топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+46.50
avatar

Таълим ва тараққиёт

Батафсил

Англиянинг бирмингем университети билан ҳамкорлик

Илм-фан
Тошкент тиббиёт академиясининг чет эл нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари янада кенг авж олмоқда. Хабарингиз бор, ўтган 2015 йилда академиямиз бир нечта чет эл ўқув юртлари билан биргаликдаги Эрасмус плюс доирасида халқаро грантларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Қўлга киритилган энг нуфузли грантлардан бири бўлмиш – Англиянинг Бирмингем СИТИ университети билан хамкорлик доирасида педагоглар тажриба алмашуви  йўлга қўйила бошланди.
Шу йилнинг 23 апрелидан 3 май кунлари Грант рахбари, ТТА илмий ишлар проректори, Ш.А.Боймурадов Бирмингем университетида бўлиб қайтди. Сафар давомида:
1.      Бирмингем СИТИ университети рахбарияти, факультет деканлари, кафедра мудирлари билан учрашиб, бир қанча ҳамкорлик ишлари бўйича

Сунъий электр магнит майдонларнинг инсон организмига салбий таъсири

Илм-фан
   Нерв системасига таъсири. Нерв системаси ва у билан узвий боғлиқ бўлган юрак-томир системаси ЭММ таъсирига энг сезувчан ҳисобланади, чунки улар ташқи электрик сигналларга жавоб берадиган биоэлектрик системалардир. ЭММ билан алоқада бўлган кишиларнинг айнан нерв системаси турли характерларда бузилиши натижасида бош оғриғи, чарчаш,

“Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли” мавзусидаги тадбир

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
2016 йил 7 апрель куни соат 13:00да Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси Кенгаши ва Р.Глер номидаги мусиқа академик лицейи билан ҳамкорликда “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли” мавзусидаги маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтади.

ZiyoNET порталида имтиҳон билетлари

Илм-фан

ZiyoNET порталининг “Кутубхона” бўлимига 2015-2016-ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синфдан 9-синфгача бўлган ўқувчиларга мўлжалланган табиий, аниқ ва ижтимоий фанлардан босқичли назорат имтиҳон материаллари ва методик тавсиялар тўпламлари жойлаштирилди.
1. 4-синф она тили, математика, жисмоний тарбия фанларидан

Илмий-методологик семинар ташкил этилди

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
2016 йил 12 феврал куни Жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида илмий-методологик семинар ташкил этилди. Семинарни институт маънавий-маърифий ва илмий ишлар проректори М.Мусурмонова кириш сўзи билан очиб берди. У сўзида семинарнинг ташкил қилиниши ва мақсади ҳақида тўхталиб ўтди ҳамда

Кеклажак авлод камолотида оила ва таълим муҳитининг роли

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Бугун Республика илмий педагогика кутубхонасининг ўқув залида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида “Кеклажак авлод камолотида оила ва таълим муҳитининг роли” мавзусида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар ХТХҚТМОИ нинг 25 тингловчилари, яъни маънавият ва маърифат ишлари бўйича мактаб директорларининг ўринбосарлари ҳамда кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар. Тадбир кутубхонанинг китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Холсоат Чориеванинг кутубхонада ўтказилаётган “Очиқ эшиклар куни” муносабати билан кутубхона тарихи ва фаолияти, кутубхонада мавжуд бўлган адабиётлар, электрон китоблар, китоб кўргазмалари хақидаги маърузалари билан бошланди. Шундан сўнг кутубхонамиздаги маънавият ва маърифат сохасига оид адабиётлар,

Очиқ эшиклар куни

Илм-фан
Халқ таълими ходимлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ва улар  ўртасида тажриба алмашишни  йўлга қўйиш мақсадида 2016 йилнинг январь ойидан бошлаб Республика илмий педагогика кутубхонасида  фан ўқитувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири  ўтказиб  келинмоқда.
 “Очиқ эшиклар куни” тадбири доирасида фанлар бўйича республикамиз ва хорижда нашр қилинган минглаб адабиётлар, газета ва журналлар, профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишлари кўргазмаси ташкил этилмоқда ҳамда фан арбоблари ва мутахассислари билан турли хил семинар ва конференциялар, учрашувлар ўтказилмоқда.


Тошкент давлат аграр университетида “Ўзбекистон Республикасининг ер фонди ва ундан фойдаланиш” ресурс-ахборот маркази ташкил қилинди

Илм-фан

Тошкент давлат аграр университетида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД), Глобал Экологик Жамғарма (ГЭЖ) ва “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистоннинг тоғли, ярим чўл ва чўл ландшафтларида суғорилмайдиган қурғоқчил ерларни рақобатли эксплуатация қилиниши натижасида табиий

Соғлом она ва бола – бахтли келажак асоси.

