топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Бугуним

TATU Samarqand filiali
Илм-фан
                   БУГУНИМ
Дайри-дуннинг кўчасида кетаётирман манам,
Кўзларим гоҳ олдга қарар, гоҳи ўтмишга қарам.
Олдингдан оққан ариқнинг қадрини билмайсан-да,
Келажагу ўтган куннинг юзи кўринар тарам.
 
Ахир ҳар онинг он ўтиб ўтмишга шайланади,
Келажак ҳам вақти келиб бугунга айланади.
Ўтмишнинг ҳосилларию келажак ниҳоллари,
Бор гап бугунда экан-ку, бугунга бойланади.
 
Эҳ, ўтган кун, келар кунни ярқиратган бугуним,
Ё кунларим кўзидан ёш тирқиратган бугуним,
Имкон берибсан-ку юзлаб, иқболдан тахтим кўзлаб,
Пешонасидан терларни ширқиратган бугуним.
 
Кўнгил кўзи очилди, бас, кечирмасанг ҳеч бўлмас,
Пешонангни, кел, ўпайин, гул тутай қўлларингга.
Сендан экан умр йўлим текис, равон, баланд, паст,
Ҳаётим қайнар булоғи, шукр ўнг-сўлларингга.
 
Энди сан ёлғиз эмассан, икковлон дўст бўламиз,
Дўстликнинг қўллари кучли, қанотлари пўлатдан.
Ёруғликка айланамиз, эзгу ишлар қиламиз,
Ҳар яхши иш бошланади дилдаги хуш ҳолатдан.
 
Замонимиз йўлларида шаҳдам қадам ташлаймиз,
Ғафлатданмас, севинчлардан кўзларимиз ёшлаймиз,
Ҳар бир онга шукр дея, янги ҳаёт бошлаймиз,
Иншаоллоҳ, келажагу ўтмишимиз ошлаймиз.
                                                       
                                                          Г.Сайфуллаева
 

1 изоҳ

avatar
ДИЛ
 Эй дил, сенга тош отилса, тошмас, дуру гавҳар бил,
Ҳақдан сен-чун юборилган у бир муҳим хабар бил,
Кўз очмасанг, тош келгуси, билмам, неча сафар, бил,
Ҳушёр бўлсанг, ҳеч замонда бўлмагунг шикаста, дил.
 
Беайб бир Парвардигордир, хом сут эмганмиз ахир,
Тетапоя қила-қила Ҳаққа етамиз охир,
Соғлом бўлғуси ҳар бир дил, бесабаб тотмас заҳр,
Сен кўр фақат гўзалликни ҳар гулу ҳар хасда, дил.
 
Дил заҳрини дил олади, меҳрингни соч оламга,
Сенга Ҳақдан бир табиб, деб қара ҳар бир одамга,
Дўсту душманга раҳмат де, шукр қилгин ҳар дамга,
Пайваста бўлсин дилга дил, бўлмасин ҳеч хаста дил.
 
Сен покликдан яралгансан, аслинг – пок, оламинг – пок,
Пок оламда бўлса мудом ташлаган қадаминг пок,
Барчага яхшилик истар сенингдек Ҳотаминг пок,
Тошмас, гул отарлар сенга, сен эса, ораста, дил.
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.