топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг Наманган вилояти халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқи бўйича МУЛОҲАЗАЛАР

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги
Мазкур  нутқда  асосан, раҳбар – ходимларнинг ўз  вазифаларига  нисбатан  масъулият  ва  жавобгарлик  ҳисси билан  ёндашиши юзасидан  бир  қанча  фикрлар  бюилдирилди. Хусусан, ҳар қандай  раҳбар-ходим  қуйидагиларни ўзига  дастуриламал  қилиб  олиши мақсадга  мувофиқ  ҳисобланади.
1.     Ҳозирги кунда  хавсизликни таъминлаш  масаласини эътибордан  четда  қолдирмаслик;
2.       Ўтмишдан салбий мерос бўлиб қолган нуқсон ва иллатлардан халос бўлиш;
3.     Замонга  қараб, замон билан  ҳамнафас  бўлиб  яшаш ( Бу борада Президентимиз шундай фикр билдирди:… Замон ўзгармоқда, Сен ҳам замондан  ортда  қолма. Агар  замондан  ортда  қолсанг  нафақат,  СЕН,  балки  ВАТАН  ортда қолади)
4.     Ана шундай вазиятни ҳисобга олган ҳолда, халқимизнинг маънавий оламини бундай таҳдидлардан асраш, ҳозирги ўта мураккаб бир замонда халқаро майдонда содир бўлаётган жараёнларнинг туб моҳиятига етиб бориш, улар ҳақида холис ва мустақил фикрга эга бўлиш;  
5.     Келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилиши ва  халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқлигини доимо ҳис  қилган  ҳолда  ёндашиш;
6.     Глобаллашув даврида таълим соҳасида дунё фан ютуқлари, технологиялардан фойдаланиш қанчалик зарур бўлса, тарбия соҳасини ҳам  миллий-маданий қадриятларга таянган ҳолда олиб бориш;
7.     Таълимда – дунёвийлик, тарбияда эса миллий маънавий қадриятларни ҳисобга олиш, ўзлигимизни янада бойиб  боришини  инобатга  олиш ва   таълимда янги педагогик технологияларни қўллашда ҳам уларнинг ҳисобга олиниши муҳимлиги;
8.     Уруғ-аймоғчилик, таниш-билишлик ҳолатлари ҳам таълим-тарбия жараёнига салбий таъсир кўрсатишини доимо  утутмаслик;
9.     Бошқарувчанлик фаолиятига янгича талабларнинг  қўйилиши:  йўналтириш, вазифа қўйиш, ўрганиш, ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлашни ҳамда маслаҳат бериш, раҳбарлик қилиш, кузатиш, талаб қилиш, кўрсатма бериш  кабилар  ҳар қандай  раҳбар – ходимнинг  асосий  вазифаларидан эканлигини  унутмаслик.
 
Француз  тили  ва  адабиёти 
кафедраси  мудири
Сувонова Н. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.