топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+8.81
avatar

Хочу знать

Батафсил

Sizga 2016-yil hisobidagi dunyodagi eng qimmatbaho hisoblangan kitoblar top 10 taligini taqdim etamiz.

10. GUTUNBERG MUQADDAS  BIBLIYA KITOBI (4,900,000$)
1Ushbu kitob Maynzdagi eng birinchi bosma kitob hisoblanib, Johannes Gutenberg tomonidan nashr qilingan. Bu kitob  G’arbda » Gutunberg inqilobi» mahsuli sifatida ham mashhur. Kitob lotin tilida yozilgan. Ushbu kitob juda salmoqli tarixiy qiymatga egadir.  Buning

Wrigley's Five со вкусом Синего Кита

 
На волне историй про «группы смерти» и «синего кита» амурские социальные сети захватила новая пугающая история: жевательные резинки со «смертельными» заданиями. Среди пользователей интернета распространяется вкладыш популярной жевательной резинки Wrigley′s 5 «Правда или действие»,

Дикая порода: 5 собак, признанных опасными во всем мире

 
 
Интернет завален милейшими картинками и видео с собачками. В то же время от укусов «братьев меньших» в мире ежегодно страдает около 4 млн человек, а в некоторых странах отдельные породы приравниваются к оружию или вовсе запрещены. Почитай для начала вот об этих зверях, компания которых может быть крайне опасна.
 

Inson miyasi necha yoshdan "keksaya" boshlaydi

Хочу знать

Britaniyalik olimlarning ma'lum qilishlaricha, inson miyasi avval taxmin qilinganidek 60 yoshdan emas, balki 45 yoshdan «keksaya» boshlarkan. Nahotki bu haqiqat bo’lsa! Ha, shunday ekan. Rossiyadagi Kojevnikov nomidagi asab xastaliklari klinikasi professori Vladimir Zaxarovning ta'kidlashicha, inson bosh miyasi tabiatan ma'lum bir zaxira bilan yaratilgan. Undagi neyronlar esa go’dak dunyoga kelishi bilanoq, balki undan ham oldinroz nobud bo'la boshlaydi. Xayot davomida neyronlar bir-biri bilan aloqa o’rnatishi va ishlashi lozim. Bu jarayonda ishtirok etmagan ortiqcha neyronlar esa nobud bo’ladi. Natijada kishi 80 yoshga borganida uning miyasi 90-100 grammga yengillashadi. Genetik jihatdan aslida shunday bo’lishi kerak. Bundan shunday xulosa chiqarish mumkinki, agar inson miyasining imkoniyatlaridan qancha kam foydalansa, necha yoshda ekanligidan qat'i nazar, neyronlarni shuncha ko’p yo’qotadi. Xo’sh, shunday ekan, hozirga qadar asab hujayralarini tiklashning yo’llari topilmaganmi, degan savol tug’ilishi tabiiy. Olimlarning qayd etishlaricha, asab xujayralari o’zi qayta tiklanadi. Yaqinda o’tkazilgan tadqiqotlar asab hujayralari butun umr davomida qayta tiklanishini ko’rsatdi.

Топишмоқлар (4)

Хочу знать

43.O’zi tarvuzga o’xshar,


       Tepsang dumalab ketar.


        Yum-yumaloq qorni bor,


       Hamma yerda o’rni bor.


Birgina tepki bilan,


G’oliblarni aniqlar.


                                              ( Koptok)


44. Daraxtdadir makoni,


   Bargi, doni foydali.


            Dum-dumaloq shakli bor,


      Ichi to’la mag’zi bor.


           Hamma yerda do’sti bor,


                  Yesang g’ich-g’ich moyi bor.


                                                 ( yong’oq)



Кўк чойнинг 10 фойдаси

Хочу знать


Кўк чойнинг фойдали эканини ҳамма билади. Қизлар парҳез қилганда, литрлаб кўк чой ичади. Бироқ ортиқча вазндан халос қилиши бу ажойиб ичимликнинг ягона ижобий хусусияти эмас. Кўк чой соғлиққа жуда фойдали бўлиб, ундан айрим касалликнинг олдини олиш ва даволашда фойдаланилади. Кўк чойнинг айнан қандай шифобахш хусусиятлари борлигини билишни истасангиз, мақоланинг давомини ўқинг.


