топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Эзгу қадриятларимиз ёт ғояга қарши қурол

ТАСИ
Илм-фан


Нигора Буранова
Жамиятнинг маънавияти инсонларнинг руҳияти, ўзини-ўзи англаши, юксакликка интилишидаги салоҳиятида кўринади. Жамият ва  эл-юртнинг қадриятларига, маънавиятига, ўзига хослиги ва  тарихига  шу маконда таваллуд топиб, униб-ўсиб, балоғатга етган фидойи ва ватанпарвар кишиларгина етадилар. Зеро, ўзга халқлар шонли ўтмишимизнинг порлоқ саҳифаларини ҳис эта олмасликлари, тан олгилари келмаслиги шубҳасиз. 
Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг хайрихоҳ ва тарафдорлари кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бунинг асосий сабаби – биринчи галда муқаддас динимиз адолат, поклик, инсонпарварлик ва  бағрикенглик, инсониятни доимо яхшилик ва эзгуликка чорлаши, ҳаёт синовларида ўзини оқлаган эътиқод, қадрият ва анъаналарни ўз ичига олади. Айни пайтда бу ҳолат динимизнинг умумбашарий маданият ва цивилизация, илму фан ривожига қўшган буюк ҳиссаси билан ҳам изоҳланади.
Қадриятлар ҳам маънавиятнинг таркибий қисмларидан бирини ташкил этади. Инсоният тарихида ўчмас из қолдирган буюк шахслар ўзининг шахсий фаровонлиги учун эмас, балки Ватан, халқ манфаатлари учун курашган. Ватанимиз озодлиги, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги учун ўзининг шахсий ҳузур-ҳаловати, ҳаётларини фидо қилган соҳибқирон Амир Темур, ҳазрат Навоий, шоҳ Бобур, Улуғбек, Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий сингари сиймоларнинг тарихий ва миллий маънавиятимиз тараққиётдаги аҳамиятини ҳозирги глобаллашув жараёнида янада теранроқ англай бошладик. Улар қолдирган бой маънавий меросдан бевосита баҳра олишга муяссар бўлишимизнинг ўзи ҳам миллий мустақиллигимизнинг шарофати туфайли эканлигини унутмаслигимиз лозим.
Аждодларимиз қолдирган улкан илмий меросини уқиб, ўрганиб ҳаётимизга татбиқ этиш -  ҳозирги техника тараққиётидаги глобаллашув, ахборот хуружи, «оммавий маданият»нинг салбий жиҳатларини бартараф қилиш, жамиятни "ғарб" маънавий инқирозларидан ЎЗЛИГИМИЗНИ, миллийлигимизни сақлаб қолишга хизмат қилади. Маънавий маданиятнинг барча ютуқларини чуқур англаган шахсларгина, шубҳасиз, миллий, маънавий ва глобал муаммоларни осон ва оқилона ҳал этишга салмоқли ҳисса қўшадилар. Ёшларга берилган тўғри кўрсатмалар зарарли ғояларни фарқлайдиган, унга тақлид қилмайдиган бўлиб вояга етишишларига замин яратади. Бу билан мустақилликни мустаҳкамлашга, уни асраб-авайлашга ва ҳимоя қилишга бўлган интилиш кучаяди.
Ёшларнинг маънавий-мафкуравий иммунитетиниг юксалиб бориши турли хил зарарли ғояларнинг олдини олишда таълим масканларининг, маҳалларларнинг ўрни муҳим аҳамиятга эга. Бу эса, ёшларни зарарли ғоялар: аxборот хуружлари, турли мафкуравий кураш,  оммавий маданият кўринишидаги ахлоқсизлик иллатларидан, янгича кўринишдаги  фашистик ғоялардан, тажовузкор  миллатчилик, экстремизм ва айирмачилик ҳаракатларидан огоҳ этади.
Бугунги глобал  ўзгаришлар даврида атрофимиздаги ҳар бир инсонга (яъни ўзининг ҳатти-ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб туриши) эътибор бериш, таълим ва тарбия соҳасидаги устувор вазифалардан бўлиб қолади. Таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотлар миллий-маънавий мерос,  демократик қадриятларга таяниб иш кўриш, ёшларни турли зарарли ғоялардан ҳимояланишида устоз ва мураббийлар олдида унинг янги-янги усулларини, теxнологияларини кўллашни талаб этмоқда. Бу орқали ёшларни миллий-маданий меросларини қадрлаши билан бирга дунё xалқлари эришаётган ютуқларни ўзгартириш ва мамлакат тараққиётига жорий этиш, демократик жамият қуриши мақсадлари билан  таълим тизимида таълим ва тарбиянинг узвий олиб борилиши лозим. Бу эса нафақат мамлакатнинг интеллектуал жиҳатдан юксалишига, шунингдек, маънавий баркамол бўлишини таъминлайди. Ўзбекистонда тинчлик ва барқарорликликнинг бардавом бўлиши кўпроқ ёшларимизга миллий ва диний ўгитлар асосида гўзал тарбия беришимизга боғлиқ.
Бизнинг миллатимиз жаҳон цивилизациясига буюк Хоразмийлар, Фарғонийлар, Самарқандийлар, Бухорийлар, Термизийлар, Фаробийлардек улуғларни етиштиришда фидоийлик қилганлар. Ҳозирда эса бу бой меросни асраб-авайлабгина қолмасдан, балки уни янада бойитиб келгуси авлодларга мерос қолдириш каби улкан вазифа турибди. Бу эса ёшларда тўғри таълим ва тарбияни шакллантириб, уларни Ватанга, элу юртга хизмат қиладиган инсонлар қилиб тарбиялаш муҳимлигини кўрсатмоқда. Зеро, юртбошимиз «Бутун умрини иймон ва эътиқод, ватанпарварлик ва инсонпарварлик, поклик ва диёнат йўлида фидо этган зотларнинг мўтабар хоклари макон топган бу заминнинг муқаддаслигини англаб, агар шундай инсонпарвар бўлмаса, улар даҳосининг нафаси сезилиб турмаса, бу замин оддий тупроқ бўлиб қолаверишини,»[1] таъкидлаганлар.
Ёшларни мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-сиёсий, ғоявий ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари билан кўпроқ таништириш, уларни илм-фан сирларини эгаллашга, касб-ҳунарли бўлишга бўлган иштиёқларини рағбатлантириш, иқтидорли ва талантли ёшларни кўпроқ ибрат  қилиб кўрсатиш, ёшларга яратиб берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш маданиятини янада ошириш  уларнинг миллий ғояга бўлган ишонч ва эътиқодларини янада мустахкамлайди. Шунингдек, зарарли ғояларнинг таъсирини чуқурроқ ҳис этади.  Уни инсон эркинлиги, хуқуқ манфаатларига, инсоният қадр-қимматига, шаъни ва ор-номусига, мустақиллик ва миллий ғоянинг бош ғоясига мутлако тўғри келмаслигини кўпрок тушуниб етадилар.
[1] Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. -  Т.: Ўзбекистон.  1997й., 184 бет.
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.