топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+46.50
avatar

Таълим ва тараққиёт

Батафсил

Бошланғич таълим самарадорлиги

Илм-фан
Халқ таълими вазирлиги томонидан “Бошланғич таълимни модернизациялаш орқали ўқув-тарбия жараёни сифати ва самарадорлигини ошириш” мавзусида бошланғич таълим ўқитувчиларининг форуми ташкил этилди.

"Меҳрибонлик" соғломлаштириш оромгоҳида -"Ёз-2016" йил IV мавсум якунланди

Илм-фан
Республика «Меҳрибонлик уй»лари тарбияланувчилари ёзги дам олиш мавсумини «Меҳрибонлик» соғломлаштириш оромгоҳида ўтказдилар. Мана ниҳоят болажонлар орзиқиб кутган кунлар ҳам етиб келиб, дам олишнинг охирги IV  мавсуми-жорий йилнинг 06 августидан -15 августга қадар деб белигиланган муддати ҳам якунига етди. Мазкур мавсумда Андижон, Сурхондарё, Бухоро, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари тарбияланувчилари ҳордиқ чиқардилар.
«Ёз-2016» йил мавсумини чиройли якунланиши ва тарбияланувчи болажонлар қалбига шодонлик улашиш учун Оромгоҳ директори ва Бош тарбиячи, етакчи тарбиячи ва бошқа ходимлар томонидан жуда катта тайёргарлик кўрилган. Оромгоҳда болажонларнинг мазмунли дам олишлари ва бўш вақтларини мароқли таъминлаш мақсадида 30дан зиёд тўгараклар мунтазам ишлаб турди. Тўгарак аъзолари ўртасида

Англиянинг бирмингем университети билан ҳамкорлик

Илм-фан
Тошкент тиббиёт академиясининг чет эл нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари янада кенг авж олмоқда. Хабарингиз бор, ўтган 2015 йилда академиямиз бир нечта чет эл ўқув юртлари билан биргаликдаги Эрасмус плюс доирасида халқаро грантларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Қўлга киритилган энг нуфузли грантлардан бири бўлмиш – Англиянинг Бирмингем СИТИ университети билан хамкорлик доирасида педагоглар тажриба алмашуви  йўлга қўйила бошланди.
Шу йилнинг 23 апрелидан 3 май кунлари Грант рахбари, ТТА илмий ишлар проректори, Ш.А.Боймурадов Бирмингем университетида бўлиб қайтди. Сафар давомида:
1.      Бирмингем СИТИ университети рахбарияти, факультет деканлари, кафедра мудирлари билан учрашиб, бир қанча ҳамкорлик ишлари бўйича

Сунъий электр магнит майдонларнинг инсон организмига салбий таъсири

Илм-фан
   Нерв системасига таъсири. Нерв системаси ва у билан узвий боғлиқ бўлган юрак-томир системаси ЭММ таъсирига энг сезувчан ҳисобланади, чунки улар ташқи электрик сигналларга жавоб берадиган биоэлектрик системалардир. ЭММ билан алоқада бўлган кишиларнинг айнан нерв системаси турли характерларда бузилиши натижасида бош оғриғи, чарчаш,

“Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли” мавзусидаги тадбир

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
2016 йил 7 апрель куни соат 13:00да Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси Кенгаши ва Р.Глер номидаги мусиқа академик лицейи билан ҳамкорликда “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли” мавзусидаги маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтади.

ZiyoNET порталида имтиҳон билетлари

Илм-фан

ZiyoNET порталининг “Кутубхона” бўлимига 2015-2016-ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синфдан 9-синфгача бўлган ўқувчиларга мўлжалланган табиий, аниқ ва ижтимоий фанлардан босқичли назорат имтиҳон материаллари ва методик тавсиялар тўпламлари жойлаштирилди.
1. 4-синф она тили, математика, жисмоний тарбия фанларидан

Илмий-методологик семинар ташкил этилди

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
2016 йил 12 феврал куни Жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида илмий-методологик семинар ташкил этилди. Семинарни институт маънавий-маърифий ва илмий ишлар проректори М.Мусурмонова кириш сўзи билан очиб берди. У сўзида семинарнинг ташкил қилиниши ва мақсади ҳақида тўхталиб ўтди ҳамда

Кеклажак авлод камолотида оила ва таълим муҳитининг роли

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Бугун Республика илмий педагогика кутубхонасининг ўқув залида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида “Кеклажак авлод камолотида оила ва таълим муҳитининг роли” мавзусида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар ХТХҚТМОИ нинг 25 тингловчилари, яъни маънавият ва маърифат ишлари бўйича мактаб директорларининг ўринбосарлари ҳамда кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар. Тадбир кутубхонанинг китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Холсоат Чориеванинг кутубхонада ўтказилаётган “Очиқ эшиклар куни” муносабати билан кутубхона тарихи ва фаолияти, кутубхонада мавжуд бўлган адабиётлар, электрон китоблар, китоб кўргазмалари хақидаги маърузалари билан бошланди. Шундан сўнг кутубхонамиздаги маънавият ва маърифат сохасига оид адабиётлар,

