топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Америка талабалари ўзбекистонлик кўнгилли ёшларни лойиҳаларда бирга ишлашга таклиф қилди

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
7 расм
image
 
Пойтахтимиздаги “Ёшлар маркази”да Вашингтон шаҳридаги Америка университетининг бир гуруҳ талабалари иштирокида “Ёшларнинг дипломатия ва халқаро муносабатлардаги ўрни” мавзусида конференция бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари, ўзбекистонлик кўнгилли ёшлар ҳамда олий таълим муассасалари талабалари қатнашди.
Учрашувда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев “Мамлакат ривожланишида ёшларнинг ўрни” мавзусидаги тақдимотида кўнгиллилик ҳаракати ҳозир дунёда кенг тарқалаётган машҳур соҳалардан  эканлигини таъкидлади. Шунингдек, бу мақом инсонларнинг муаммолари ечимига, уларнинг  фаровон ҳаётига хизмат қилиши, эзгу ташаббус ва лойиҳаларни ўз моддий манфаатларисиз амалга оширилиши билан аҳамиятли эканлиги билан боғлиқ фикрларини билдирди. 
—Бугун делегация аъзолари  ўз лойиҳалари тақдимотини намойиш этди. Ўзбекистонлик кўнгиллилар ҳам туризм, таълим тизими ва  инновацион лойиҳаларга қаратилган тақдимотлари билан  фаоллик кўрсатди, — дейди “Youth Project Management”  лойиҳа бошқарувчиси Муҳаббат Рустамова. —Тадбир якунида Америка талабалари ўзбекистонлик кўнгилли ёшларни Америкада бир қатор лойиҳаларда бирга ишлашга  таклиф қилди. 
Қатнашчилар Ўзбекистон ва АҚШдаги таълим тизими, глобаллашув жараёни, халқаро ёшлар ташкилоти ва  жамиятда аёлларнинг ўрни, уларнинг етакчилик қобилияти, ёшлар бандлиги, иқтисодий ривожланиш йўли каби масалаларда фикр-мулоҳазалар юритди. 
—Музокараларга бой бўлган жонли мулоқотдан сўнг Ўзбекистондаги дипломатия ва халқаро алоқаларга бўлган қизиқишим янада ортди. Конференция якунида Ўзбекистонда кўнгиллилар даврасини кенгайтиришга доир таклифлар билдирилди, — дейди Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети талабаси Муйдинжон Ёқубой. — Мен ҳам учрашув давомида ўз лойиҳамни тақдим этдим. Кўнгиллар ҳаракатини қариялар ва ногиронлар уйида  амалга оширишга қаратилган ташаббусимда ёшлар кўмагига муҳтож нуронийларга  ихтиёрий равишда маданий дастурлар ташкил этиш, уларга чет тилларини ўқитиш. 
Ўзаро тажриба алмашинувида ёшлар халқаро иқтисодиёт ва менежмент, халқаро ҳуқуқ ва ҳуқуқий сиёсат, жаҳон тарихи ва маданияти бўйича чуқур билимга эга бўлиши лозимлиги айтиб ўтилди.  Бундан ташқари ёшлар халқаро ҳамкорликда музокаралар юритиши, ҳар қандай шароитда пухта ўйланган қарор қабул қила олиш кўникмаларини шакллантиришга доир тавсиялар берилди. 
—Конференцияда хорижлик сайёҳлар учун ўзбекистонлик кўнгилли ёшларнинг бепул таржимонлик хизматига доир лойиҳамнинг тақдимоти билан қатнашяпман. Мазкур инновацион лойиҳа фақатгина интернет орқали амалга оширилади, — дейди Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети талабаси Дилшодбек Нурметов. — Бу лойиҳанинг Ўзбекистонда муқобили йўқ. Унда бизнинг сафимиздаги кўнгилли ёшлар freetour.com интернет сайти орқали хорижлик сайёҳлардан Ўзбекистонга саёҳат юзасидан гетлик хизмати бўйича бепул буюртма қабул қилади. Сал кам икки йил давомида 10 нафар кўнгилли ёшлар билан Хоразм, Самарқанд, Бухоро каби вилоятларнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатларда самарали иш олиб бордик. Кўплаб хорижлик дўстлар орттирдик. 
Шахноза Нуруллаева
 

7 расм

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.