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
2016 йил 23 январида Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат Тиббиёт институти Ахборот ресурс маркази ўқув залида Бухоро вилояти  хотин-қизлар “Олима”  уюшмасининг  “Соғлом она ва бола – бахтли келажак асоси”  мавзуидаги илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.  Олима аёллларнинг ушбу

“Ta’lim jarayonida axborot-kommunikasion texnologiyalardan foydalanishning dolzarb muammolari” mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi o’tkazildi.

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Jizzax viloyati xalq ta’limi xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish institutida 2015 yil 20 noyabr kuni 2015-yil “Keksalarni e’zozlash yili”ga bag’ishlab “Ta’lim jarayonida axborot-kommunikasion texnologiyalardan foydalanishning dolzarb muammolari” mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasio’tkazildi.
Konferensiya quyidagi sho’balar asosida tashkil etiladi:
1. Maktabgacha, boshlang’ich va maxsus ta’lim tizimida axborot-kommunikasion texnologiyalaridan foydalanishni takomilashtirish.
2. Umumta’lim fanlarini o’qitishda axborot-kommunikasiya texnologiyalaridan foydalanish orqali ta’lim-tarbiya samaradorligini oshirish.
3. Uzluksiz ta’lim tizimida mutaxasiss kadrlar tayyorlash jarayonida  axborot-kommunikasion texnologiyalar asosida kasbiy kompetentlikni yuksaltirishning o’ziga xos xususiyatlari.
4. Malaka oshirish va qayta tayyorlash tizimida fanlarni o’qitish jarayonida axborot-kommunikasion texnologiyalaridan  foydalanishning usul va vositalari.

Ta’lim olish va ilmiy faoliyat bilan shug’ullanish yoshlarning qonuniy huquqlaridir

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Abduraximova Farangiz Maxmudovna ( SamDCHTI “ Tarjima nazariyasi va amaliyoti” fakulteti o’qituvchisi)
Nuritdinov  Abdulatif  Abduraxmanovich  ( SamDCHTI“     Tarjima nazariyasi va amaliyotifakulteti  talabasi)
Kohna zaminimiz odamlari konglida ustuvor bolgan adolat, haqiqat, imon, oliyjanoblik, bagrikenglik, mardlik, tantilik kabi ulughislatlar bu muborak hujjatKonstitutsiyamizda munosib orin olgan.
( I.A. Karimov)
Mustaqil O’zbekiston Respublikasi o’z  taraqqiyot yo’lini belgilab olar ekan, demokratik huquqiy davlat va adolatli fuqarolik jamiyati qurishni o’z oldiga pirovard maqsad qilib qo’ydi. Bu oliy maqsad yo’lida shu kungacha ko’pdan ko’p ishlar amalga oshirildi. Ma’lumki, demokratik huquqiy davlat va adolatli fuqarolik jamiyatini Konstitutsiya va qonun ustunligiga erishmay, ularni ham normativ hujjatlarda, ham amalda ta’minlamay turib qurib bo’lmaydi.O’zbekiston Respublikasining Prezidenti I.A.Karimov  ta’kidlaganidek: “ Huquqiy davlatning asosiy belgisi – barcha fuqarolarning qonun oldida tengligi, Konstitutsiya va qonunlarning ustunligi ta’minlanishidir”.

Замонавий дарс

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Замонавий дарс ва унга булган педагогик услубий талаблар.
   
 Мустакил Узбекистоннинг порлок келажаги ёш авлодни баркамол килиб тарбиялашни талаб этади.Баркамол инсонни тарбиялашда эса замонавий дарснинг алохида урни бор хаёт гултожи хисобланган инсоннинг  камолот даври, инсон булиб шаклланиш  онлари мактабда кечади. Инсон улгайганда унга обру-эътибор келтирув барча фазилатлар болалигида шаклланади. Шунинг учун хам укитувчиизланиб урток, замон талабига мос бермоги лозим.

