ – Янгиликлар, эълонлар ва огоҳлантириш канали @titunf
Telegram: ТАТУ НФ – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БТ канали @titunfjaslarawqami
Fikr.uz: Махсус – ТАТУ Нукус филиали блоги
Davra.uz Ижтимоий тармоғи

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.