топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ёнғинларга қарши курашади

Vatanim

Хорватия Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли, ёнғинга қарши курашиш учун мўлжалланган АТ-802Ғ «Файр Босс» русумли самолёт Американинг «Air tractor» компанияси мутахассислари томонидан икки ўринли АТ-802 самолёти асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у Адриатика денгизи соҳилларидаги ёнғинлар ва ёз мавсумида юзага келиши мумкин бўлган ўрмон ёнғинларини бартараф этиш учун мўлжалланган. Мазкур машина «Пратт энд Уитни» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва қуввати 1600 от кучига тенг бўлган РТ6А-67Е русумли турбовинтли двигатель билан жиҳозланган бўлиб, у диаметри 2,92 метр бўлган беш парракли ҳаво винтига эга. Бу двигатель ҳавода чанг ва тутун миқдори кўп бўлган шароитларда ишлашга мослаштирилган.

«Файр Босс»нинг асосий техник-тактик тавсифлари қуйидагича: максимал кўтарилиш оғирлиги 7257 кг, максимал учиш тезлиги соатига 365 км, амалий кўтарилиш баландлиги 3965 метр, узунлиги 10,9 метр, баландлиги 3,35 метр, қанот кўлами 18 метр. Самолёт 3000 литргача сув олиб учиши мумкин. 2007 йилдан буён Земуник авиабазасининг 94-ёнғинга қарши авиацион эскадрильяси ҳарбий техникаси таркибига олтита АТ-802Ғ «Файр Босс» самолёти етказиб берилган. Айнан 2007 йилда Исроилда ҳам АТ-802Ғ самолётларидан таркиб топган ёнғинга қарши курашувчи авиаэскадрилья ташкил этилган.

Манба

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.