Таълим жараёнини инновациялар асосида ташкил этишнинг методик афзалликлари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
            Таълимда усуллар тўғри танланса, кўзланган натижага қисқа йўл билан эришиш мумкин. Таълим-тарбия соҳасининг тўхтовсиз такомиллашиб бориши ва янги имкониятларнинг юзага келиши умумтаълим муассасалари олдида турган вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш учун ўқитиш усулларини муттасил янгилаб туришни тақозо этмоқда.
Ж.Ғ.Йўлдошевнинг (1966) эътироф этишича, «Ўқув жараёнига янгича қарашнинг туб моҳияти шундан иборатки, ўқитишда ички мотивациядан (диққатни тортиш, ички туйғу, истак, заруриятни шакллантириш) келиб чиқиш керак. Ўқув жараёнида асосий ҳаракатлантирувчи куч – ўқувчи учун ҳам, ўқитувчи учун ҳам ички мотивация бўлиши керак. Бунда ўқувчилар билим олишга интилиши (худди бензини бўлмаса, автомашина ўрнидан қўзғала олмагани каби билим олмасанг, сенинг ҳаётдаги ўрнинг бўш, жамиятга қўшила олмайсан...) ва билим олишга эҳтиёж бўлиши керак, ўқиш мақсадлари ички эҳтиёжга айланиши керак». Ўқувчи реал ҳаётга кириб бориши ҳамда унда фаол иштирок этиши учун билим, кўникма ва малакалар билан бирга илмий билиш методларига эга бўлиши кераклигиини онгли равишда тушуниб етиши лозим.

Hamkorlikning yangi ufqlari

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Навоийда Германия давлатининг «Хорижий мактаблар марказий бошқармасининг немис тили бўйича координатори ва консультанти Свен Шрёдер навбатдаги ташриф билан бўлди.
 
Свен Шрёдер таълим муассасасида немис тили фанининг ўқитилиш даражаси ва ўқувчиларнинг билим даражалари билан яқиндан танишиш мақсадида Навоий давлат  кончилик инстиути қошидаги 2-сонли академик лицейида ўқитувчи Н.Қаҳҳорованинг немис тили фанидан дарс машғулотини „Хорижий тиллар” йўналиши 3-“С”-13 гуруҳидаги „Модал феъллар (Die Modalverben)” мавзусидаги дарс машғулотида иштирок этди. Дарсда  8 нафар ўқувчи иштирок этди. Дарс машғулоти давомида фан ўқитувчиси томонидан замонавий илғор-педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялардан кенг фойдаланилган ҳолда мавзу тушунтирилди. Жумладан, фан ўқитувчиси томонидан ўқувчилар диққатига ноутбук воситасида мавзуга оид аудио материал (немис тилида) эшиттирилди ва ўқувчилар матнда тушириб қолдирилган модал феълларни ҳамда шаҳар номларини нуқталар ўрнига ёзиб, матнни тўлдиришди ва ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан матнни якунлашди. Сўнгра, фан ўқитувчиси томонидан ушбу матн юзасидан ўқувчиларга саволлар берилди. Ўқувчилар берилган саволларга муносиб жавоб қайтаришди. Дарс давомида ўқувчилари фаол иштирок этишди ва мавзуга оид, модал феъллар иштирокида турли мазмундаги гаплар туздилар. Дарс якунида, Свен Шрёдер ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Свен Шрёдер ўқувчилар билан немис тилида эркин мулоқатда бўлди. Ўқувчилар координатор Свен Шрёдерга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожат қилди.

ZiyoNET ресурслари асосида сифатли таълим ва билим олиш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 августдаги 12-сон баёни билан тасдиқланган Дастурга мувофиқ Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг синфдан ташқари вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, вазирликнинг 2015 йил 18 августдаги 236-сонли буйруғи қабул қилиниб, мазкур буйруқ билан “Умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш, синфдан ташқари машғулотларни ташкил қилиш, маънавий-маърифий, маданий тадбирлар самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар” Дастури тасдиқланди. Ушбу дастур барча ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларига етказилиб, у асосида синфдан ташқари тўгараклар фаолиятини ташкил этиш вазифаси топширилди.
Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларниг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш мақсадида барча таълим муассасаларида фан тўгараклари, спорт секциялари, маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилишига катта эътибор қаратилмоқда.

В Узбекистане запущен сайт позволяющий отслеживать посещаемость и успеваемость ребенка

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Новый сайт eka.uz позволит родителям подробно отслеживать посещаемость ребенка в образовательном учреждении, его успеваемость, а также проверять наличие домашнего задания.
Благодаря новой системе родители путем получения ежедневных СМС-сообщений будут знать, был ли ребенок в школе, какие оценки он получил (к ним будут прилагаться примечания педагога), какое домашнее задание дал учитель.