Очиқ эшиклар куни

Илм-фан
Халқ таълими ходимлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ва улар  ўртасида тажриба алмашишни  йўлга қўйиш мақсадида 2016 йилнинг январь ойидан бошлаб Республика илмий педагогика кутубхонасида  фан ўқитувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири  ўтказиб  келинмоқда.
 “Очиқ эшиклар куни” тадбири доирасида фанлар бўйича республикамиз ва хорижда нашр қилинган минглаб адабиётлар, газета ва журналлар, профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишлари кўргазмаси ташкил этилмоқда ҳамда фан арбоблари ва мутахассислари билан турли хил семинар ва конференциялар, учрашувлар ўтказилмоқда.


Тошкент давлат аграр университетида “Ўзбекистон Республикасининг ер фонди ва ундан фойдаланиш” ресурс-ахборот маркази ташкил қилинди

Илм-фан

Тошкент давлат аграр университетида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД), Глобал Экологик Жамғарма (ГЭЖ) ва “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистоннинг тоғли, ярим чўл ва чўл ландшафтларида суғорилмайдиган қурғоқчил ерларни рақобатли эксплуатация қилиниши натижасида табиий

Соғлом она ва бола – бахтли келажак асоси.

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
2016 йил 23 январида Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат Тиббиёт институти Ахборот ресурс маркази ўқув залида Бухоро вилояти  хотин-қизлар “Олима”  уюшмасининг  “Соғлом она ва бола – бахтли келажак асоси”  мавзуидаги илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.  Олима аёллларнинг ушбу

“Ta’lim jarayonida axborot-kommunikasion texnologiyalardan foydalanishning dolzarb muammolari” mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi o’tkazildi.

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Jizzax viloyati xalq ta’limi xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish institutida 2015 yil 20 noyabr kuni 2015-yil “Keksalarni e’zozlash yili”ga bag’ishlab “Ta’lim jarayonida axborot-kommunikasion texnologiyalardan foydalanishning dolzarb muammolari” mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasio’tkazildi.
Konferensiya quyidagi sho’balar asosida tashkil etiladi:
1. Maktabgacha, boshlang’ich va maxsus ta’lim tizimida axborot-kommunikasion texnologiyalaridan foydalanishni takomilashtirish.
2. Umumta’lim fanlarini o’qitishda axborot-kommunikasiya texnologiyalaridan foydalanish orqali ta’lim-tarbiya samaradorligini oshirish.
3. Uzluksiz ta’lim tizimida mutaxasiss kadrlar tayyorlash jarayonida  axborot-kommunikasion texnologiyalar asosida kasbiy kompetentlikni yuksaltirishning o’ziga xos xususiyatlari.
4. Malaka oshirish va qayta tayyorlash tizimida fanlarni o’qitish jarayonida axborot-kommunikasion texnologiyalaridan  foydalanishning usul va vositalari.

Ta’lim olish va ilmiy faoliyat bilan shug’ullanish yoshlarning qonuniy huquqlaridir

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Abduraximova Farangiz Maxmudovna ( SamDCHTI “ Tarjima nazariyasi va amaliyoti” fakulteti o’qituvchisi)
Nuritdinov  Abdulatif  Abduraxmanovich  ( SamDCHTI“     Tarjima nazariyasi va amaliyotifakulteti  talabasi)
Kohna zaminimiz odamlari konglida ustuvor bolgan adolat, haqiqat, imon, oliyjanoblik, bagrikenglik, mardlik, tantilik kabi ulughislatlar bu muborak hujjatKonstitutsiyamizda munosib orin olgan.
( I.A. Karimov)
Mustaqil O’zbekiston Respublikasi o’z  taraqqiyot yo’lini belgilab olar ekan, demokratik huquqiy davlat va adolatli fuqarolik jamiyati qurishni o’z oldiga pirovard maqsad qilib qo’ydi. Bu oliy maqsad yo’lida shu kungacha ko’pdan ko’p ishlar amalga oshirildi. Ma’lumki, demokratik huquqiy davlat va adolatli fuqarolik jamiyatini Konstitutsiya va qonun ustunligiga erishmay, ularni ham normativ hujjatlarda, ham amalda ta’minlamay turib qurib bo’lmaydi.O’zbekiston Respublikasining Prezidenti I.A.Karimov  ta’kidlaganidek: “ Huquqiy davlatning asosiy belgisi – barcha fuqarolarning qonun oldida tengligi, Konstitutsiya va qonunlarning ustunligi ta’minlanishidir”.

Замонавий дарс

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Замонавий дарс ва унга булган педагогик услубий талаблар.
   
 Мустакил Узбекистоннинг порлок келажаги ёш авлодни баркамол килиб тарбиялашни талаб этади.Баркамол инсонни тарбиялашда эса замонавий дарснинг алохида урни бор хаёт гултожи хисобланган инсоннинг  камолот даври, инсон булиб шаклланиш  онлари мактабда кечади. Инсон улгайганда унга обру-эътибор келтирув барча фазилатлар болалигида шаклланади. Шунинг учун хам укитувчиизланиб урток, замон талабига мос бермоги лозим.