 


1. Кўк чой умуман соғлиққа фойдали.Агар сиз чойни яхши кўрсангиз, лекин асосан оқ, кўк ёки қандайдир турини ичсангиз, кўк чойга эътибор қаратинг. Энг яхши ва фойдали кўк чой — органик чой. Уни шакар қўшмасдан ёки асал қўшиб ичиш мумкин. Асал қўшилганда, таъми янада ёқимли бўлади. Кўк чой витамин, минерал ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилашга ёрдам берадиган антиоксидантлар кўп. Бу ичимлик мия учун фойдали, қувват бағишлайди, ҳатто саратонга қарши курашда ёрдам беради.


Биз нега семирамиз?

Хочу знать


Келинг, одамнинг танасида ёғ йиғилиши сабабларини кўриб чиқамиз. Семиришга нима сабаб бўлади: одамнинг генларими, овқатланиш меъёрими ёки турмуш тарзи?


 


Кўп ўтириш


 


Кўп вақтни ўтириб ўтказиш, кам ҳаракатлилик — алоҳида бир жиҳат. Агар спорт билан ҳафтасига икки-уч марта шуғуллансангиз-у, лекин барибир уйга, ишга кетаётганда ўтиришга мойиллик сезсангиз, барибир жуда кам ҳаракат қилган ҳисобланасиз.


 


Жисмоний фаоллик организмга “калорияларни йўқотиш” учун эмас, балки, саломатлик учун керак бўлади. Куч ишлатиладиган машғулотлар чидамлиликни оширади, югуриш қондаги қанд миқдорини меъёрига туширади, тез-тез сайр қилиш эса гавдани тутишни яхшилайди.


“Ҳеч ким сендан қарздор эмас”

Хочу знать

Меҳрибон отанинг Рождество арафасида қизига ёзган мактуби. Кўп нарсани англашга ёрдам беради.


 


— Ҳадемай Рождество, менда яна бир муаммо — сенга нима совға қилишни билмайман. Сенга кўп нарса


— китоблар, ўйинлар, кўйлаклар қизиқлигини биламан.


 


Сенга одатдагидан кўпроқ сақланиб қоладиган бир нима совға қилгим келяпти. Ҳар Рождествода мени эслатиб турадиган бирон нима.


 


Менимча, сенга нима совға қилишим мумкинлигини биламан. Менга дарров аён бўлган оддий бир ҳақиқатни. Агар уни ҳозир тушунсанг, у ҳаётингни анчагина яхшилайди. Шунда бу ҳақиқат ҳақида ҳеч қачон эшитмаган одамларни ташвишга соладиган муаммоларга дуч келмайсан.


Ақлли инсон нималарни билади?

Хочу знать


 


Агар сиз ақлли инсон бўлсангиз, у ҳолда:


 


  • Ҳеч ким билмайдиган жавобни фақат сиз биласиз.

  • Жавобни ҳамма билса-да, сиз улардан олдинроқ айтасиз.

  • Қандай қарор тўғрилигини биласиз ва ташаббусни ўз қўлингизга олишга тайёр бўласиз.

  • Муаммонинг ечимини ҳаётий тажрибангиз орқали яхши биласиз.

  • Жавобни билмасангиз ҳам уни қандай топишни биласиз.

  • Жавобнинг бир қисминигина биласиз, лекин олдинга қадам ташлаш учун шунинг ўзи ҳам етарли бўлади.

Ўзимизни алдайдиган 7 баҳона

Хочу знать

Қатъиятсизлик ва ҳаракатсизликнинг сабаби онгимизнинг тубида жойлашган, бизни дангасаликка ундайдиган сохта ишончдир.


 


Баъзида ҳар қандай инсоннинг ҳам бирор ишга қўл ургиси келмай қолади. Аммо айримлар буни енгиб ўтсалар, айримлар қотган жойида қотиб тураверадилар. Бизни ҳаракатсиз қилиб қўядиган бу баҳоналар айтиб ўтганимиздек, онгимизда жойлашган.


