топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Футбол мавсуми янгиликлари

Танловлар

Мамлакатимизда талаба-ёшларни жисмоний баркамол қилиб тарбиялаш, уларни турли спорт тадбирлари орқали соғлом турмуш тарзига йўналтиришга катта аҳамият берилмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Футбол федерацияси ўртасида 2017 йил 27 декабрда имзоланган ҳамкорлик меморандумига асосан футбол бўйича Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Ўзбекистон Футбол федерацияси” Кубоги мусобақалари ўтказилди. Мусобақаларда жами 18 та жамоа иштирок этди.
Жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон миллий университети футбол майдонида мазкур мусобақаларнинг финал ўйинлари Тошкент ирригация ва қишлоқхўжалигини механизациялаш инженерлари институти ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари ўртасида бўлиб ўтди. Ўйинда ҳисоб очилмади. Жамоалар 11 метрлик пеналти тўпларини амалга оширишди. Пеналтилар бўйича кураш ниҳоятда ҳаяжонли дақиқалар остида кечди. Хатолар ва голлар ҳисоби тенглиги давом этиб борди. Ғолибликни тўп тепишдаги биргина хатолик ёки урилган тўп аниқлаб беради. Ҳисоб 8:8 га етди, аммо тўп тепиш навбатиТошкент ирригация ва қишлоқхўжалигини механизациялаш инженерлари институтида эди. Улар бу имкониятдан унумли фойдаланди ва навбатдаги, ҳал қилувчи голни киритиб, 9:8 ҳисобда ғолиб бўлишди. Тошкент ирригация ва қишлоқхўжалигини механизациялаш инженерлари институти футбол жамоаси ҳудудий босқичга йўлланма олишди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.