топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Талабалар турар жойида ёшлар байрами

Блог им. qqdu-manaviyat

Ёшлар келажак қурувчиси, юрт эгаларидир. Уларнинг ҳар томонлама баркамол ва етук шахс бўлиб етишувида  оила, маҳалла, қўни-қўшнининг ҳиссаси катта бўлганидек, олий таълим муассасининг, ундаги устоз-педагогларнинг ҳам хизмати юксак аҳамиятга эгадир. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016-йил 30-июнь кунги ёшлар билан учрашувида уларга қарата “ Энди сизга ёш-у қари бошқача қарайди.  Буюк, улкан масъулиятни елкада кўтариб юриш осон эмас! Бунинг учун интилиш керак, илм керак, билим керак, тартиб-интизом керак ва энг асосийси, барчага ўрнак бўла билиш керак!”,- деб айтган мурожаати биз, келажак эгаларининг қалбига шижоат оловини ёққандек бўлди.
Юртбошимизнинг 2017-йил 5-июлдаги  “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли фармони ижросини таъминлаш юзасидан юртимизнинг барча жабҳаларида  ёш авлод учун имкониятлар эшиги очилмоқда. Айни  паллада бизнинг Қорақалпоқ давлат университетимизда ҳам бу борада натижали ишлар амалга оширилмоқда. Иқтидорли ёшларни излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш, истеъдодини ривожлантириш мақсадида нафақат университет таълим жараёнида, балки талабаларнинг дарсдан кейинги вақтида ҳам жонкуяр педагоглар ўзининг хизматини аямайди, десак муболаға бўлмайди. Ана шундай фидойи, ўз ишига сидқидилдан ёндашадиган, миллат тақдири, бугуни ва эртасини ўйлаб меҳнат қиладиган педагоглардан бири 1-сонли талабалар турар жойи тарбиячиси Шинар Матжанова бошчилигида талаба қизларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида анча ишлар амалга оширилди. Ўқув йили якунида 30-июнь “Ёшлар куни”га бағишлаб, Қорақалпоқ давлат университети Ахборот-ресурс маркази, маънавий – маърифий ишлар бўлими, Касаба уюшмаси, хотин-қизлар қўмитаси, университет Ёшлар иттифоқи  ҳамкорлигида  йил сарҳисоби кечаси ташкиллаштирилди. Унда Университет турар жойида “Енг озода қават”, “Енг озода хона”, “Енг озода қиз”, “Енг чевар қиз”, “Енг пазанда қиз” номинациялари бўйича талаба қизлар университет ректорати томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирландилар. Маънавий-маърифий тадбир давомида ўзбек ва қорақалпоқ  филологияси факультети талабалари, университет “Кунгилли китобсевар ёшлар” клуби аъзоларининг бир- биридан гўзал ва чиройли чиқишлари барчанинг кўнглига манзур бўлди. “Талабалар турар жойида қорақалпоқ ва ўзбек филологияси талаба қизлари истиқомат қилади. Улар олис-олис вилоятлардан, қўшни республикалардан ҳам келиб бу ерда бир оиладек аҳил-иноқ яшайдилар. Улар ҳар соҳада, спорт, ижод, китобхонлик ва чеварликда ўз иқтидорларини намоён этиб, байрамлар ва кўрик-танловларда фаол иштирок этиб келмоқдалар. Қизларимиз одоб-ахлоқ, тартиб-интизом борасида барчага ўрнак бўлишга лойиқ. Бир сўз билан айтганда, Қорақалпоқ давлат университети талабалари ҳар соҳада илдам, билимга чанқоқ, интилувчан ва тиришқоқ, ҳақиқий миллат эгаларидир”,- дейди Шинар Матжанова ўз нутқида. Ҳақиқатан ҳам, университетимиз талабалари келажаги буюк юртнинг бахти порлоқ дилбандларидир! Улар эл равнақи учун бор куч ва ғайратини бағишлашга астойдил бел боғлашган!
 
Шарипбоева Назокат,
Ўзбек филологияси
1-курс талабаси

 

 

 

 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.