топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+55.77
avatar

Танловлар

Батафсил

Parijga olg'a!

 
Fransiya elchixonasi Parij Fransuz instituti ko‘magi bilan talabalar uchun «Labcitoyen» tanlovini o‘tkazadi.
Tanlovda 20-26 yoshlardagi fransuz tilini biladigan talabalar ishtirok etishlari mumkin.
Tanlov g‘olibi 2017-yil 2-10-iyul kunlari Parijga sayohat qilishga yo‘llanma bilan taqdirlanadi.
Tanlov

Ислом Каримов номидаги республика хайрия жамоат фонди

 
Ислом Каримов номидаги республика хайрия жамоат фонди:
 
-Табиий фанлар (қайта тикланувчи энергия манбалари, кимё)
-Сув ва ер ресурсларини бошқариш,
-Машинасозлик технологиялари,
-Озиқ-овқат технологиялари,
-Озиқ-овқат хавфсизлиги,
-Озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва маркетинги,
-Архитектура (шаҳарсозлик, тарихий обидаларни муҳофаза

Танловга мархамат!

 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш бўйича қабул қилинган фармойишларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ёшлар ўртасида мумтоз адабиётнинг йирик вакили шоир, тарихчи, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодини ўрганиш, унга қизиқишни янада ошириш ва

Общий набор на Республиканский конкурс ораторского искусства по японскому языку

 
В конкурсе могут принять участия лица, не изучающие японский язык в образовательных учреждениях на данный момент. (выпускники, изучавшие японский язык раньше) Победитель (1 чел.) отбора получает возможность участвовать на 25-м Республиканском конкурсе ораторского искусства 12 марта 2017 г.
Условия участия: 
  1. Лица достигшие 17 лет и

Узбекско-Японский Центр объявляет конкурс Детского рисунка

 



 Условия участия в конкурсе:
К участию в Конкурсе приглашаются дети в возрасте от 6 до 14 лет. Участники конкурса будут разделены на 3 возрастные группы:  6-8, 9-11, 12-14 лет. В каждой возрастной группе будут вручены почетные грамоты и призы за первое место, все остальные участники конкурса получат

В Ташкенте появится центр приема ЕГЭ для поступающих в вузы России

Танловлар
29 сентября текущего года в Представительстве Россотрудничества в Узбекистане состоялось торжественное завершение курсов повышения квалификации для учителей нашей Республики, организованных МПГУ при поддержке Россотрудничества.

Среди приглашенных гостей сегодня был заместитель руководителя Россотрудничества Дмитрий Гужеля, который сообщил о том, что

“Ажойиб математика” фестивалида IUT талабалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети(IUT)нинг талабалари Жанубий Кореянинг Чеджу вилоятида ўтказилган математика фестивалида Ўзбекистон вакили сифатида иштирок этишди.
IUT талабалари Муҳриддин Исмоилов ва Улуғбек Абдуллаевлар фестивалда “Ўзбекистонда математика маданияти” (Math Culture of Uzbekistan) номли махсус стенд билан қатнашишди. Мазкур стенд ўтган ўқув йилида IUTда дарс берган  профессор Парк Жинам томонидан тайёрланган эди.

Конкурс 2016 года на участие в программе для молодых специалистов

Концерн Shell сообщает о конкурсном отборе среди выпускников 2013-2016 гг технических специальностей нефтегазового сектора с опытом работы не более пяти лет.

Проекты для будущего

Танловлар
 Центром молодежных инициатив и представительством компании «Samsung Electronics» в Республике Узбекистан был подписан Меморандум о сотрудничестве, который предполагает совместную реализацию проектов, направленных на активное вовлечение молодежи в область современных информационных технологий, организацию комплексов тренингов и мастер-классов, призванных совершенствовать знания и умения юношей и девушек. 


Менинг бобом, бувим-маҳалламнинг фахри.

Танловлар
            Наманган  вилояти,  Янгиқўрғон  тумани   3-сонли  умумий  ўрта  таълим  мактабининг  9- синф ўқувчиси  Шохиста  Умарованинг « Менинг  бобом- бувим, маҳалламнинг  фахри»  мавзусида ёзган  иншоси.

Мавзу:    Менинг  бобом, бувим-маҳалламнинг  фахри.

Р Е Ж А:

         1. Истиқлол берган  бахт.

         2. Дуо  билан ел кўкарар.

         3. Бобом, бувим-менинг  фахрим.

