топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Вебстер университети вакиллари Тошкентдаги ҳамкор ОТМларга ташриф буюришди

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Жорий йил 18-21 февраль кунлари юртимизда Вебстер университети проректори Дж.Шустер бошчилигидаги делегация аъзолари меҳмон бўлиши ҳақида хабар берган эдик. 
 АҚШ делегацияси  ташриф доирасида бугун Тошкент давлат иқтисодиёт ва Тошкент ахборот технологиялари университетига ташриф буюришди.
 Вебстер университети вакиллари ТДИУда ҳамкорликда очилаётган филиалига аризаларни қабул қилиш жараёни, ўқув жараёни учун ажратилган хоналар, уларнинг МБА магистратура дастурини ишга тушириш талаблари асосида жиҳозланиши ҳолати билан танишдилар. 
Шундан сўнг томонлар Марказий Осиёда илк маротаба ташкил этилаётган MBA (Project Managament) магистратура дастурини университетда ташкил этиш, қабул жараёнларини муваффақиятли амалга ошириш ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Тошкент ахборот технологиялари университетида Вебстер университети вице-президенти Джон Пайл, университети проректори Дж.Шустер, ТАТУ раҳбарияти  ҳамда ҳамкорликда ташкил этилаётган «Бизнес бошқаруви (MBA)» магистратура дастурига ўқишга ҳужжат топширган талабалар иштирокида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Вебстер университети вакиллари талабалар билан  “Лойиҳаларни бошқариш” мутахассислигида малакали кадрлар тайёрлаш, ўқув жараёнининг олиб борилиши ҳақида суҳбатлашишди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.