топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

МДҲ мамлакатлари элчилари  академия билан танишди

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ушбу ОТМни хорижда, хусусан, МДҲ мамлакатларида янада кенгроқ танитиш, хорижий талабалар ва профессор-ўқитувчиларни кўпроқ жалб қилиш учун яратилаётган шароитлар билан дипломатик корпус вакилларини таништириш мақсадида тақдимот тадбири ўтказилди.

Унда Россия, Украина, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихоналари вакиллари иштирок этди.
Ташриф давомида дипломатик корпус вакиллари Академия ҳудудидаги Шайхонтоҳур, Тўлабий, Юнусхон мақбараларини зиёрат қилдилар ва академиянинг Манбалар хазинаси фаолияти билан танишдилар.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.