 


“Мен ундай эмасман”  


  “Нега у муваффақиятга эришди, мен бўлсам эриша олмадим? Чунки мен ундай эмасман. У жудаям ақлли, чаққон, бой, мен бўлсам...”


Машҳур мультфильмларда акс этган 7 маскан

Хочу знать


Сеҳрли қўрғонлар, хушманзара табиат, ажабтовур шаҳарлар – мультфильмларда тасвирланган ғаройиб манзаралар болаларни ҳам, катталарни ҳам бирдек мафтун этади. Лекин инсон ҳақиқий оламдан бутунлай ажралган бирор нарсани ўйлаб топиши мушкул. Қуйида мультфильмлардан жой олган ҳақиқий масканлар ҳақида сўз боради.


 


1. Нойшванштайн қўрғони, Германия“Янги оққуш қўрғони” (немисчадан таржима қилинганда шу маънони билдиради) Австрия билан чегарадош Бавариядаги тепаликлардан бирида жойлашган. У XIX асрда қирол Людвиг IIнинг буйруғи билан бунёд этилган. “Уолт Дисней” Нойшванштайнни ўтган асрнинг 30-йилларида Европага саёҳат қилганида кўрган. Ўша пайтларда Дисней кўнгилочар боғ яратиш ғояси билан юрарди ва 1955 йили биринчи бўлиб очилган Диснейленд марказидан Нойшванштайн билан бир хил қилиб қурилган уйқудаги маликанинг қўрғони  жой олади. 1959 йили “Уйқудаги малика” мультфильмида айнан мана шу қўрғон акс эттирилади. 1985 йилдан “Янги оққуш қўрғони”нинг шакли “Walt Disney Pictures” компаниясининг логотипига айланади.


Ричард Брэнсондан қийин қарорларни қабул қилишнинг 4 қоидаси

Хочу знать


 


2012 йилнинг ёз фаслида “Virgin Trains” компанияси ҳамда Буюк Британия ҳукумати ўртасида бу компаниянинг Буюк Британиянинг ғарбий соҳилида ишлар олиб бориши хусусида муаммолар юзага келди. “Virgin Group” бу йўналишдаги ишлар учун анча катта миқдорда пул тикиб, у ерда анча вақт ишлашни режалаштирган эди. Бироқ Буюк Британия ҳукумати ишни унинг рақобатчиси фойдасига ҳал қилди. Кейинчалик Ричард Брэнсон ўзининг «The Virgin Way: Everything I Know About Leadership» ("Ғалаба йўли: етакчи бўлиш ҳақида барча билганларим") китобида ёзишича, бу ҳолат уни эсанкиратиб қўйди.    


 


У бир фурсат тин олишга ҳамда “Virgin” компанияси бу ерда ишлар олиб бориш ҳуқуқини ҳақиқатан ҳам қонун жиҳатдан асосланган равишда йўқотганига ишонч ҳосил қилиш учун ҳуқуқшунослари ва маслаҳатчилари билан учрашишга қарор қилди. У бу хусусда ким билан   суҳбатлашмасин, барча ҳукумат, эҳтимол, ҳисоб-китобларда янглишган бўлса керак, деб айтарди, чунки “Virgin” билдирган таклиф фойдалироқ эди. Шунга қарамай, Брэнсон жамоасидаги кўпчилик унга унинг бу ишни ҳал қиламан деб уриниши бефойда эканлигини, боз устига ўзининг обрўсини йўқотиб қўйиши мумкинлиги ҳақида гапиришарди. Бироқ натижада Брэнсон судга боришга қарор қилди.   


Как появилась посуда?

Хочу знать

Сначала люди придумали нож. До этого они не знали, что можно, оказывается, что-то не ломать, а разрезать. Но как только древний человек научился обрабатывать камни и случайно порезал себе палец, он тут же это понял. Жить сразу стало и легче, и, как ни странно, тяжелее, ведь каменные ножи очень тяжелые. Полегчало лишь после того, как люди начали изготавливать ножи из обожженного дерева и костей. А почти пять тысяч лет тому назад наши предки научились производить и обрабатывать металл. Позже стали делать ножи из бронзы, а затем и из меди. Еще позже появились ножи из серебра.


