топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Тошкент тиббиёт академиясида ўзбекистон ёшлар иттифоқи бўйича самарали тизим яратилди

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
 
Ёшлар – келажак бунёдкори
 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йилнинг 30 июнидаги “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотининг 4-қурултойида иштирок этдилар ва бошлангич ташкилот фаолиятига баҳо бердилар. Қурултойда ташкилот ёшларни манфаатларини тўлақонли ҳимоя қила олмаганлиги сабабли Ўзбекистон Ёшлар иттифоқини ташкил қилишни таклиф этдилар.
Президентимизнинг бу таклифини Ўзбекистон ёшлари кўтаринкилик билан қабул қилишди. Шу муносабат билан 2017 йил 5 июлда ПФ-5106 “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги фармони ва 18 июлдаги ПҚ 3138 сонли “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлар қабул қилинди. Шу муносабат билан Тошкент тиббиёт академиясида 12 сентябр фаол ёшлар билан биргаликда Ёшлар иттифоқи бошлангич ташкилотини ташкил этиш таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Бу таклифни Академия ёшлари бир овоздан қабул қилишди. Шундан сўнг академияда сайловлар бўлиб ўтди. 10 сентябрдан 15 сентябргача Ёшлар иттифоқи бошлангич ташкилотининг гуруҳ етакчилари сайловлари, 15 сентябдан 18 сентябргача Ёшлар иттифоқи бошлангич ташкилотининг факультет етакчилари ва 19 сентябрда академия ёшлар иттифоқи БТга етакчилигига сайлови ўтказилди.
Сайловлар кўп номзодлилик, ошкоралик ва шоффофлик асосида ўтказилди. Номзодларни тарғибот қилишлари учун академия маъмурияти томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилди.     
2017 йил 30 сентябр куни Олий ва ўрта маҳсус таълим вазири И.У.Маджидов билан 2017 йил 5 июлда ПФ-5106 “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги фармонининг ижроси юзасидан  Республикамизнинг барча ОТМларидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг етакчилари билан бир қаторда Тошкент тиббиёт академияси Ёшлар иттифоқи БТнинг етакчилари билан ҳам очиқ мулоқот тарзидаги видеоконференция ўтказилди.
Видеоконференцияда:
1.                 ТТА Ёшлар иттифоқи етакчиси С.И.Мавлянов;
2.                 Даволаш факультетининг етакчиси В.Ё.Хусанов; 
3.                 Даволаш факультетининг 5-курслар бўйича етакчиси Т.Валихўжаев;
4.                 Тиббий педагогика факультети етакчиси Ж.М.Умаров;
5.                 Олий маълумотли хамшира факультетидан Н.Ш.Убайдуллаева;
6.                 Тиббий профилактика факультети етакчиси И.О. Отажонов;
7.                 Магистратура босқичиетакчиси Ж.Х.Турсуновкаби етакчилари иштирок этдилар.
Видеоконференция давомида Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У.Маджидов талабалар ва Ёшлар иттифоқининг фаолларидан фикр ва мулоҳазалар ўртоқлашиб, жумладан:              
-         Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи  2017 йил 22 августдаги  39 сонли, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2017 йил 22 августдаги 10-сонли қўшма қарорига 2-иловасида қайд қилинган тузилмага асосан 13 та йўналиш ва раис билан 14 нафар етакчидан иборат  кенгаш таркибида ишни бориш тартиби ва шаклланиш жараёни ҳусусида;
-         Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ОТМлардаги БТларга етакчиларларнинг сайланишини ўтказилиш тартиби ҳусусида;
-         Ҳар бир вилоятдаги ОТМларда Ёшлар иттифоқининг тармоқлардаги етакчиларини савияси ва лидерлик қобилиятларини яна бир бор кўриб чиқиш ва масъулиятлилик ҳиссини ошириш даражасини ўрганиш ҳусусида сўз юритилди.
Уч соат давом этган видеоконференцияда Ёшлар иттифоқининг фаоллари Олий ва ўрта маҳсус таълим вазири И.У.Маджидовга саволлар ва муаммолар бўйича мурожаат қилдилар.
Тадбирда Ёшлар етакчилари томонидан олий таълим ёшларининг бўш вақтини самарали ташкил этиш, тўгараклар тармоғини ривожлантириш, дарсликлар, хуқуқий ва бадиий адабиётлар таъминланган ахборот-ресурс марказларини ташкил этиш, замонавий спорт залларини барпо этиш борасида таклифлар билдирилди. 
Шу билан бирга, баркамол ва соғлом авлодни вояга етказиш, уларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва бандлигини таъминлаш борасида Олий таълим билан ёшлар иттифоқи ташкилотининг ҳамкорликда ишлаши таклифи берилди.     
Ёшлар иттифоқининг фаоллари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинди ва вазирлик масъул ходимларига тегишли кўрсатмалар берилди.
 
 
С.И.Мавлянов
ТТА Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси 
Р.Б.Полванов
ТТА Тиббий психология йўналиши 3 босқич магистранти
 

0 изоҳ

Мақола муаллифи изоҳ қолдиришни маън этган.