топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Тошкентдаги бассейнларда шуғулланиш учун олинадиган тўлов миқдорлари тасдиқланди

Диалог во благо общества
Жамият
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 8-сон қарори билан Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тизимидаги Тошкент шаҳрида жойлашган бассейнларда соғломлаштириш гуруҳларида шуғулланиш учун олинадиган тўлов миқдорлари тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги Ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилган.
 
Қарор билан Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига 2018 йил 1 февралга қадар:
 
бассейнларга кириш ва ўтиш жойларида видеокузатув мосламалари ҳамда турникетлар ўрнатилишини таъминлаш;
болаларни 3 ва 6 ойлик қисқа муддатли сув спорти турларига ўргатадиган тренерларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш;
бассейнларнинг манзили, иш вақти, кўрсатиладиган хизмат турлари ва нархлари аниқ кўрсатилган ҳолда Интернет жаҳон ахборот тармоғида доимий равишда кенг ёритилишини йўлга қўйиш вазифаси юклатилди.
 
Ҳужжат матни билан www.lex.uz орқали танишиш мумкин.
 

 
манба
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.