           Ҳар бир инсон келажак сари интилиб яшайди, неча-неча аждодларимизнинг, ота- боболаримиз Ватан, юрт  тақдири билан боғлиқ  орзулари  бугун   Ўзбекистон   аталмиш  заминда ижобат бўлмоқда. Бизларнинг юрт  истиқболи ва  истиқлоли йўлида босаётган  ҳар бир қадамимиз, қилаётган ҳар бир хайрли амалимиз ўйлаймизки, ёш мустақил  давлатимиз тарихи саҳифаларига битилади. Бугунги кунда истиқлол туфайли эришган  ютуқларимизни санаб адоғига  етиб бўлмайди. Қадимдан бизда маҳалла ҳурмати баланд саналган. Мустақилликка эришганимиздан сўнг Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов маҳалла фаолиятини ривожлантиришга катта аҳамият бердилар. Маҳалла фаолияти қонунлар билан ҳимояланди. Ҳар бир  фуқаромиз  учун  миллати, ирқи ва диний эътиқодидан қатъий назар эркинлик, тенглик, биродарлик, муносиб шароит яратиб бериш асослари ишлаб чиқилди.  Биз учун истиқлол-давлатчилигимизни мустаҳкамлаш, буюк келажагимизнинг пойдеворини қуриш, миллий онгимиз ва фахримизни юксалтириш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб  ўрнимизни эгаллашдир.
             Мустақилликка эришганимиздан сўнг қишлоғимизда ҳам жуда катта ўзгаришлар содир бўлди. Қишлоғимиз қиёфаси тубдан ўзгарди. Аввал қишлоғимизнинг йўлларига асфалт ётқизилмаган еди. Қишлоғимиз кексалари ва фаоллари жуда кўп ҳаракат қилишди ва бу ҳаракатлари зоя кетмади. Кўчаларимизга асфалт ётқизилди. Кўча бўйидаги ҳар бир хонодонда гулзорлар ташкил етилди ва йўлнинг икки томонига бир текисда ҳамма арча кўчатларини ўтказди. Ҳозирги кунда еса бизнинг қишлоғимизни ҳеч ким қишлоқ дейишга ҳам тили бормайди. Сабаби кўчаларимиз бир текис, равон, йўл бўйларида арчалар. Ҳамма  шарт-шароитла етарли. Бизнинг маҳалламиз обод маҳаллалардан бирига айланган.
            Ўтганларни хотирлаб, нуронийларимизни  эъзозлаш билан бугунги дориломон кунларнинг  қадрига   етамиз,  тинчликнинг  нақадар  буюк неъмат эканлигини янада  теранроқ англаймиз. Аждодларимизнинг юртимиз равнақига қўшган  ҳиссаларини ўрганиб, тегишли сабоқлар оламиз. Шу маънода юртимизнинг барча вилоятларида, шаҳарлар ва туманларда Хотира майдонларининг бунёд этилганлиги айни муддао  бўлди. Пойтахтимиздаги Хотира майдони эса  ҳамиша зиёратчилар билан гавжум. “Хотира ва Қадрлаш куни”ни нишонлаш бизнинг бой анъаналаримиз ва қадриятларимиздан келиб чиққан десак муболаға  эмас. Нуронийларга чуқур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш хотира ва қадр тушунчалари  билан ўзаро уйғунлик касб этади. Ёшларимизга ушбу айём  тимсолида ёши улуғларни эъзозлаш, ёрдамга муҳтож кишиларга кўмаклашиш  каби олий  фазилатларни сингдириб борамиз. Пайғамбаримиз Муҳаммад   алайҳиссаломнинг «Барака улуғларингиз билан  биргадир» деб марҳамат қилишлари  бежизга эмас. Юрт ободлиги ва фаровонлиги  эса унда яшовчи пиру бадавлат отахон ва онахонлар борлиги билан, уларнинг хайрли дуолари билан янада кўркам.
           Ислом дини талимотларида пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом “Кексалари-мизга ҳурматда, кичикларимизга иззатда бўлмаган кишилар бизлардан эмас (яъни, имматимдан эмас)” деб хитоб қилганлар. Ёши улуғларга ҳурмат кўрсатиш элимизнинг азалий фазилатларидан. Аҳлоқий тарбиямиздаги ана шу хислат ушбу йилнинг “Кексаларни эъзозлаш йили” деб номланишида ҳам ўз ифодасини топди. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида ҳар бир кексага ҳар томонлама эътибор қаратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтириш ва ошириш, кексаларнинг ҳаёт фаолияти ва дам олишларини ташкил этиш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, бунда улар учун туман ва маҳаллаларда мулоқот марказларини ташкил этиш каби вазифалар ҳам белгиланган эди.
         Республикамизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини бизнинг   маҳалламиз мисолида кўришимиз  мумкин. Бу барча  бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига маҳалла фаоллари ва кексаларимиз бош-қош бўлишмоқда. Менинг бобом-бувим ҳам маҳалла  фахрийларидир. Улар энг машаққатли, яъни ўқитувчилик касбини мукаммал эгаллашган. Ҳудудимиздаги  3-сонли умумитй ўрта таълим мактабида  иш юритишган. Улар узоқ йиллар давомида ўқувчиларга хат-савод ўргатиш билан бирга болаларга ўз  ҳаётий тажрибалари, ўқиган, кўрган-билганлари асосида  ахлоқ-одоб дарсларини ҳам ўтишган. Ҳозирда нафақага чиқишган бўлса ҳам, маҳалла  ташкилий ишларида фаол иштирок этишади. Мен бобом ва бувим билан фахрланаман. Кексалари бор уйнинг файзи, баракаси, савлати, буюклиги бор. Зеро, кексалари қадрланган, уларнинг дуоларини олган юртнинг  келажаги  ҳам  буюкдир.

