топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўтказилган “Бахтиёрлар диёри”кўрик-танлови

Танловлар

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги  ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигитизимида 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури”да Касб-ҳунартаълими муассасалари ўқувчи-ёшлари ўртасида “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт!” деган шиор остида “Бахтиёрлар диёри” номли маънавий-маърифий тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш режалаштирилган.

Мазкур танловни ўтказиш юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунартаълими маркази, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси,Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази томонидан жорий йил 9 апрел куни қабул қилинган  21 қ.қ.,7/қ/қ, 108, 01-сон қарори билан тасдиқланган Низомда жорий йилнинг апрель-май ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар миқёсида касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари томонидан танловнинг саралаш ва ҳудудий босқичи ўтказилди.
Шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 29 май куни Самарқанд             1-Педагогика коллежида  касб-ҳунар коллежлари ўқувчи-ёшлари ўртасида бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда Самарқанд темир йўл транспорт касб-ҳунар коллежининг “Афросиёб” жамоаси ғолиб бўлиб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. 
 Тошкент шаҳар касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан ҳам таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшларўртасида ҳам “Бахтиёрлар диёри” кўрик-танлови ташкил этилди.
Танлов ўқувчи-ёшлар ўртасида миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни  ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб беришга йўналтирилган маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш орқали ёшлар онги ва шуурида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик  фазилатларини шакллантиришга хизмат қилади.Шунингдек, ўқувчи-ёшлар ўзлари таҳсил олаётган таълим муассасаларида олиб борилаётган ибратли ишлар, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида рўй бераётган ўзгаришлар, Мустақиллик даври шароитида ёшларга берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланишни ўсиб келаётган ёш авлод вакилларига кенг тарғиб қилиш, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва мақсадли ташкил этиш, улар ўртасида дўстлик ва ижодий яқинликни ўрнатиш, ёшлар маънавиятини янада юксалтиришдан иборат.
 Кўрик-танловнинг Ҳакамлар ҳайъати хулосасига  кўра Тошкент шаҳар педогогикаколлежи танлов ғолиби бўлди.
Шундай тадбирларимиз Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги касб-ҳунар ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилган тадбирларда  халқимиз тинчлиги, фаровонлиги йўлида фидокорона фаолият олиб бораётган, меҳнат ва шижоати билан ёшларга ибрат бўла оладиган, давлат эътирофига сазовор бўлган қаҳрамонларимиз, шоир ва ёзувчилар, устозлар, маданият ходимлари, спорт усталари, санъаткорлар билан бир қаторда санъат, маданият, спорт соҳасида шунингдек, “Ниҳол”, “Зулфия”, “Келажак овози”, “Янги авлод” ҳамда “Баркамол авлод”каби маданият ва спорт мусобақаси ва фестиваллар ғолиблари билан учрашувлар ўтказилди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.