Таълим тарбия

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Ҳасан Йўлдошев
Ғузор саноат-транспорт касб-ҳунар коллежи директори
 
Таълим тарбия хақида.
Мамлакатимизда мустақиллик шарофати туфайли қатор соxаларда, жумладан иқтисодий, ижтимоий, маданий, ва спорт соxалари қатори халқ таълими xамда олий ва ўрта-махсус таълимда xам туб ижобий бурилиш юзага келди. Айниқса, биз фаолият юритаётган касб-xунар таълими тизимидаги олиб борилган ислоxотлар таълимнинг маъно ва мазмун жиxатидан янги поғоналарга кўтарилишига туртки бўлди. Эндиликда балоғат ёшига етган ёш авлод муайян касб ёки xунар эгаси бўлиб ўқув даргоxини битирмоқда. Бизнинг Ғузор саноат-транспорт касб-xунар коллежи ташкил этилганига эндигина 9 йил бўлиб, у тумандаги навқирон ўқув даргоxларидан саналади. Коллежимиз 720 ўринга мўл-жалланган бўлиб xозирги кунда бу ерда 754 нафар ёшлар таxсил олмоқда. Уларга 58 нафар малакали педагог 9 хил йўналишдаги мутахассислик бўйича таълим беришади.
Ёшларимиз халқ хўжалигининг турли соxалари учун зарур бўлган мутахассисликлар — компьютер инжиниринг техниги, тикув ва тикув-трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш  техник-технологи, автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик, транспортларда ташиш ва бошқаришни ташкил этиш (автомобиль транспорти) техниги, қишлоқ хўжалик машина ва жиxозларига хизмат кўрса-тиш механиги, пайвандлаш ишлари механик-техниги, экология ва атроф-муxит муxофазаси бўйича мутахассис xамда электр станциялари ва электр тармоқлари ускуналарига хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва монтаж қилиш бўйича электромонтёр каби касб эгалари бўлиш иштиёқида таълим олишмоқда. Бунга қўшимча равишда нефть ва газни қайта ишлаш машина жиxозлари механиги мутахассислиги бўйича ўқитишни xам йўлга қўйдик. Юқорида санаб ўтилган мутахассисликлар бўйича ўқувчилар ўзлаштираётган билим ва кўникмаларнинг пухта, меъёрий талаблар даражасида бўлиши учун амалий машғулотлар олиб бориш xақида алоқадор ташкилотлар, йирик саноат корхоналари билан келишувга эришдик. Коллежимизни битирувчи ёшларни ишга жойлаштириш муаммоси xам бугунги куннинг долзарб масаласига айлангани сир эмас. Биз бу муаммони xам xал этишда маълум силжишларга эришдик. Ишлаб-чиқаришга ихтисослашган давлат секторидаги корхона ва ташкилотлари билан биргаликда кичик бизнес, фермер хўжаликлари, якка тартибдаги тадбиркорлар билан xамкорлик ушбу муаммони ижобий xал этишда кўмак бермоқда.
Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги ,,Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оши-ришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‘‘ги Қарори келажагимиз бўлган ёш авлодни ёт ва зарарли ғоялар таъсиридан xимоя этишда, уларни буюк аждодларимизга муносиб авлод этиб тарбия-лашда бизга зарурий дастур бўлди десам, янглишмаган бўла-ман. Шу мақсадда коллежи-мизда маънавий ишларни тўғри йўлга қўйиш, ўқувчиларнинг вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни зарарли ёт ғоялар таъ-сиридан xимоя этиш мазму-нидаги ишлар режаси ишлаб чиқилган.
Ўқувчиларнинг дарсга қатнаши, кийиниши, одоби кузатилиб борилади.
Шу йилнинг ёз фаслида ўтказилган ,, Юксак маънавиятли авлод‘‘ Республика фестивалида коллежимиз ўқувчилари муваффақиятли иштирок этишди. Фестивалнинг вилоят босқичида техника ижодкорлиги танловида коллежимиз ўқувчилари Байрамали Дўланов xамда Аббос Бобоқуловлар ўзлари яратган xаракатли механизмлар намойиши билан иштирок этишиб, фахрли 2-ўринни эгаллади. Фестивалнинг ”Президент асарлари билим-дони‘‘ танловида иштирок этган Мурод Норқобилов xам фахрли ўринга лойиқ кўрилди.
Бундай билимдон ва қобилиятли ўқувчилар коллежимизда кўпчиликни ташкил этади. Шу йил коллежни битирган ўқувчиларимиздан 15 нафари Республикамизнинг турли олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинганлиги xам меxнатимиз самара бераётганидан далолатдир.
Ўқитувчиларимиз орасида ўз ишига масъулият билан ён-дашадиган, жамоада эътибор топган педагоглар талайгина. Она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Xалима Одинаева, физика фани ўқитувчиси Адо-лат Эшимова, информатика фани ўқитувчиси Ёқуб Бойқулов, умумкасбий ва мута-хассислик фани ўқитувчиси чори Расулов, ишлаб чиқариш таълими устаси Феруза Пар-даева каби устозлар шулар жумласидандир.
 