“MENING BOBOM VA BUVIM MAHALLAMIZ FAXRI”

Танловлар
Reja:
1.Qarisi bor uyning parisi bor.
2.Mening bobom va buvim-hayotim mazmuni.
3.Bobom va buvim mening faxrim, mahallamizning faxri.
  Taajubki, vaqtdan yulib olingan parchani
 bizning hayotimiz umr deb ataymiz.
(Stiven Likok)
        Hayot! Dunyo yaralibdiki inson yashaydi.Hamisha yurtimiz tinch, farovon va osuda. Men O’zbekistonda tug’ilganman, shu vatanda o’sayotganimdan, buyuk ota-bobolarimiz avlodi ekanimdan boshim ko’kka yetadi. Hamjihatlik,shijoatlik – hammasi o’zbeklarga xos. O’zbek xalqi milliyligi, urf-odatlari bilan boshqa davlatlardan ajralib turadi.  Oila – muqaddas qo’rg’on. Shu to’rt harfdan iborat  “O” “I” “L” ”A”  so’zining o’zida  olam-olam ma’no bor. Oila deganimizda ko’z oldimizga ota-onamiz, opa-singil, aka-uka, bobo-buvilarimiz gavdalanadi. Oilaning asosini asosan mehribon bobo-buvilarimiz tashkil qiladi. Albatta ular borki, hovlimiz gullaydi, dasturxonimiz hamisha to’kin-sochin. Qo’llarini hamisha duoga ochib “Umring uzoq bo’lsin, baxtli kelin, baxtli kuyov” bo’linglar deya yaxshi niyatlar ila bizni doimo ardoqlaydilar. Mustaqillik degan buyuk ne’matga erishganimizdan so’ng hammasi o’zgardi. Mamlakatimiz prezidenti Islom Karimov  O’zbekiston aholisitga shunday shart-sharoitlar yaratdiki, uni so’z bilan tariflashga so’z ojizdir.2015-yil 18- fevralda qabul qilingan “Keksalarni e’zozlash yili ‘’ davlat dasturi to’g’risidagi qarori hamda shu yil 6-martdagi “1941-1945-yillardagi urush qatnashchilarini rag’batlantirish to’g’risida”gi farmoni millatimizga  xos bo’lgan mehr-muruvvat, hurmat va e’zoz umrboqiy an’analarimiz ruhi singdirilgan muhim tarixiy hujjat sifatida tarixda qoladi.
     O’zbekning o’zi ajoyib fazilatlari-o’zaro hurmat, saxovatligi, odamgarchiligi,kamtarlligi,bir so’zliligi bilan ajralib turadi. Doimo bobo-buvilarimiz shu kunlarga yetganlar bor, yetmaganlar bor,yetgazganiga shukr deyishadi. Urush yillarida ko’ksini berib qanchadan-qancha ota-bobolarimiz, buvilarimiz, singillar, opalar qul bo’lishdi. Aksincha bobo-buvilarimiz juda qiyinchilikda voyaga yetishgan. Shu yilgacha bizni hayotga tayyorlashadi. Shukur Xolmirzayev “O’zbeklar” hikoyasida hikoya qahramonlari o’zlari kambag’al yashasa-da bag’ri keng, mehr-oqibatli, bir mayizni qirqqa bo’lib yeydigan tanti insonlar. Ularning ahvoli qiyin bo’lsa ham hayotdan nolimaydi, nima qilib bo’lsa ham hasharchilarning ko’nglini olishga harakat qiladi. Bunday holatni o’z uyimizda ham kuzatganman. Bizning turmushimiz hikoya qahramonlarinikiga  o'xshamaydi,albatta. Ammo biz O’zbeklardagi mehr-oqibat degan tushuncha aynan bobo-buvilarimizning ongida  rivojlanib bizgacha ,hozirgacha milliy an’ana sifatida qadrlanib kelinadi. Doimo  uyimiz fayzi bo’lmish    bobo-buvilarimiz bizning yelkadoshimiz. Aytishadi-ku: “Qarisi bor uyning-parisi bor” deb!
Men keksa bobomga razm solaman,
Bir shirin entikib o’yga tolaman
Yurtni deb qavargan bu qadoq qo’llar
Elim deb kezilgan, bu so’qmoq yo’llar,
Bir umr yelkadan tushmagan ketmon ,
Ko’ksada qirqtamas, qirq bir mingta jon
She’r deb yozganimni yuziga surtib,
Nurli chehrasida nurli orzular
Eh, bobo asli siz shoir emasmi?
Ulug’lar mulkiga doir emasmi?
Ona tuproq uzra peshona teri
O’zbek dehqonining eng sara she’ri.
Yana bu hayotda she’rlarning she’ri,
Ona-yurtim degan xitobingiz bor,
Balki yigirma to’rt million, balki ko’p,
Iymon deb atalgan kitobingiz bor!
     Mening bobom va buvim orzularim ko’magi, buvim esa qanotidir! Ular  hayotim mazmuni. Buvim!
Uning issiq bag’ri, qaynoq tafti, muzlagan yuraklarni eritadi, mehrga chin dildan to’ldiradi. Mening buvim oltita farzandning  onasi. olti insonga bab-barobar mehr beradi. U shunday onaki, uning bog’laridagi shirin mevalari-yu, xushbo’y atirgullari xuddi jannatdek! Ona! Hatto payg’ambarlar ham ona tufayli dunyo yuzini ko’rganlar.Necha-necha insonlar buyuk deya tildan qo’ymaydigan ana shu ona poyida bosh egib ,tavof qilishadi.Mening buvim ham mehribon,mohir chevar.Bobomga kelsak,dalaning,bog’larning eng qalin do’sti.Ba’zida bobom she’r o’qiydi ekin maysalar faqat siz bilmaysiz olqish aytsalar!
Aqlli kishi uchun har kuni yangi hayot boshlanadi.Bir kunni chiroyli qilib o’tkazish yashash unchalik og’ir emas ekan deydilar buvim.Ko’pincha bobom:birinchi galda muomalada boshqa kishilar bilan samimiy aloqada bo’lishni bila olsak va o’rgata olsak,bundan ko’ra yuksakroq ezgulikni izlash ortiqchadir.Baxtli yashash uchun baxtni asrash,himoya qilishni bilish kerak deydilar.Ularning yo’l-yo’riqlari bilan to’g’ri bir yo’lni tanlashga harakat qilaman.Agarda,xomush bo’lsam ham menga eng yaqin insonlarim,ya’ni bobom va buvim o’tgan ishga salovat sen hamisha men uchun yangi hayot boshlanadi deb o’zingga ishonch hosil qilgin deyishadi.
                                           O’tayotgan har kun senga so’nggi bor,
                                           Nur sochar ko’rsatib quvonch iltifot,
                                           Sen esa jur’atsiz,miq etmay zinhor,
                                           Bebaho fursatni aylaysan barbod.
Ertangi kun uchun bezovta bo’lmaslik,bugungi kun nafasi bilan yashash mening maqsadim.Biz ilm va qalam qudrati ila jahonni zabt etgan ajdodlarimiz bilan qanchalik faxrlansak,qo’lida shamshir ila Turon erki,istiqlolini himoya qilgan qahramon bobolarimiz jasorati bilan ham shunchalik iftixor qilamiz,g’ururlanamiz.To’maris kabi ayol buyuk jasorat timsoli.Mening bobom ham buvim ham shularning avlodi.Men ular bilan faxrlanaman.Negaki,ular meni har tomonlama ma’naviyat sari olg’a qadam qo’yishimga ko’maklashishadi.
Mahalla-xalq farovonligi,hamjihatligi demakdir.Furqat ,Fitrat,Cho’lpon,Navoiy,Mashrab kabi buyuk insonlarga ko’chalar nomi berilgan.Shuningdek mening mahallam nomi “O’zbekiston”.U juda betakror.Ko’chalari keng toza.Havosi,yo’llari har bir chiqayotgan quyoshigacha o’zgacha.Ta’riflasam so’z qolmaydi.Har  tongda erta turib,ko’chalarni ozoda qilib supuradigan,qo’lini ko’ksiga qo’yib salom beradigan kelinchaklar-u iffatli qizlar…
Mana shu maskanda bobom va buvim biz bir oila bo’lib tinch-totuv yashaymiz.Bobom va buvim qo’llaridan kelguncha mahalladagilardan yordamlarini ayashmaydi.Mahallamizdagi insonlar xuddi bobom va buvim kabi kamtar,mehribon kishilar.Bobom va buvim doimo to’g’rilikni qadrlaydilar.Uylarida kutubxonalari bor.Mahallamizdagi barcha yosh-u kattalar shu bobom va buvimning kutubxonalaridagi kitoblardan olib o’qishadi,o’z so’z boyligini,ma’naviyatini oshiradi.Menimcha,men to’ppa-to’g’ri bobom va buvim-mahallamiz faxri,nafaqat oilamiz faxri,balki kelajagimning poydevoridir deya olaman.Mening maqsadim-aniq,yo’lim ravon,vatan yo’lida olg’a qadam tashlayman.
  Navoiy  viloyati  Qiziltepa tumani 
5-umumiy o'rta ta'lim maktabi 9-«G» sinf o'quvchisi  Rustamova Dilbar             