Адабиёт фанидан атамалар (давоми)

Хочу знать
  1. Таносиб – ўзаро муносабатда бщлган икки тушун-чанинг бир бирига боғланган ҳолда келиши.

  2. Таржиъбанд – бир неча банддан ташкил топиб, ҳар бир банд ғазал усулида қофияланади ҳамда биринчи банд-нинг маснавий, жуфт қофия усулида қофияланган сўнгги байти барча бандларнинг охирида худди нақорат каби ҳеч қандай ўзгаришсиз қайтарилади.

  3. Таърих – асарда бирор воқеанинг вақтини кўрса-тувчи парча ёки воқеанинг содир бўлган вақти кўрсатилган махсус асар.

  4. Таркиббанд – бу ҳам таржибанд каби ғазал усулида қофияланган бандлардан ташкил топади. Бироқ таркиббанд бадларнинг охирида биринчи банднинг жуфт қофияли сўнг-ги икки мисраси айнан такрорланмайди, балки ҳар бир банднинг охири янги ва мустақил қофиядош байт билан тугалланади.

  5. Тарсеъ -  мисралардаги барча сўзлар бир бирига оҳангдош, вазндош ва қофиядош бўлиб келади.

  6. Тахаллус – ёзувчиларнинг бирор сўзни ўзларига ном қилиб олиши ва шу номни ўз асарларида қўллаши.

  7. Тахмис–мухаммаснинг бир тури бўлиб, бандлари икки шоирнинг мисраларидан ташкил топади, яъни бир шоир иккинчи бир шоирнинг ғазалидан икки мисрадан олиб, унинг мазмуни ва шаклига муносиб уч мисрадан қўшиб бо-риб, беш мисрали бандлар тузади.

  8. Тезис – маълум асарда муаллиф томонидан исбот-ланиб, илгари сурилган фикр ва хулосалар.

  9. Текст – муаллифнинг асл сўзи, асарнинг қўл ёзмаси ёки нашр этилган нусхаси.

  10. Текстология – адабиётшуносликнинг бадиий асарлар тексти билан шугулланадиган бир сохаси.

  11. Тенднция – ёзувчи асарда хаёт манзаралари ва харак-терларни тасвирлаш билан укувчига етказмокчи булган гоя, хулоса.

  12. Терма – бир хил кофия тузилиши ва вазнга эга бўлган бир неча бандлар йиғиндиси.

  13. Терцина – мусаллас.

  14. Тип – маълум ижтимоий гурухдаги кишиларга хос характерли хусусиятларни акс эттирувчи индивидуаллаш-тирилган шахс образи.

  15. Тирада – одатдан ташкари кўтаринки тонда айтилган узундан-узоқ жумла.

  16. Трагедия – иложсиз вазият, халок этувчи оғир ва тенг бўлмаган кураш негизида кахрамон характерини очиш.

  17. Традиция – эски ва янги адабий ходиса ўртасидаги биридан бирига ўтиб борувчи алока.

  18. Трилогия – муаллифнинг бир бутун режаси билан бирлаштирилган учта драматик ёки насрий асар.

  19. Троп – сўз ёки сўз бирикмасининг кўчма маънода қўлланиши.

  20. Тугун – бадиий асар асосий воқеанинг бошланиши бўлиб, барча муҳим воқеалар мана шу тугундан кейин келади.

  21. Туроқ – бармоқ вазнидаги шеър мисраларидаги ритмик бўлаклар.

  22. Туюқ – 4 мисрали шеър бўлиб, арузнинг “рамали мусаддаси мақсур” вазнида яратилади. Туюқда қофия омоним сўзлардан тузилади.

  23. Тўртлик – биринчи мисра билан учинчи, иккинчи мисра билан тўртинчи мисралар қофияланадиган шеър.

  24. Тўқима – ёзувчининг турмуш ҳодисаларини кузатиши ва ўз тажрибалари асосида айнан ҳаётда бўлмаган, лекин бўлиши мумкин бўлган воқеалар ва кишилар образини


ижодий ҳаёл билан яратиши.


  1. Услуб – ифода усули.

