топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Танловга мархамат!

Танловлар
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш бўйича қабул қилинган фармойишларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ёшлар ўртасида мумтоз адабиётнинг йирик вакили шоир, тарихчи, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодини ўрганиш, унга қизиқишни янада ошириш ва тарғиб қилиш мақсадида адабиёт ихлосмандлари орасида шоир ижодидан ўрин олган рубоий, шеър, ғазаллардан парчаларни ифодали ўқиш бўйича танлов эълон қилинади. Танловда барча ёшдаги фойдаланувчилар иштирок этишлари мумкин. Фаол иштирок этган фойдаланувчиларга кутубхонанинг эсдалик совғалари топширилади.

Танлов 2017 йил 14 февраль куни соат 11:00да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойесида ўтказилади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.