топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

«Сочларим тўкилиб кетаяпти, ёрдам беринг!»

Блог им. feruzaxon
Гўзал сочлар ҳар бир аёлнинг фахри! Афсуски, вақт ўтган сари сочлар секин-аста нозиклашиб, камайиб бораверади. Соч тўкилишининг олдини олиш учун қилган ҳаракатларингиз бесамар бўлса, бунинг сабабини бошқа жойдан қидиринг. Чунки сочлар ҳам худди ўзимиз каби у ёки бу касалликка чалиниши мумкин.
Сананг!
Соч толаларининг кунига 60‑100 дона тўкилиши нормал ҳолат. Яъни бунда соч толалари янгиланади. Аммо бундан кўп тўкилса, демак, сочларингизни даволаш, озиқлантириш, тиклашга шошилинг!
Нега тўкилади?
Асосий сабаблар:
  • организмдаги гормонал бузилиш;
  • стресс;
  • витамин етишмовчилиги;
  • ташқи таъсирлар.
Жиддий хавф – соч тўкилиши гормонал бузилиш ё касаллик аломати ёки асорати бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда косметик воситалар ёрдам бермайди. Бунинг сабаби андроген алопеция касаллиги бўлиши эҳтимоли бор, у эркаклик гормони — тестестерон кўпайиб кетиши оқибатида юзага келади. Бу жараённи тўхтатиш учун эндокринолог-шифокор кўригидан ўтиб, керакли муолажаларни қилиш лозим. Ўзбилармонлик билан даволаниш эса нафақат сочларингизга, балки бутун организмингиз саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Сочларингиз узоқ вақт давомида ва кўп тўкилаётган бўлса, энг аввало қалқонсимон ва ошқозон ости безларини текширтиринг.
Стресс кўп ҳолатларда соч тўкилишига олиб келади. Қанча кўп асабийлашсангиз, соч тўкилиши шунча фаоллашаверади. Бу жараённи тўхтатиш учун аввало тинчланинг ва ортиқча асабийлашмасликни ўрганинг.
Гормонал ўзгаришлар. Аёл организмида ҳомиладорлик ва эмизиш даврида турли гормонал ўзгаришлар рўй беради. Масалан, туғруқдан 8‑12 ҳафта кейин аёлда фаол равишда соч тўкилишини кузатиш мумкин. Унинг гормонал ҳолати ўз ўрнига тушгач, соч тўкилиши камаяди, аммо бу ҳолатда ҳам соч озиқлантириб турилмаса, нозиклашиб, камайиб кетиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун аёллар албатта витамин комплексларини қабул қилиш билан бирга сочларни озиқлантирувчи ниқоблардан фойдаланишлари лозим.
Витамин етишмаслиги. В гуруҳи витаминлари, С витамини, цинк етишмаслиги оқибатида ҳам сочлар тўкилади. Шунинг учун сочларингиз тўкилиши билан бирга тирноқларингиз ҳолати ҳам ўзгараётган бўлса, турли микроэлементларга бой бўлган витамин комплекслари қабул қилинг.
Ташқи таъсирларга эса турли ювиш (шампунь, спрей, мусс) ва қуритиш (фен, дазмол) воситалари киради. Ҳарорат ва кимёвий таъсирлар натижасида сочлар нозиклашиб, тўкила бошлайди.
 
манба

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.