Mening bobom va buvim mahallamiz faxri (Navoiy viloyati, Qiziltepa tumani, 5-umumiy o'rta ta'lim maktabi. )

Танловлар
Mening bobom va buvim mahallamiz faxri .
                             Insho.
                 Reja:
1 Keksalarni e’zozlash burchimiz
2 Qarisi bor uy fayzli uy
3Qariyalar duosi, oltindan qimmat
          Koinot gultoji insondir azal,
          Undadir eng oliy tafakkur,  amal.
          Hatto u tubanlik ichra ham tanho,
           Ey  falak ijodining buncha mukammal
 
Inson kir bir daryodir. Kir daryoni ifloslashtirmasdan ichiga olish uchun dengiz bo’lish kerak. Ustun inson mana shu dengizdir. Inson bir junboq. U matematik tenglamada noldan so`ngsizlikka qadar barcha qiymatlarning  timsoli bo`la oladi.
       Shuni aytishimiz joizki, keksalarni e’zozlash, ularga mehr ko`zi bilan qadrlash ham bir insonparvarlik.
 Mana shu yili yurt boshimiz tomonlaridan 2015-yil “Keksalarni e`zozlash” yili deb e`lon qilindi.
       Aynan mana shu yili keksalarga ehtirom ko`rsatib, hurmat qilish fikrimning yaqqol dalilidir. Aynan shu yili “Hech kim mehr va e`tibordan chetda qolmasin “ degan shiori ostida keksalarni tibbiyot bo`yicha davolash  yigirma nafar Ikkinchi jahon urush ishtirokchilari,172nafar front ortida mehnat qilgan faxriylar ham tibbiyot  ko`riklaridan o`tkazildi.Qarilik bir tog`ga tirmashishga o`xshaydi:chiqach charchog`imiz ortadi. Keksalar go`yo nurli va serqirra quyosh kabi.Chunki ularning so`zlari yulduzlar kabi yorug`,yulduzlarini esa sof osmonga qiyoslasak, ko`gilari esa oy kabi pokiza.Shuning uchun ham ularning ardoqlaymiz.Keksalarning  og`irlarini yengil qilishimiz, uy ishlarida yordam berish ham ularni qadrlash hisoblanadi.Ularning mehnat qilganliklarini yuzlaridagi ajinlaridan bilamiz. Bu ajinlar tushganining sababi, o`z farzandlari  deb jon kuydiradilar,ularning kekajak hayotini o`ylab, kun-u tun mehnat terlariga botishadi. Ba`zilar esa ota-onasi shuncha sharoit yaratib bersada, farzandlari ota-onasiga o`z hukmini o`tkazadi. Bunday qilmasligi uchun ota-onalar bobo-buvilar o`z farzandlarini taltaytirib yubormasliklari kerak. Mana shunda ular o`z e`tiqodini qadrlaydi.
        Qarishning yuzimizdagi ajinlardan ko`ra aqilimizga tushirgan ajinlaridan qo`rqish kerak. Keksa daraxtni yeridan qo`zg`atish, uni o`ldirish demakdir.Chunki daraxt yoshligidan o`sha yerga o`tqaziladi,u  o`sib, o`sha yerning yaxshi-yomonini anglaydi. O`sha tubroqni sevib, ardoqlaydi.U keksa bo`lganidanidan keyin joyidan qo`zg`atib uni bezovta qilishsa, uni o`ldirish hisoblanadi.Inson ham mana shu daraxtdek chidamli va baquvvat bo`ladi, ammo keksaygach, uni hafa, rozi qilish kerak.Hayotidan rozi bo`lgan keksalar hayotining oxirigacha ko`zlari chaqnaydi. Darhaqiqat,xalqimizda shunday maqol bor: “Qarisi bor uyning –parisi bor.” Ha albatta, Keksalari  bor uyida qut-baraka arimaydi.Yoshligimda shu maqolni eshitib,qarilari bor uyda, parilar izg`ib yurar ekan,deb o`ylardim .Uulg`ayganim sari bu fikrlar o`zgardi. Mana hozir bobomni –buvimni ko`rishga borsam,ularning uylari har tomonlama to`lib fayzli bo`lib turadi.U yerga bordim deguncha, xursand bo`laman. Bobom va buvimni mahalladagi hamma hurmat qilib, oydinlik  kirgizishadi. Bir kuni qishloqdagi  bir xonadagi janjal ko`tarildi. Mahalladan bir odam  kelib ,bobomga .Bobom va mahalla raisi borib ularni yarashtirib qo`yishdi. Shunda o`ylab qoldim, yaxshi, insonlar bo`lishi, juda yaxshi. Qaranki,keksalar bor uyda tinchlik hukmronlik qilar ekan. Bobom 1940-yil 2-martda tug`ilganlar. Bobom 1965-yili Buxoro Pedagogika institutida hamda 1980-yil Toshkent Qishloq xo`jaligi institutida tamomlaganlar. Hozirda “Qiziltepa tongi” gazetasi bosh muharriri. O`zbekiston Jurnalistlar ijodiy uyushmasi a`zosi. “Kichik qalamning og`ir yuki “,”Ezgulik yo`li”va boshqa kitoblar adibi.Eng qizig`I shundaki, 2009-yil Xalqaro”Oltin qalam” Milliy mukofot sovrindori va “Vatan-aziz, jasorat-mangu” Respublika tanlovi g`olibi. Har safar bu mufokotlarni ko`rganimda bobomga havas qilaman. Men ham bobom kabi 10-yoshimdan she`rlarim har xil gazetalarda chop etildi. Kitoblarim nashr etildi. Bundan faxrlanaman. Men ham kelajakda “Zulfiya” nomidagi mukofot sovrindori bo`lishni xohlayman. Bu orzuyim ushalishi uchun bobom kabi ko`p kitob ilm sari intilishim kerak. Bobomning uylaridagi kitob javonlariga qarasam, hamma joy kitoblar bilan to`lib-toshib yotibdi. Bobomva buvim menga:”Kitoblar sinmaydi,buzilmaydi, undan dunyo ilmlarini olish mumkin”,-deydilar. Kitoblarim menga yetadigan darajada buyuk bir qirollikdir deb o`ylayman.Bobomga atab  bir sher yozganman.
