топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Бағри кенг Ўзбекистон-умумий уйимиз”шиори остида миллатлар аро тотувлик фестивали Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтди.

Muhammad al-Xorazmiy nomidagi TATU Nukus filiali
Илм-фан
Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат вакиллари аҳил иноқ яшамоқда. Юртимизда бир ғоя атрофида бирлашиб истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг ўзига хос азалий урф-одатлари маданиятларини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида “Бағри кенг Ўзбекистон-умумий уйимиз” шиори остида миллатлар аро тотувлик фестивали Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтди.
 
Мазкур фестивалда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологияларии университети Нукус филиали профессор-ўкитувчилари, талаба ёшлари ҳам фаол иштирок этди.
 
“Бағри кенг Ўзбекистон-умумий уйимиз” шиори остидаги миллатлар аро тотувлик фестивалида талаба ёшларимиз “Миллий таомларнинг ўзига хослиги” мавзусидаги таомлар фестивалида, “Дунё рақслари” фестивалида ва пойтахтимиздаги Ёш томошабинлар театрида ташкил қилинган “Мозийга назар” миллий дастур ва анъаналарни намаён этувчи саҳна кўринишларида иштирок этиб, маьнавий озиқ олди – дейди, Филиал Ёшлар билан ишлашиш, маьнавият ва маърифат бўлими бошлиғи Марат Ходжанов.
 

Албатта, Ватан равнақи йўлида бирлашиб, барча соҳа ва тармоқларда фидокорана меҳнат килиб муносиб ҳисса қушаётган юртдошларимизнинг мақсади бир Ўзбекистон – умумий уйимиз!
 
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати.
 
Саламат АВЕЗОВ,
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали “Ўқув ёрдамчиси бўлими”нинг кабинет мудири, ÒzLiDeP аъзоси
 
Веб-сайт: ТАТУ Нукус филиали
Facebook: ТАТУ Нукус филиали
Facebook: ТАТУ НФ – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БТ
Telegram: ТАТУ НФ – Янгиликлар, эълонлар ва огоҳлантириш канали @titunf
Telegram: ТАТУ НФ – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БТ канали @titunfjaslarawqami
Fikr.uz: Махсус – ТАТУ Нукус филиали блоги
Davra.uz Ижтимоий тармоғи

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.