топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Инновацион ғояларимиз - Ватанимиз равнақи учун

Танловлар

            Яқинда вазирлик ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази залида Олмазор тумани “Ёшлик” шаҳарча ҳокимияти, ЎзХДП  “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси Кенгаши билан ҳамкорликда “Биз бўлмасак, Ким?” кўнгилли ёшлар гуруҳи томонидан талаба-ёшлар ўртасида “Инновацион ғояларимиз — Ватанимиз равнақи учун” шиори остида, лойиҳалар  кўрик-танлови  ўтказилди.

 
  Кўрик-танловда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ЎзХДП фракцияси аъзоси А.Умаралиев, ЎзХДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Х.Бабаханов, Олмазор туман 4-сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Арипов, Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси бўлими раиси У.Аҳмедов ҳамда Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ўқувчилари иштирок этишди.
Бугунги кунда давлатимиз томонидан яратилган кучли ижтимоий ҳимоя тизими асосида жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг ҳимоясини кучайтириш юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида қабул қилинган Дастур ижросини  таъминлаш, ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфааатларини ҳимоя қилиш, айниқса ногиронлиги бўлган ёшларнинг орзу умидлари, уларнинг интилишларини рўёбга чиқариш мақсадида кўрик-танлов ташкил этилди.
Танловда “Сайёр дастурхон” лойиҳаси билан иштирок этган ЎзМУ  Ижтимоий фанлар факультети 1-курс магистранти Мансуров Улуғбек 1-ўрин; “Ёруғ йўл” деб номланган лойиҳаси бўйича ЎзМУ Математика факультети 2-курс магистранти Бабаджанов Содиқжон 2-ўрин; “Бор имкониятдан фойдаланиш бу юксалиш гаровидир” лойҳаси бўйича Собирова Муниса 3-ўринни қўлга киритишди. 
         Кўрик-танловда иштирок этишган ногронлиги бор шахс талабаларгаюқоридаги ташкилотлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.