  2. Утопия – ёзувчининг фантазиясини, амалга ошол-майдиган хаёлни хаётда мавжуд килиб тасвирловчи асар.

  3. Фабула – бадиий асарда тасвирланган вокеа ва ходисаларнинг изчил баёни.

  4. Фантазия – ижодий тасаввур, хаёл.

  5.  Фард – мумтоз шеъриятнинг энг кичик жанри бўлиб, ёлгиз бир байтдангина иборат мустакил шеър.

  6. Фарс – маиший хаёт мавзусидаги кувнок комедия хилларидан бири.

  7. Фахрия – шоирнинг уз ижодидан фахрланиб айтган сузлари. У ғазалларда бир байтдан, катта хажмли асарларда эса бир неча мисралардан иборат бўлади.

  8. Фельетон – вактли матбуотнинг мақола турларидан бири булиб, унда ижтимоий хаётдаги салбий ходисалар ёки айрим кишилардаги бемаъни нуксонлар хажв килинади.

  9. Фигура – бадиий сузнинг ифодалилигини ошириш учун ёзувчи томонидан ишлатиладиган махсус суз ва ибора.

  10. Финал – драмадаги охирги хотималовчи куриниш.

  11. Фироқия – шарқ мумтоз адабиётидаги айрилиқ, ҳижрон аламларини ифодалаган, ёр ва диёрни қўмсаб ай-тилган лирик шеър.

  12. Фольклористика – халқ оғзаки ижоди тўғрисидаги фан.

  13. Халқ оғзаки ижоди – халқ яратган оғзаки бадиий адабиёт.

  14. Халқчиллик – санъат ва адабиёт асарларининг ба-диийлигини белгиловчи муҳим фазилатларидан бири.

  15. Хамса – беш мустакил достонни уз ичига олган  асар.

  16. Характер – кишиларда хилма-хил ижтимоий муҳит ва тарбия туфайли тугилган турлича хулк-атвор ва психологик хусусиятлар.

  17. Характеристика – маълум бир ходиса, киши ё предметга хос хусусият ва сифатларни белгилаш, аниқлаш.

  18. Хотира дафтари – бирор кишининг ўз хаёти ва турмуш воқеалари ҳақидаги кундалик ёзувлари.
    1. Хотима – адабий асарга кушимча тарзда ёзилган кисм булиб, унда ёзувчи асар кахрамони хакидаги уз муло-хазаларини баён этади.

    2. Хроника – вокеаларнинг хаётда рўй берганидек из-чиллигини сақлаб, уларни хронологик тартибда акс эттирган ҳикоявий ёки драматик асар.

    3. Цезура – шеърда узок паузанинг алохида тури.

    4. Цикл – бир хил кахрамонлар билан, бир тарихий давр билан ёки бир хил ички кечинмалар билан бирлашган бир катор бадиий асарлар.

    5. Цитата – уз фикрларини тасдиклаш ёки тушунтириш учун бирор асардан ёки бирор кишининг нуткидан кел-тирилган парча.

    6. Чистон – ёзма адабиётда кулланилиб, топишмокнинг бир куриниши.

    7. Чупчак – эртак.

    8. Шарж – ходиса ва предметни ёки бирор кишининг айрим ташки белгиси, ё характерини бузиб, карикатурали, кулгили килиб тасвирлаш.

    9. Шарх – бирор аса рёки унинг маълум бир кисмини, ифода ва ибораларини тахлил этиш.

    10. Шеър – оханг жихатидан маълум бир тартибга солинган, хис-туйгу ифодаси сифатида вужудга келган хая-жонли ритмик нутк.

    11. Шеър тузилиши – унинг асосини хижо ташкил килади.

    12. Ширу шакар – маълум бир тартибда икки тил ишти-рокида ёзилган шеър.

    13. Шоир – шеърий асар ёзувчи киши.

    14. Эвфония – бадиий нуткдаги ун ва охангнинг нафис-лиги, табиийлиги ва ёкимли булиши.

    15. Эзоп тили – киноявий образларга асосланган масал жанри.

    16. Экспозиция – сюжетнинг кириш, бошланма кисми.