Таълимга эътибор — келажакка эътибор. Ёшларимизнинг бугуни ва келажагига эътибор қаратилган шундай мамлакатда яшаётганимиздан фахрланамиз. Шундай экан юртимиз фарзандларини тарбиялашда янада масъулият ва фидойилик кўрсатиш бурчимиздир.

Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан


Жорий йил 29 сентябрь куни соат Миллий матбуот марказида   1 октябрь – “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” мавзусида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида ўтган давр мобайнида таълим тизимида амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ҳақида батафсил маълумот берилади. Хусусан, таълим мазмунини янги сифат босқичига кўтариш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида: устоз ва мураббийларни ҳар томонлама рағбатлантириш, улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштириш, тизимда таълим мазмунининг сифат ва самарадорлигини кўтариш мақсадида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берилди.

Axborot kommunikatsiya texnologiyalarining dolzarb muammolari

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан

Andijon davlat universitetda fizika-matematika fakultetining “Axborot kommunikatsiya texnologiyalarining dolzarb muammolari” mavzusidagi Respublika  ilmiy-amaliy konferensiya bo’lib o’tdi.
Dunyo bo’yicha qabul qilingan axborot va uning himoyalanishi, uning qayta ishlanishi tizimlarini ishlab chiqish hamda huquqiy va boshqa omillarni hisobga olgan holda fanning mazmunini bugungi

Mening bobom, buvim mahallamiz faxri.

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Mening bobom, buvim mahallamiz faxri.
Reja         
1.       Mahallamiz kelajagi uchun xissa qo’shgan insonlar.
2.       Keksalarni e’zozlash yoshlarning burchi.
3.       Men bobom va buvim bilan faxrlanaman.
 
Bizning mahallamiz buyuk bobokalonimiz ismi bilan ataladi, ya’ni Amur Temur mahallasidir. Bizning mahallamiz, qishlog’imizning eng oldi mahallalaridan hisoblanadi. Mahallamiz fuqarolari juda ahil ,inoq bo’lib yashashadi. Qolaversa, qishlog’imizda  har shanba va yakshanba kunlari obodonlashtirish ishlari olib boriladi. Mahallamizning rivojlanishi uchun ko’pchilik insonlar o’z xissalarini qo’shib kelishmoqda. Bulardan, qishlog’imizning tinchligi uchun profilaktika inspektori Do’ltayev Umidjon, qolaversa qishlog’imizning gullab, yashnashi uchun Marg’izor MFY raisi Aziza Olimova o’z xissalarini qo’shib kelishmoqda.
Har bir inson borki umri davomida ulg’ayib, keksayib boradi. Biz yoshlar o’zimizdan katta insonlarni xurmat qilishimiz kerak. Bu yil yurtboshimiz tomonidan “ Keksalarni e’zozlash yili ”deb e’lon qilindi. “ Keksalarni e’zozlash yili ” munosabati bilan keksalarimizni madaniy hordiq chiqarishlari uchun bepul yo’llanmalar berilmoqda. Biz yoshlar ko’cha- kuyda, mahallda doimo keksalarni e’zozlab, ko’klarga ko’tarishimiz kerak. Aytishadiku, “ O’lganda ming bor yo’qlagandan, tirikligida bir bor yo’qlagan afzal ”. 
O’ylaymanki dunyoda har bir inson bobo va buvisini yonida bo’lishini istaydi.
Mening ham bobojonim va buvijonim borlar, buvijonim menga  bo’sh vaqtlarimda kashta tikishni, zardo’zlikni o’rgatib turadilar. Deyarli ko’p vaqtim bobojonim va buvijonim bilan o’tadi. Bobojonim ham juda ko’p narsalarni biladilar. Ular umri davomida bo’lib o’tgan juda ko’p voqea va hikoyalarni so’zlab beradilar. Men bu hikoyalarni tinglab o’zimga kerakli xulosalarni chiqarib olaman. Ular doimo ezgulikka chorlaydilar. Men shunday bobojonim va buvijonim borligidan faxrlanaman.
 Namangan viloyati Pop tumani 6-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi 8-b sinf Soataliyeva Shaxnoza