                                       Sizday ilimga chanqoq
                                       Bo’lsam deyman bobojon
                                        Dono va aqllisiz
                                         Mehribonsiz bobojon
                                           Derman hech xafa bo’lmang
                                          Doimo kulib turing
                                          Bizlarning baxtimizga
                                          Sog’-omon bo’lib yuring.
Bobom va buvim menga juda ham ko’p pand-nasihatlar,hikoyalar aytib beradilar.Bobom menga ko’pincha shunday deydilar:”Kuchli inson yengildimi,bu mag’lubiyatning uning uchun yangi kurashlarga yo’ ochgan bir eshikdir.”Bobom yosh bola bo’lganlarida mag’lubiyatga uchrabdilar,shu paytda mag’lubiyatdan hech ham xafa bo’lmay yanada ko’proq o’qishlarini tushunibdilar.Negadir men bobom va buvimning hayotlarini eshitishga qiziqaman.Sababini esa tushunolmayman.Bobom va buvim ko’pincha menga urush yillaridagi voqealarni so’zlab beradilar.Qanday qiyinchiliklar bo’lganligi haqida aytadilar.
       O’sha paytdagi odamlarning uylarida oddiygina telivizor bo’lmaganligi tufayli telivizori bor uylarga qoshnilar kirib ko’rishar ekan.Ayni paytda texnalogiya rivojangan .Elektr chiroqlaridan boshlab, kompyuterlargacha hamma-hammasi texnika sohasining rivojlangandandir.Ba’zilar esa mana shu sharoitdan oqilona foydalana olmayapti.
      Bobom va buvimning nasihatlari kayfiyatimni ko’tarishga yordam beradi.Nasihat dunyoning eng qimmat baho gavhari qadar qiymatli bo’lgani holda, aksaryat juda arzonga sotiladi.Bobomga yigirmata nevara bo’lsak,hammamizga birdek nasihatlar ogitlar aytib tarbiyaga chorlaydilar.Qanday qiyinchilik ko’rganliklari haqida gapirib beradilar.Qiyinchiliklar hayotimizning qaynoq toshidir, ularga surkalib-surkalib o’tkirlashamiz.
        Qiyinchilikdan qutulishning yagona yo’li u bilan kurashmoqdir.Men hozir ham bobom va buvimning issiq-sovuqlaridan xabar olaman.
          Bir kuni yo’lda ketayotganimda bir keksa ayolni ko’rib qoldim.Qollarida og’ri yuk.U kishiga achinib, darrov borib yuklarini oldim va uylarigacha eltib berdim.Shunda qariya hayotlarini gapirib berdilar.  Uylariga borgach,meni duo qildilar.Men bundan xursand bo’ldim.Keksa ayolning aytishlaricha, u kishining hech kimlari yo’q ekan.Shu tufayli u kishining bir o’zlari yashar ekanlar.Qo’shnilari hol-ahvollaridan xabar olmas ekan,ammo bir yosh oila u kishiga mehribonchilik qilar ekan, go’yo o’z farzandlaridek.Yaxshi qo’shni bo’lish faqatgina qo’shnisiga ozor bermaslik emas balki u yetkazgan aziyatlarga sabr qilishdir.Qo’shningni sev,orangizdagi bog’ devorini aslo buzma.Eng qizig’I shundaki yaxshi qo’shniga qariya barcha mol-mulkini beribdi.Buni eshitgan boshqa qo’shnilar qariyaning yoniga kelib,uzur so’rashibdi.Bu albatta pul tufayli.Agar boylikni biz boshqarsak,ozod va boy bo’lamiz:boyligimiz bizni boshqarsa haqiqiy qashshoq bo’lamiz.
            Bobom va buvim ham meni har doim duo qiladilar.Xalqimizda shunday maqol bor:”Oltin olma, duo ol”.Shuni aytish kerakki,duo oltindan ham bebaho.Men har doim bobom va buvim bilan dasturxon atrofida o’tirganimizda,bobom duo qiladilar yoki maktabga ketayotganimda bobom menga:”Kuning omadli bo’lsin,oy borib, omon qayt”,-deydilar.Bu duolari har doim amalga oshgan.Bobom va buvim agarda,yaxshi o’qisang,hamma tilaklaring amalga oshadi deydilar.
                                            Keksalarning olib duosin,
                                            Ko’zlarimiz baxtladan porlasin.
                                            Yuzlarida mudom tabassum-
                                            Bo’lsin,bobo,buvijonlarning
 
