топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Совуқ мавсумга мос оёқ кийим танлаймиз

Блог им. feruzaxon
Тўғри танланган оёқ кийим кўплаб муаммоларни ҳал қилиш ва совуқ ойларда қулайлик ҳиссини сезиларли даражада ошириш имконини беради. Янги оёқ кийим учун дўконга йўл олар экансиз барча жиҳатларга: унинг таглиги сифати, материали, ички қисми мўйнали ёки мўйнасиз эканлиги, шунингдек, услуб ва шаклини эътиборга олишингиз лозим. Энг муҳими — олаётган оёқ кийимингиз сизга максимал даражада қулай бўлиши лозим.
Хўш, севимли либосингизга мос келиши ва оёқларингиз иссиққина бўлиши учун қандай оёқ кийим танлаш керак? Совуқ ҳаво тушиши билан бу савол ҳар биримизни қийнай бошлайди. Албатта, ҳар қандай образ учун универсал аксессуар бўла олувчи бир жуфт оёқ кийимни топиш қийин. Бироқ қишки оёқ кийимни танлашга ақл билан ёндашиш орқали уларнинг сонини минимум даражага камайтириш мумкин.
Қишки оёқ кийим танлашдаги муҳим жиҳатлардан бири унинг таглигидир. У оғир, резина аралаштирилган ва имкони бўлса бўрттириб ишланган бўлиши керак. Айнан шундай вариант қишки сирпанчиқ асфальтда максимал даражада хавфсизликни таъминлай олади. Қолаверса, бундай пойабзал оёқларни иссиқ тутиб, кўпроқ хизмат қилади.
Бу танланган модель албатта баҳайбат ёки спорт услубида бўлишини англатмайди. Охирги пайтларда дизайнерлар ботильонлар, боғичли ботинкалар, ҳатто пошнали туфлилар учун ҳам резина аралаштирилган тагликларни танламоқда.
Ушбу мавсумда танкетка тагликли ботильонлар қишки этикларнинг ўрнини боса олади. Бундай таглик билан оч жигар ранг ёки карамель рангли, мўйнали улоқлар ва боғичлар билан безатилган замш пойабзал кўпроқ мос келади.
Об-ҳаво ҳарорати минус даражада бўлганда ҳам иссиқликни кафолатлаш учун қандай оёқ кийим танлаш керак? Табиий жун, масалан, қўй жуни билан иситилган моделга эътибор қаратинг. Яна бир тавсия, қишки оёқ кийимни 1—1,5 ўлчам каттароғини танланг. Бундай пойабзални совуқ кунларда иссиқ пайпоқлар билан кийиш мумкин бўлади.
 
манба

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.