Таълим жараёнини инновациялар асосида ташкил этишнинг методик афзалликлари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
            Таълимда усуллар тўғри танланса, кўзланган натижага қисқа йўл билан эришиш мумкин. Таълим-тарбия соҳасининг тўхтовсиз такомиллашиб бориши ва янги имкониятларнинг юзага келиши умумтаълим муассасалари олдида турган вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш учун ўқитиш усулларини муттасил янгилаб туришни тақозо этмоқда.
Ж.Ғ.Йўлдошевнинг (1966) эътироф этишича, «Ўқув жараёнига янгича қарашнинг туб моҳияти шундан иборатки, ўқитишда ички мотивациядан (диққатни тортиш, ички туйғу, истак, заруриятни шакллантириш) келиб чиқиш керак. Ўқув жараёнида асосий ҳаракатлантирувчи куч – ўқувчи учун ҳам, ўқитувчи учун ҳам ички мотивация бўлиши керак. Бунда ўқувчилар билим олишга интилиши (худди бензини бўлмаса, автомашина ўрнидан қўзғала олмагани каби билим олмасанг, сенинг ҳаётдаги ўрнинг бўш, жамиятга қўшила олмайсан...) ва билим олишга эҳтиёж бўлиши керак, ўқиш мақсадлари ички эҳтиёжга айланиши керак». Ўқувчи реал ҳаётга кириб бориши ҳамда унда фаол иштирок этиши учун билим, кўникма ва малакалар билан бирга илмий билиш методларига эга бўлиши кераклигиини онгли равишда тушуниб етиши лозим.

Hamkorlikning yangi ufqlari

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Навоийда Германия давлатининг «Хорижий мактаблар марказий бошқармасининг немис тили бўйича координатори ва консультанти Свен Шрёдер навбатдаги ташриф билан бўлди.
 
Свен Шрёдер таълим муассасасида немис тили фанининг ўқитилиш даражаси ва ўқувчиларнинг билим даражалари билан яқиндан танишиш мақсадида Навоий давлат  кончилик инстиути қошидаги 2-сонли академик лицейида ўқитувчи Н.Қаҳҳорованинг немис тили фанидан дарс машғулотини „Хорижий тиллар” йўналиши 3-“С”-13 гуруҳидаги „Модал феъллар (Die Modalverben)” мавзусидаги дарс машғулотида иштирок этди. Дарсда  8 нафар ўқувчи иштирок этди. Дарс машғулоти давомида фан ўқитувчиси томонидан замонавий илғор-педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялардан кенг фойдаланилган ҳолда мавзу тушунтирилди. Жумладан, фан ўқитувчиси томонидан ўқувчилар диққатига ноутбук воситасида мавзуга оид аудио материал (немис тилида) эшиттирилди ва ўқувчилар матнда тушириб қолдирилган модал феълларни ҳамда шаҳар номларини нуқталар ўрнига ёзиб, матнни тўлдиришди ва ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан матнни якунлашди. Сўнгра, фан ўқитувчиси томонидан ушбу матн юзасидан ўқувчиларга саволлар берилди. Ўқувчилар берилган саволларга муносиб жавоб қайтаришди. Дарс давомида ўқувчилари фаол иштирок этишди ва мавзуга оид, модал феъллар иштирокида турли мазмундаги гаплар туздилар. Дарс якунида, Свен Шрёдер ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Свен Шрёдер ўқувчилар билан немис тилида эркин мулоқатда бўлди. Ўқувчилар координатор Свен Шрёдерга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожат қилди.

ZiyoNET ресурслари асосида сифатли таълим ва билим олиш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 августдаги 12-сон баёни билан тасдиқланган Дастурга мувофиқ Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг синфдан ташқари вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, вазирликнинг 2015 йил 18 августдаги 236-сонли буйруғи қабул қилиниб, мазкур буйруқ билан “Умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш, синфдан ташқари машғулотларни ташкил қилиш, маънавий-маърифий, маданий тадбирлар самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар” Дастури тасдиқланди. Ушбу дастур барча ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларига етказилиб, у асосида синфдан ташқари тўгараклар фаолиятини ташкил этиш вазифаси топширилди.
Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларниг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш мақсадида барча таълим муассасаларида фан тўгараклари, спорт секциялари, маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилишига катта эътибор қаратилмоқда.

В Узбекистане запущен сайт позволяющий отслеживать посещаемость и успеваемость ребенка

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Новый сайт eka.uz позволит родителям подробно отслеживать посещаемость ребенка в образовательном учреждении, его успеваемость, а также проверять наличие домашнего задания.
Благодаря новой системе родители путем получения ежедневных СМС-сообщений будут знать, был ли ребенок в школе, какие оценки он получил (к ним будут прилагаться примечания педагога), какое домашнее задание дал учитель.