                                             Yo’qolmasin mehr-oqibat
                                             Qilaylik xo’p xayru soxovat.
                                             Tilaklari hardam ijobat,
                                             Bo’lsin,bobo,buvijonlarning. 
Aziz tengdoshklar!
      Har birimiz keksalarning qadriga yetaylik, ularga ehtirom ko’rsataylik va duolarini olaylik.Ularning ogitlari komillikka yetkazishini anglashimiz kerak.
                                Komillik-insoniylikka yetkazuvchi fazilat.
8-”a” sinf o’quvchisi
Rahimova Ulfatbegimning
Yozgan inshosi
Navoi viloyati Qiziltepa tuman
 
5-maktab.       

"Mening bobom va buvim-mahallamiz faxri" insholar tanlovi

Танловлар
Mening bobom va buvim — mahallamiz faxri

Reja
1. Keksalarni e'zozlagan yurt.
2. Xonadonimiz ko'rki.
3. Buvijonim — ibrat maktabi.

Siz duo qilsangiz, bo'lgay ijobat,
Gullar izingizda fayzu barokat,
O'zingiz donishmand, so'zingiz hikmat,
Davr keldi-qandingiz uring, keksalar,
Qarilik gashtini suring, keksalar.

Xalqimizning «Qariyalar-xonadonlarimizning fayzi va farishtasi» degan hikmatli iborasida chuqur ma'no bor. Darhaqiqat, qaysi xonadonda nuroniy otaxon yoki onaxon bo'lsa, bu oilada, albatta, fayzu baraka, farovonlik, ahillik bo'ladi.
Keksalar — xurmat, izzat va e'zozga munosib. chunki ular yoshligini, kuc-qudratini shu aziz Vatan xizmatiga bag'ishlagan, farzandlarini tarbiyalab, kamolga yetkazgan, hayot quvonch va tashvishlarini boshdan kechirgan xalqimiz o'tmishining tirik guvohlaridir. Qolaversa, keksalarni e'zozlash — milliy qadriyat, xalqimizning boy ma'naviy merosi. Shunday ekan, keksalarimizni e'zozlash, xurmatlarini joyiga qo'yish davlatimiz miqyosida amalga oshirilishi bejiz emas.
2015-yilni yurtboshimiz tomonidan «Keksalarni e'zozlash yili» deb nomlanishi bunday azaliy milliy qadriyatimiz mustaqilligimiz tufayli yana yuksalish pog'onasiga chiqqanligidan darak beradi.