    17. Экспрессия – бадиий адабиётда нуткнинг ифодали-



лиги ва вокеаларнинг якколлиги.


  1. Экспромт – тайёргарликсиз, хозиржавоблик билан тезда яратилган шеър.

  2. Эпиграмма – сатирик шеър турларидан бири, бирор кишини хажв килган кичикрок шеър.

  3. Эпиграф – бир ёзувчи томонидан уз асарининг асосий мазмуни ва темасини олдиндан тушунтириш учун иккинчи бир ёзувчи асаридан асар бошига, алохида кисм-ларнинг бошланишига киритган жумла, шеърий парча.

  4. Эпизод – достон, кисса, роман, драмалар сюжетида узаро богланиб келган ва маълум даражада мустакил ахамиятга эга булган вокеа.

  5. Эпилог – бадиий асарда вокеа тасвиридан сунг кахрамонларнинг кейинги такдирини сузлаб берувчи хотима кисми.

  6. Эпитафия – шеърий шаклда бўлган қабр ёзуви.

  7. Эпитет – сифатлаш.

  8. Эпифора – хотима.

  9. Эпопея – катта тарихий дав рёки йирик тарихий вокеаларни, жамиятдаги ижтимоий-сиёсий курашларни акс эттирган роман.

  10. Эркин шеър – мисралардаги хижоларнинг сонига, ургули ёки ургусиз булишига эмас, балки охангга, ритмга, интонацияга катта ахамият берилади.

  11. Эртак – тукима вокеаларни тасвирлайди ва баъзан фантастик характерга эга бўлади.

  12. Юмор – бирмунча енгил танкидга асосланган кулгили асар.

    1. Ямб – рус шеър тузилишида иккинчи хижосига ургу тушувчи икки хижоли стопа.

    2. Ўхшатиш – нарса, ҳодиса ёки тушунчани маълум умумийликка, ўхшашликка эга бўлган бошқа нарса, ҳодиса билан чоғиштириш.

    3. Қасида – муҳим тарихий воқеалар ва машҳур тари-хий шахслар ҳақида тантанали услубда ёзилган асардир.                     

    4. Қитъа – ҳажми унча катта бўлмасдан, камида 2 байтли мумтоз адабиёт жанри. Қитъада жуфт мисралар қофияланиб, тоқ мисралар очиқ қолади.

    5. Қолиплаш – бадиий асарда мустақил воқеаларни маълум бир воқеа доирасига солиб, шу воқеага боғлаб тас-вирлаш.

    6. Қоралама – асарнинг дастлабки нусхаси.

    7. Қофия – мисраларнинг охирида келадиган оҳангдош сўзлар.

    8. Қўшиқ – куйга солиб айтишга мўлжалланган бир неча бандли шеър.

    9. Ғазал – камида 3 байтдан, кўпи билан 10, 12 байтдан иборат лирик жанр.

    10. Ҳазил, мутойиба – ўткир сўзлик, ҳозиржавоблик билан яратилган кулгили асар.

    11. Ҳамд – мумтоз адабиётда бадиий асар муқаддима-сида Оллоҳга айтилган мақтовлар.

    12. Ҳасби ҳол – ёзувчининг ўз ҳол, аҳволи баёнида ёзганлари.

    13. Ҳижо – бир нафас олиш билан айтиладиган сўздаги товуш ёки товушлар йиғиндиси.

    14. Ҳошия – қоғознинг чети, айланаси.


     




Адабиёт фанида ишлатиладиган атамалар

Хочу знать
  1. Персонаж – асарда катнашувчи киши булиб, бундай образлар асардаги вокеалар ривожида у кадар мухим рол уйнамайди.

  2. Плагиат – бировнинг асарини ёки уша асарнинг маъ-лум кисмини узиники килиб курсатиш, адабий ўғрилик.

  3. Плеоназм – нутқда қўлланадиган, аммо унинг маъ-носини бойитмайдиган ортиқча сўзлар.

  4. Повест – қисса.

  5. Портрет – бадиий асарда кишининг ташқи қиёфаси, сиймоси, кийим кечаги ва ҳоказоларнинг тасвири.

  6. Поэзия – шеърият.

