топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Талабалар театр студиялари фестивалининг саралаш босқичи беллашувлари ўтказилмоқда

Танловлар

 
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши мажлисининг жорий йил 8 февралдаги 4-сон баёнига асосан ташкил этилаётган “Ёшлар – келажак бунёдкори!” шиори остида ўтказиладиган “Ёшлар фестиваллари” доирасида олий таълим муассасалари талабалар театр студиялари фестивалининг 2018 йилги мавсум саралаш беллашувлари жорий йилнинг 3 апрелидан бошлаб ўтказилмоқда.

Саралаш босқичи 20 та гуруҳ беллашувлардан иборат бўлиб, унда 80 та олий таълим муассасаси жамоалари иштирок этади.
Мазкур босқич якунлари бўйича ҳар бир гуруҳдан Энг яхши спектаклноминациясини қўлга киритганжамоа Фестивалнинг ҳудудий босқичига иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Саралаш беллашувлари жорий йилнинг 25 апрелига қадар  ўтказилиши режалаштирилган.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.