топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хориждаги ўзбекистонликларни ишга таклиф этди

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Юртимизда илк маротаба Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан хорижий мамлакатларда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар учун «Career Bridge» лойиҳаси доирасида видеоконференция ўтказилди. 

Тўғридан-тўғри мулоқот шаклида ташкил этилган видеоконференцияда Россия, Япония, Туркия ва Латвиядаги етакчи олий таълим муассасаларининг 2000 нафардан ортиқ битирувчилари иштирок этди. 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги онлайн-конференцияда сўнгги йилларда соҳада амалга оширилаётган ишлар билан бирга тизимида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида тақдимот ўтказди. 
Онлайн-мулоқотда вазирлик  хориждаги ватандошларимизни олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда иштирок этишга ва ватанимиз равнақига биргаликда ҳисса қўшишга чақирди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.