  7. Поэма – достон.

  8. Поэтика – бадиий адабиёт ҳақидаги илм, адабиёт на-зарияси, адабиёт қоидалари.

  9. Притча – кишиларнинг турмуши ҳақида киноявий шаклда яратилган кичик дидактик ҳикояларнинг қадимги номи.

  10. Провинциализм ёки диалектизм – маълум бир жой-нинг аҳолиси ишлатадиган, бошқа жойларнинг аҳолисига тушунарли бўлмаган сўз ва иборалар.

  11. Проза – наср.

  12. Пролог – мукаддима.

  13. Прототип – бадиий, умумлаштирилган образ, тип


яратишга асос булган, ҳаёти ва характери ёзувчи томонидан


асар қаҳрамони қиёфасида мужассамлаштирилган реал ҳаёт-даги киши.


  1. Публицистика – ижтимоий сиёсий ҳаёт масалалари-ни ёритадиган барча турдаги асарлар.

  2. Пьеса – хилма-хил сахна асарларининг умумий номи.

  3. Радиф – мисраларда қофиядан кейин такрорланиб ке-ладиган бир хилдаги сўзлар.

  4. Редакция – бирор асар қўл ёзмасини босмага тайёр-лаш учун уни таҳрир қилиш, асар матнини тугалланган ҳол-га келтириш.

Адабиёт фани атамалари (давоми)

Хочу знать
  1. Муножот – бадиий асарда банданинг нажот умиди билан қилган лирик мурожаати, тавба ва илтижоси.

  2. Мунозара – ўзбек мумтоз адабиётида тортишув, баҳслашув тарзида яратилган асар.

  3. Мунтахаб – сайлаб олинган асарлар тўплами.

  4. Муншаот – ёзувчи томонидан ёзилган мактублар, хатлар.

  5. Мураббаъ – қофияланиш тартибига қараб тузилган шеърий шакллардан бири бўлиб, ҳар бир банд 4 мисрадан иборат бўлади. Бошда 4 мисра бир хилда қофияланиб, ке-йинги бандларда 3 мисранинг бир хилда қофияланиб, 4 мисраларнинг биринчи банддаги 4 чи мисрага қофиядош бўлиши талаб қилинади. а-а-а-а, б-б-б-а, в-в-в-а.

  6.  Мусаддас – ҳар бир банди 6 мисрадан ташкил топ-ган шеър. Бошда 6 мисра бир хилда қофияланади. Кейин 5 мисра бир хил, олтинчи мисра эса олдинги байтнинг охирги мисраси билан қофиядош бўлади. а-а-а-а-а-а, б-б-б-б-б-а, в-в-в-в-в-а.

  7. Мусаллас – бандлари уч мисрадан тузилган шеър.

  8. Мусамман – ҳар бир банди саккиз мисрадан иборат бўлиб, дастлабки банди бир хил қофияланган, кейинги бандларнинг саккизинчи мисраларигина биринчи банднинг саккизинчи сатрига қофияланиб келган мумтоз шеър шакли.

  9.   Мусанниф – китоб муаллифи, асарни яратган қалам эгаси маъносида бўлиб, таснифот – унинг томонидан ёзил-ган, тузилган китобларни билдиради.

Адабиёт фанида ишлатиладиган атамалар (давоми)

Хочу знать
  1.  Лирика – адабиёт турларидан бири бўлиб, бирор ҳаётий воқеа ходиса таъсирида инсонда туғилган руҳий кечинма, фикр ва туйғулар орқали турмушни акс эттиради

  2. Лирик қаҳрамон – ўй фикри, хис-хаяжони ва кечинмалари лирик шеърда ифодаланган шахс образи.

  3.  Лутф – шеъриятда сўз ўйини тариқасида бир неча маънони ифодалаш.

  4.  Мавсум қўшиғи – йил фаслларини тасвирлаб, кишиларнинг табиат ходисаларига муносабатини акс эттирган қўшиқлар.

  5.  Мадхия – бирор киши, ходиса ёки қадрли нарсага атаб уни мадҳ этиб ёзилган шеър.

  6.  “Мажмуат уш-шуаро” – шоирларнинг шеърлар тўплами ёки тазкира.