Dasturxonning to'ri yarashar sizga,
Choponlarning zo'ri yarashar sizga,
Yrashar ajin ham sizga, alqissa,
Choydan ho'plab suhbat quring, keksalar,
Qarilik gashtini suring, keksalar.

Qaysi o'zbek xonadoniga tashrif buyursangiz dasturxonimz to'rida hamisha nuroniy otaxon va onaxonlar, yoshi ulug' keksalar. hech bir kunimiz, hech bir tadbirimiz ularsiz o'tmaydi. ular doim tog'day suyanchiq, dono maslahatchi, ilhom parisi, tartib posboni, tarbiya asosidir. Ular qadam qo'ygan davra fayzga, shodlikka to'ladi. Ularning hayot yo'li biz uchin ibrat maktabi.

Ona yurt fahrisiz, iftixorisiz,
Navqiron vatanning ulugvorisiz.
Bu yorug' kunlarning buyodkorisiz,
Zahmatlar huzurin ko'ring, keksalar,
Qarilik gashtini suring, keksalar.

Mening mehribon buvijonimni qon-qarindoshlar, mahalladoshlar xurmatlab, «Oftobxon aya oftobday haroratli ayol», deyishadi.Ismlari hislatlariga xos buvijonim bu yil muborak 68 yoshni qarshiladilar. Lekin ularning g'ayratlari, shijoatlariga qoyil qolaman. Bir umr xalq xizmatida bo'lib, doimo xalollikni, birovning haqqiga hiyonat qilmaslikni, xushmuomalalikni, mehnatsevarlikni, oila sha'nini muqaddas saqlashni sharaf deb bilganlar. Qolaversa, men uchun eng aziz inson-dadajonimni dunyoga keltirib, o'qitib, uyli-joyli qilganlar, xalq xizmatiga kamarbasta inson qilib tarbiyalaganlar. onajonimni esa o'z qizlari qatori bilib, hayotni, oilani past-balandini o'rgatganlar.
Bugun buvijonim sakkiz nafar o'gil-qiz, o'ttiz nafar nabira,o'n ikki nafar chevara, nabira kelin va kuyovlar ardog'ida keksalik gashtini surmoqdalar.Buvijonimning hayot yo'llari, pand-nasihatlari biz farzandlar uchun hamisha ibrat maktabi bo'lib qoladi.

Mo'tabar, nuroniy onaxonlarim,
Piru badavlatim, otaxonlarim,
Dunyo tinchin so'rab turgan jonlarim,
Dunyo turgunicha turing, keksalar,
Qarilik gashtini suring, keksalar.

Namangan viloyat Namangan tumanidagi 23-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi o'quvchisi Zokirjonova Shodiya

“Mening bobom, buvim - mahallamiz faxri”

Танловлар
Mening bobom, buvim mahallamiz fahri
Reja
1. Keksalari ulug’langan yurt
2. Nuroniylarimiz bizning faxrimiz
3. Keksalarni ijtimoiy himoya qilish to’g’risidagi davlat dasturi
4. Keksalarga hurmat va ehtirom ko’rsatish ham qarz, ham farzdir

Qarisi bor uyning parisi bordir,
Fayz qut baraka barisi bordir.
Yalpizning bo’ylari gul isi bordir,
Qarisi bor uyning parisi bordir.
Xonadonda barcha yashagan ahil,
O’rtada mehr bor yo’q zarra qahr.
Farzandlar boshidan mehribon oqil,
Qarisi bor uyning parisi bordir.

O’tgan umridan rozi avlodlari go’zal hayoti uchun munosib xissa qo’sha olgan insonlargina o’zlarini baxtli hisoblashi mumkin. Shuning zamirida bu yili “Keksalarni e’zozlash yili” deb e’lon qilindi. Chunki Keksalar e’zozidagi yurt ning ertasi bordir. O’zbekistonda har bir yoshi ulug’ inson doimo farzandlar, el yurt ardog’ida tinchlik va farovonlikda yashaydi. Chunki Keksa yoshi ulug’ insonlarimiz bizning tengsiz hazinamiz zeroki unday umriboqiy topilmas bebaho hazinamiz ardog’imizdadur. Qush uyida ko’rganini qiladi degan fikr bejiz emas hozir biz buva-yu, buvijonlarimizni asrab avaylasak kuni kulib biz ham huddi shunday ardog’ida bo’lamiz. Ularga atab qurilgan kasalxonalar. Dam olish maskanlari-yu xotira maskalari ham buning dalilidir.
Qay bir uyda yoshi ulug’ inson bor ekan o’sha xonadon fayzli tarovatli va tinch-osoyishta bo’ladi. “Qarisi bor uyning pari bor” chunki qadimda ota bobolarimizning pand nasihatlari-yu ibratli so’zlari bizni yaxshilikka elparvarlikka, insoniylik hislatlari mujassam bo’ladi. Ularning borligi uyimizning barakasidir. Ahir aytishadiku “Qarisi bor uyning pari bor” shu birgina so’zning o’zida ham olam-olam ma’no bor. Ularning ko’zlaridagi faxr va xursandchilik tuyg’ularini ko’rib turish ham baxt demakdir. Ayniqsa mahallada bo’ladigan tadbirlarda xonadon to’rida savlat to’kib o’tirgan, to’y boshida duoga qo’l ochgan buvayu buvijonlarimizni ko’rganda qalbdagi mehr tuyg’usi yanada yuksaladi. Shu nuroniy qatorida mening ham buvijonim bor. U kishi yaqinda 74 yoshni qarshilagan bo’lsalarda tetik bardam va hamon mehnatkash inson. Mening buvajonim mahallamizning faxri. Chunki buvajonim mahallamizdagi eng yoshi ulug’ inson. Mahallamizda bo’ladigan to’y marosimlar u kishisiz o’tmaydi. Mahalladagi 7 yoshdan 7 yoshgacha har bir inson u kishini o’zgacha hurmat qiladi. Kerakli ishlarda doim maslahat olgani keladi. Buvim ham buvamga hamroh bizning tarbiyamizda ham ular juda katta namuna va hayotning bir katta maktabidir.
Sendan olam emas, so’radim mehr,
Otajon desan gar quvonib ketar.
Senda o’zingdan ko’pdir haqqi bor ahir,
Bir bor mehring tafti shuni o’zi yetar.

