топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Тошкент давлат аграр университетида Германиянинг Лейбниц номидаги қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институти (ИАМО) нинг қўшма кафедраси очилди

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
 
 
Жорий йилнинг 29 октябрь куни Тошкент давлат аграр университетида Германиянинг Лейбниц номидаги қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институти (ИАМО) нинг “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” кафедраси филиали очилди.
Тошкент давлат аграр университети Лейбниц университети билан 2015 йилдан бошлаб ҳамкорликни йўлга қўйган.   ;Икки университетнинг шу йиллар давомида ҳамкорлиги самарали давом этиб, бугунги кундаги филиалнинг очилиши ҳам икки нуфузли олийгоҳни мавқеини, қишлоқ хўжалигидаги ишларини самарали йўлга қўйишда катта аҳамиятга эга эканлигини кўришимиз мумкин.  Лейбниц университети (ИАМО) QS рейтинг тизими бўйича жаҳонда 561 ўринни эгаллайди.
Университетда 200дан ортиқ профессор-ўқитувчилар 4 та факулътет фаолият юритади ва 2000 нафар магистр ва докторантлар таҳсил олади.
(ИАМО) — минтақавий қишлоқ хўжалиги соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш режалаштирилган. Шу жумладан, аграр соҳасига оид  аграр сиёсати, озиқ-овқат хафсизлиги, қишлоқ ҳудудларида тадбиркорликни ривожлантириш, фермер хўжаликларини бошқариш ва атроф муҳит муҳофаза қилиш каби масалалар ўрганилади.
ИАМО 20 дан ортиқ марказий Осиё ва Россия Федерацияси университет ва илмий-тадқиқот институтлари билан илмий-академик ҳамкорликни ўрнатган.
2018 йилда Тошкент давлат аграр университети ректори, академик  Ботиржрон Сулаймонов ИАМО директори Томас Глаубен билан учрашиб, икки томонлама илмий-академик фаолиятни кенгайтириш бўйича англашув меморандумни имзоланган. Ушбу хужжат асосида бугунги кунда ТДАУ да ИАМО нинг кафедраси филиали очилди.
Кафедрада 3 та докторант ва 2 та магистрант учун Германиянинг “Фолькцваген” фонди 4 йилга мулжалланган стипендия ажратган.
Шу билан бирга кафедрада Германиянинг 3 та профессор ўқитувчиси мунтазам равишда фаолият олиб бориб, докторантларга илмий рахбарлик қилиши кўзда тутилган.       
 

0 изоҳ

Мақола муаллифи изоҳ қолдиришни маън этган.