топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Тошкент педиатрия тиббиёт институти умумтаълим мактаблари билан меморандум имзолади.

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
  Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг қўшма қарорига биноан, 2018 йил 13 апрель куни  Тошкент педиатрия тиббиёт институти Тошкент шаҳридаги бир қатор умумтаълим мактаблари билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолашди.
Институт ректори Б.Даминов  бириктирилган мактаб раҳбарлари билан ўтказилган сухбатда умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг илм-фан ва касб-ҳунарга бўлган қизиқишини кучайтириш, институт профессор-ўқитувчиларининг илмий-педагогик салоҳияти ва тажрибаларидан самарали фойдаланган ҳолда илғор ўқитиш услубларини умумтаълим мактабларидаги таълим жараёнига мос равишда татбиқ этиш каби муҳим ва долзарб вазифаларни ҳамкорликда амалга ошириш ҳақида ўз фикрларини билдирди.

 





                                                                                               Маънавият ва маърифат бўлими
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.