Onang ko’zlaridan oqqan yoshlarga,
Rahming kelmaydimi bag’ri tosh dilband.
Seni duo qilib mehr kutganda,
Bor mehring ber bo’lgin chin farzand.

Yoshi ulug’ isnonlarga ehtirom va g’amho’rlik ko’rsatish jamiyat ma’naviyati hamda madaniyati nechog’li yuqori darajada ekanini namoyon etadigan ko’rsatkichdir, — deya yozadi muallif. – O’zbek xalqi bunday yuksak axloqiy sifatlarga necha-necha asrlardan buyon og’ishmay amal qilib keladi. Keksa avlod vakillarini e’zozlash mamlakat mustaqilligining dastlabki kunlaridan boshlaboq davlat siyosatodagi ustuvor yo’nalishlardan biri ekani esa bu fikrni yanada yaqqol tasdiqlaydi. Izchil iqtisodiy taraqqiyot aholi, jumladan, keksa avlod vakillarining hayot darajasi muttasil oshib borishini ta’minlanmoqda. Urush va mehnat fronti faxriylariga bepul tibbiy xizmat ko’rsatilishi, ularning sanatoriy-sog’lomlashtirish muassasalarida davolanishi, boshqa zarur vositalar bilan ta’minlanishi ham davlat rahbariyatining doimiy e’tiboridadir. 2015-yilning 18-fevralida O’zbekiston Respublikasi Prezidenti qarori bilan tasdiqlangan “Keksalarni e’zozlash yili” Davlat dasturi bu ezgu ishlar ro’yobida dasturilamal bo’lmoqda.
Deydilar, dunyoning doim bir kam,
Yaxshilik qilish ham osonmas biroq.
Mening nazarimda, yaxshilikdan ham,
Uning qadrin bilmoq mingbor yaxshiroq.
Keksalarga hurmat va ehtirom, mehr-oqibat ko’rsatish ma’naviy hayotimizning ajralmas qismiga aylangan. Qariyalar nafaqat Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan, balki hamisha davlatimiz rahbari, hukumatimiz va biz yoshlarning cheksiz g’amxo’rligidan bahramadn bo’lib yashashmoqda. Keksalarni e’zozlash yilida bu e’tibor yanada kuchaydi. O’zbekistondek jannatmakon diyorda tug’ilib, bag’ri keng va mehri daryo insonlar orasida yashayotgan nuroniylarimiz bundan benihoya mamnun. Yurtimizda tinchlik osoyishtalik doimo barqaror bo’lsin va xalqimiz farovonligi yanada yuksalaversin degan so’zlarni bot-bot takrorlaydigan yoshi ulug’ keksalarimiz doimo bizning e’tiborimiz markazida. Har bir yoshi ulug’ inson bor ekan bu e’tiborning shirin so’zning gadosi bo’ladi. CHunki yoshi ulug’ insonlar hayotning past-u balandini, og’ir va yengil sinovlarini boshidan o’tkazib qilgan mehnatlarining rohatini ko’radigan bir vaqtda farzandlaru nabiralar davrasida hurmat e’tiborida ularning kamolini, baxtli kunlarida birga bo’lib o’tkazadigan vaqt. Ularning xizmatlarida bo’lib oq fotiha-yu duolarini olish ham sharafli ma’suliyatdir. Bir so’z bilan aytganda oqil, dono donishmadnlarni uzoqdan qidirmang chin donishmand va tarbiya o’chog’i bo’lgan nuroniylarimizni qadriga yetib e’zoz aylaylik. Ularga har doim qo’limi ko’ksimizda ta’zimdamiz.
Otajon,onajon...
Ming bor uzr, qaddingizni bukkanmiz biroz,
Har birimiz sochingizga tushgan bitta oq.
Bitta ajin, ko’nglingizni ranjitganimiz rost,
Lek baribir yurak toza, qalbingiz oppoq.

Belingizga bugun quvvat, ko’zga nur bo’lib,
Sochingizga tushgan har bir oqlardan so’roq.
Yuzlardagi ajinlarni tarqatmoq bo’lib,
Ta’zim qilib, bosh egamiz niyatlra oppoq.

Nabiralar qurshovida bo’ling bir umr,
Biz farzandlar tegrangizda girdikapalak.
Qutlug’ yoshingizga yana qo’shilsin umr,
Yaratganning panohida asrasin falak.

Qarshi shahar 2-umumiy o'rta ta'lim maktabi