  7.  Мажоз – кўчимларнинг бир тури бўлиб, икки тушунча ўртасидаги яқинликка асосланган кўчма ифода.

  8.  Малик ул калом – сўз подшоси сўзидан олинган бўлиб, катта санъаткорларга тааллуқли юксак унвон, олий даража.

  9.  Манзума – назм билан ёзилган, йирикроқ воқеабанд шеърлар.

  10.  Маноқиб – бирор кишига яхши сифат ва хислатлар тақиб, мақтовлар билан унинг мартабасини улуғлаб ёзилган ри-сола ва номалар.

  11.  Маросим қўшиғи – тўй, аза ва бошқа маросимларда айти-ладиган махсус қўшиқлар.

  12.  Марсия – бирор машҳур кишининг вафоти муносабати билан ғам алам ва ҳасратни ифодалаган лирик шеър ёки қўшиқ.

  13.  Масал – ахлоқий, сатирик ва кесатиқ мазмунни киноявий образларда акс эттирган аксарият кичик шеърий, баъзан насрий асар.

  14.  Маснавий – қофияланиш тартибига қараб шаклланган тур-ли шеърий шакллардан бири.

  15.  Матал – кўчма маънода ишлатилувчи халқ мажозий ибораларининг бир тури.

  16.  Матлаъ – шеърий асарнинг биринчи байти.

  17.  Мақол – турмуш тажрибалари заминида туғилган ва халқ донолигини ифодалаган қисқа, кўпинча шеърий шаклдаги ҳикматли сўзлар, чуқур маъноли иборалар.

Адабиёт фанидан атамалар

Хочу знать
  1. Абёт – байтлар.

  2. Абжад – араб алифбосидаги дастлабки 4 ҳарф.

  3. Авзон – вазнлар.

  4. Автобиограф – ўз ҳаёти очеркини ёзган киши.

  5. Автобиография – кишининг ўзи томонидан ёзилган таржимаи ҳоли.

  6. Адабиётшунослик – бадиий адабиёт тўғрисидаги фан.

  7. Алла– онанинг фарзандига бағишлаб айтган бешик қўшиғи.

  8. Аллегория – киноя, кесатиш.

  9. Аллитерация – бир хил охангдош товушларни такрорлаш.

  10.  Аннотация – китоб мазмунини очиб берадиган киска кайдлар.

  11.  Аноним – муаллифи номаълум булган асар.

  12.  Антик – кадимги.

  13.  Антитеза – бир-бирига зид тушунча, фикр.

  14.  Антракт – спектаклда сахна асарлари пардалари орасидаги танаффус.

Она тили фанидан атамалар (давоми)

Хочу знать
  1. От – предметнинг номини билдирувчи мустақил сўз тур-куми.

  2. Полилог – бир неча шахслар орасидаги нутқ.

  3. Полисемия – кўп маънолилик.

  4. Профессионализм – касб-ҳунарга оид сўзлар.

  5. Пунктуация —  тиниш белгиларини ўрганади.

  6. Равиш – иш ҳаракатнинг белгисини билдирувчи мустақил сўз туркуми.

  7. Синекдоха – қисмнинг номи билан бутунни ёки бутуннинг номи билан қисмни аташ.

  8. Синоним – шакли ҳар хил маъно жиҳатидан бир бирига яқин бўлган сўзлар.

  9. Синтаксис – сўз бирикмаси, гап, гап бўлакларини ўрганади.

  10. Сифат – предметнинг белгисини билдирувчи мустақил сўз туркуми.

  11. Сифатловчи аникловчи – ҳоким сўзда эгалик қўшимчалари бўлишини талаб этмайдиган аниқловчи.

  12. Сон — предметнинг миқдорини билдирувчи мустақил сўз туркуми.

  13. Сўз бирикмаси – бир бири билан синтактик жиҳатдан боғ-ланган, эга ва кесимлик муносабатига эга бўлмаган икки ёки ундан ортиқ мустақил сўзлар қўшилмаси.

  14. Сўз туркуми – сўзларнинг умумий грамматик маъно ва ва-зифаларига кўра гуруҳларга бўлиниши.