топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ҳамиша эъзоздасиз азиз аёллар!

TATU Samarqand filiali
Илм-фан
2017 йил 7 март куни  8 март  - Ҳалқаро хотин қизлар байрами мунособати билан Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали  “Камолот” ЁИҲ БТ етакчилари факультет деканлари  ҳамда профессор —  ўқитувчилар иштирокида    “Ҳамиша эъзоздасиз  - Азиз аёллар!&rdquo ; мавзузида тадбир бўлиб ўтди.

 
Тадбирни  филиал директори А.Халджигитов сўзга чиқиб  филиалнинг эъзозли аёл профессор — ўқитувчилари ҳамда ходимларни байрам билан табриклаб,  самимий тилакларини билдирди.
Тадбир давомида филиал аёл профессор ўқитувчилари ва ходимларига байрамона дастурхон ташкил этилиб  филиал талабалари томонидан бадиий чиқишлар ҳамда  эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлашди.

1 изоҳ

avatar
 Аёл – борлиқ кўзгуси. Унинг гўзаллиги оламни чароғон этади, чунки унинг нияти   пок, ўзи пок. Шу боис  уни авайлаб-асраган юртнинг келажагини порлоқ деб нақл қилишади. Шу маънода, буни Ўзбекистонимизга ва унинг бири-биридан латофатли, оқила  ўзбек аёлларига нисбатан айтсак, хато бўлмайди.  
Истиқлол туфайли меҳнатда бахти очилган аёллар жуда кўп. Уларнинг орасида қанчадан-қанча ҳунарманд онахонлар, чевар опалар, фермер аёллар, турли-туман касб соҳибалари бор. Давлатимизнинг юксак унвонларию нишонларига сазовор бўлган фидойи ва меҳнаткаш, элим деб, юртим деб ёниб яшаётган аёлларимизнинг саноғига етиб бўлмайди. Шу муниса аёллар қаторида ТАТУ Самарқанд филиали жамоаси аёлларини ҳам қўшиб ўтишни жоиз деб билдим.
Дунё дунё бўлиб яралибдики, аёллар ҳурмат ва эъзозда, эътибор марказида бўлиб келишган. Чунки АЁЛ нафақат бугунги кун мазмуни, балки эртанги кун давомчилари, келажак авлоднинг яратувчиларидир. 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни ҳам аёлларга бўлган ғамхўрлик, эътиборнинг бир ифодасидир. Факультетимиз йигитлари баҳорнинг илк кунларидан бошлаб биз аёлларни кўришлари билан кириб келаётган байрам билан табриклашга ошиқишади. Бу эса биз аёлларга бир олам кувонч бағишлайди.
Факультет жамоаси тамонидан аёллар байрами учун кичик бир тадбир уюштирилаётганини эшитгач қалбимиз янада ғурур ва ифтихорга тўлди. Бизнинг жамоамиз эркаклари оилапарвар, аёлларга ўз опа сингилларига муносабатда бўлгандек меҳр ва ҳурмат билан муносабатда бўлишади. Шу ўринда байрам ташкилотчиларига аёлларимиз номидан чуқур миннаддорчилик билдиришни жоиз деб топдим.
Ўзбек аёлларинг бахтига кўз тегмасин. Илоҳим, бизни севиб ардоқловчи эркакларимиз, ака-укаларимиз ва ўғилларимиз бахтимизга соғу саломат бўлишсин.
Тинч юртга байрамлар ярашади. Ватанимиз осмони мусаффо бўлиб байрамлар байрамларга уланишини  яратгандан сўраб, Республикамизнинг барча аёлларини ушбу улуғ байрам билан муборакбот этаман. Барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва фарзандлар камолини кўришингизни тилайман.  Гўзаллик ҳар доимхамроҳингиз бўлсин АЗИЗ АЁЛЛАР!
 
Дарахтзорни оралар сабо, 
Япроқ узра тонгнинг шабнами. 
Нега жимсан ҳаёллар аро, 
Ей юртимнинг Бибимарями?
Қадам боссанг ёришар боғлар,
Нигоҳингда эрийди музлик,
Сенсиз ҳаёт менга – маюслик,
Табиатнинг кўрки камоли,
О, тенгсизим Ўзбек аёли!

 
 
“Компьютер тизимлари” кафедраси 

катта ўқитувчиси Назокат Абдуллаева
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.