topik, blog, fotoset yoki yo`naltirgich yaratish

Имтиёзли дипломлар топширилди

Таълим ва тараққиёт
Ilm-fan
 
Институт фаоллар залида “Битирувчи – 2018” тадбири ўтказилди. Унда «Ўзбекистон темир йуллари» АЖнинг персонални бошқариш ва кадрларни тайёрлаш бошқармаси бошлиғи Наврўз Эркинов, институт ректори, проректорлар, декан ва декан муовинлари, битирувчи бакалавр ҳамда магистрлар, уларнинг ота – оналари иштирок этди.

 
Институтни 2017-2018 ўкув йилида 21 таълим йўналишлари бўйича жами 1017 нафар бакалавр, шу жумладан 311 нафар давлат грантлари асосида, 12 мутахассислик бўйича жами 66 нафар магистр, шу жумладан 32 нафар давлат гранта асосида, ҳаммаси бўлиб 1083 нафар ёш мутахассислар, шундан 94 нафар бакалавр ҳамда 66 нафар магистр имтиёзли тамомлади.
Тадбир давомида имтиёзли битирган магистр ва талабаларга профессор – ўқитувчилар томонидан дипломлар тапшириш маросими ҳам ўтказилди.
Жорий йилнинг апрель ойида 2017 — 2018 ўкув йилида битирувчи бакалавр ва магистрларни таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимлаш бўйича тадбирлар ташкил этилган эди. Эндиликда битирувчилар белгиланган корхона ва ташкилотларда меҳнат фаолиятини юритишни бошлайдилар.
Тақсимот комиссияси томонидан олиб борилган тақсимот ишлари якунига кўра, институтни 2017-2018 ўқув йилида битирувчиларни дастлабки тақсимоти бўйича битирувчи бакалаврларнинг ва магистрларнинг 100,0%и "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти тасарруфидаги тизим бирликларига йўлланма олган.
Таъкидлаш керак, битирувчилар асосан "Ўзбекистон темир йўллари«АЖ тасарруфидаги корхона ва тизим бирликларига ишга тақсимланадилар. Бундан ташқари турли саноат корхоналарида ҳам институт битирувчиларига эҳтиёж мавжуд бўлиб, улар жумласига “Навоий тоғ-металлургия комбинати”АЖ, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ киради.
Тадбир давомида «Ўзбекистон темир йуллари» АЖнинг персонални бошқариш ва кадрларни тайёрлаш бошқармаси бошлиғи Наврўз Эркинов, институт ходимлар бўлими бошлиғи Зебо Тулаганова, техника фанлари доктори, профессор НазриллаИбрагимов, физика-математика фанлари доктори,профессор Абдулазиз Ортикбоев, техника фанлари доктори, проректорлар Шукурали Турсунов ҳамда Феруза Каримовалар сўзга чиқди, битирувчилага оқ йўл тилаб, илиқ тилакларни билдирдилар, имтиёзли дипломларни топширдилар.

0 izoh

Ro'yhatdan o'tganlar va tasdiqlanganlargina izoh qoldirishlari mumkin.