топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Янги 2017 йил муборак бўлсин!

TATU Samarqand filiali
Илм-фан
Ҳурматли талабалар!

Сизларни кириб келаётган янги 2017 йил билан самимий муборакбод этиб, барчангизга тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга қут-барака тилаймиз.


Мана, 2016 йилнинг шиддат билан ўтишига яна бир бор гувоҳ бўлиб, янги йилга, талабалик ҳаётининг янги бир босқичига қадам қўймоқдасиз. 

Мамлакатимизда янги йилга “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб ном берилгани ва уни эл-юртимиз катта мамнуният билан кутиб олгани ва кенг қўллаб-қувватлаётгани, бу қарор замирида мужассам бўлган “Халқнинг дарди билан яшаш” деган ғоя халқимизнинг олижаноб орзу-интилишларига нечоғлиқ ҳамоҳанг эканидан далолат беради. 

Барчангизни кириб келаётган янги – 2017 йил билан яна бир бор қизғин табриклайман. 

Ҳурматли талабалар ота-оаналарингизнинг умрлари узоқ бўлсин, 

опа-сингилларингиз чеҳрасидан табассум аримасин,

Сизларга бахтли бўлишларингиз, юрт келажаги йўлида илм салоҳиятингизни янада ошириб ва мамлакатимиз тараққиёти учун муносиб мутахассис бўлишларингизни истаймиз.
Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин! 
 
 

1 изоҳ

avatar
Кириб келган янги йил билан барчани чин қалбимдан табриклайман!!!
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.