топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Американинг Мичиган Штати университети Тошкент давлат Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун инвестиция киритмоқчи.

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
 
2017 йилда Тошкент давлат аграр университети (ТошДАУ) ва Мичиган Штати университети (МШУ) ўртасида имзоланган меморандум асосида ТошДАУга 4 нафар МШУ рахбар ходимлари ва экспертлари ташриф буюрдилар.
 
Делегация таркиби Джефри Дайер (JEFFREY W.DWYER) – МШУ Қишлоқ хўжалигида маслахат маркази директори, Джордж Бёрг (George W. Bird) – МШУ профессори, Рональд Байтс (RONALD OSCAR BATES) – МШУ қишлоқ хўжалиги ва агробизнес институти директори, Карим Меридиа (Karimbhai M. Maredia) –.МШУ профессори
 
         Ташриф мақсади Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва олий аграр таълимни ривожланиши билан танишиш ва шу сохага инвестиция киритишдан иборат бўлди.
 
Ташриф давомида делегация ТошДАУ рахбарияти билан учрашди ва ўсимликларни биологик химоя қилиш лабораторияси, ТошДАУ ўқув тажриба станциясига ташрифлар бўлди. Шу билан бирга делегация Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги мутасадди ходимлари билан учрашиши режалаштирилган. Бундан ташқари АҚШ делегацияси Тошкент вилояти, Паркент туманида жойлашган кўп тармоқли фермер хўжаликлари, Ўсимликлар клиникаси, Ўсимликларни биологик химоя қилиш лабораторияларига ташриф этишлари режалаштирилган. 14 нояр куни делегация Самарқанд шахридаги Ветеринария медицина институтига ташрифи ҳам режа қилинган.
 
Ташриф давомида эришиладиган натижалар қуйидагилардан иборат
 
·        Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасалари ва Мичиган штати университети ўртасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашувини амалга ошириш
 
·        Икки томонлама диплом бериш қўшма дастурларни Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларида жорий этиш
 
·        Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги сохаси учун АҚШ тажрибасидан келиб чиқиб маслахат марказларини яратиш.
 
·        Қишлоқ хўжалиги сохасидаги етук профессор-ўқитувчиларни Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларида лекциялар ўқишларини жорий этиш.


 

0 изоҳ

Мақола муаллифи изоҳ қолдиришни маън этган.